қуролларини ҳам такоминлаштиришни талаб этган. Термачилар фойдаланган
кавловчи – таѐқ ва содда кесувчи тош пичоқлар тараққий этиб ҳақиқий
мотига ва ўроқларга айланди ғалла янчгич ҳовончалар хўжалик ҳаѐтига кенг
кириб келди. Жойларда ерни оддий меморция усулларидан фойдаланила
бошланган, масалан Олд Осииѐдаги ирригация ѐки Янги Гвинсядаги
дренажлар мисол бўла олади.
Юқори
ихтисослашган овчи, балиқчи, термачи хўжаликлардаги
меҳнат қуролларнинг такомиллашиб бориши натижасида уларнинг
куриниши ҳам ўзгариб борган. Қуриқликдаги овда тузоқ, қопқонлардан,
денгиз овчилиги ва балиқчиликда нисбатан тараққий қилган гарпун, тўр,
қармоқлардан фойдаланилган. Мазкур даврдан ўйма – қайиқ, судратма
турлардан фойдаланиш кенг кўламда истеъмолга кира бошлаган. Ишлаб
чиқарувчи ѐки юқори даражада ихтисослашган ўзлаштирма хўжаликка ўтиш
жараѐни қаердаки ўтроқ турмуш тарзига ўтган жамоаларда ўз ниҳоясига
етди. Шунинг учун энди ибтидоий кулбалар ўз ўрнини нисбатан узоқ
муддатли ертўла ѐки ярим ертўла, кейинроқ ер устидаги мустаҳкам уйларга
бўшатиб берди. Неолит даврида кашф этилган тўқувчилик ва
оддий
тўқимачилик ўсимлик толасидан тайѐрланган кийимлардан акс эта бошлади
кейинчалик теридан ҳам кийимлар тайѐрлана бошлади. Уй рўзғор буюмлари
муҳим бир кашфиѐт яъни сополда ясала бошланди. Сопол буюмлар асосан
икки усулда спиралсимон тасма ва айлана шаклда лойни бир – бирига
ѐпиштириш орқали ясалган.
Сўнгги уруғ жамоасининг асосий ишлаб чиқариш ютуғи сифатида –
деҳқончилик ва чорваликнинг шаклланиши,
тошга ишлов бериш
техникасининг такомиллашуви, сополнинг кашф этилиши, тўқимачилик ва
бошқалар айнан мазкур даврда инсониятнинг тажриба ва билимининг
аҳамиятли даражада ўсганлигидан гувоҳлик беради. Шу
билан биргаликда
мазкур даврда ижтимоий меҳнат тақсимоти ҳам юзага келади. (I ва II)
Ижтимоий – иқтисодий муносабатлар. Сўнгги ибтидоий жамоа
босқичида ҳам илк ибтидоий жамоа босқичида бўлгани каби жамоавий
меҳнатни роли катта бўлган. Ўрмонларни тозалаш, чорвани боқиш самарали
овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш албатта бир оиланинг қўлидан
келмаган, шу сабабли жамоавий меҳнат ва ерга жамоавий эгалик ўз
таъсирини сақлаб турган. Кейинчалик сўнгги уруғ жамоаси босқичи
охирларига келиб ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши мазкур
принципларнинг бузилишига олиб келди. Ер узоқ вақт
жамоа мулки
сифатида сақланиб келинганлиги Янги Гвинея папуаслари мисолида ҳам ўз
аксини топган. Уларда ер авлоддан авлодга ўтиш шарт ҳисобланган.
Жамоадаги тўпланган озиқ – овқатлар тақсимотида ҳар доим ҳам
тенгликка эътибор берилмаган бир – бирига яқин қондош яқин қариндошлик
муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Аммо айрим ҳолатларда бунинг акси ҳам бўлган. Масалан яхши
ҳосил олган ѐки чорвадан яхши насл олган ѐки овда омади юришган овчи
маскур махсулотларни ўзида қолдирган ѐки ким билан хохласа ўша билан
бўлишган ҳоллари ҳам учраган. Этнологик маълумотларнинг гувоҳлик
беришича, папуасларда очқолган папуас қарзини қайтаришни айтган ҳолда
ўзига қўшни бўлган яқин қариндошининг томорқасидан ямсни эркин олиши
мумкин бўлган бўлса, Жанубий Америка кубео қабиласида бу ўғрилик
ҳисобланган.
Оила ва никоҳ Сўнгги уруғ жамоасида жуфт никоҳ
устиворлик
қилишда давом этган. Аввал бўлганидек гуруҳий муносабатлар даврасида бу
иҳтиѐрий тарзда амалга оширилган.
Илк ишлаб чиқарувчи ҳўжалик билан шуғулланувчилар орасида
полигиня хусусан сорорат тартибидаги кўп хотинлилик, овчилик билан
шуғулланувчи қабилаларда эса ливерат тартибидаги полиендрия – кўп
эрлилик кенг тарқалган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: