Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

Дафн этиш жараѐни. 
Қадимги дунѐ тарихидан маълумки, одамзод 
яратилганидан буѐн ўз қариндошларини кўмишда махсус маросимлар, 
маълум тайѐргарлик удумларига амал қилиб келади. Масалан, Қадимги 
Мисрда фиръавнлар жасади қизил минерал бўѐқ билан қопланар, ѐнига 


кундалик эҳтиѐж буюмлари, зеб-зийнатлар каби турли-туман асбоб анжомлар 
қўйилар эди. Бу ҳам ўз навбатида ўз жамоа аъзоларини дафн этаѐтган 
жамоанинг охират мавжуд эканлиги ҳақида муайян тасаввурга эга 
бўлганлигидан далолат беради.
Ов қилиш. 
Шу пайтга қадар олиб борилган археологик изланишлар 
давомида ер юзининг турли жойларидаги ғорларда ибтидоий одам томонидан 
чизилган расмлар топилган. Ғорлардаги суратларнинг кўпчилигида ов қилиш 
жараѐни, одам ва ҳайвонларнинг тасвирлари, ҳайвон терисини кийган 
одамлар, ярим одам ва ярим ҳайвон қиѐфасидаги мавжудотлар тасвирланган. 
Демак, ибтидоий одам ўзи ва ҳайвонлар ўртасидаги табиий ва ғайритабиий 
алоқалар мавжудлиги ҳақида тасаввурга эга бўлган ва айни пайтда марҳум 
аждодларининг руҳлари сеҳрли усуллар билан ҳайвонлар ҳулқига таъсир 
этиш имкониятига эга деб билган. Бу тасаввурлар тириклар билан марҳумлар 
ўртасидаги 
воситачилар: 
сеҳргарлар 
ва 
шаманлар 
фаолиятининг 
шаклланишига туртки бўлган бўлди. Ибтидоий одам ҳаѐти ҳақидаги 
тасаввурларга кўра, унинг ҳаѐтида келиб чиққан диний тасаввурлар қуйидаги 
ибтидоий дин шаклларида намоѐн бўлган.
Тотемизм. 
Тотем-бирор уруғ ѐки қабила ибтидоси, уруғ асосчиси, 
аждод, уруғ жамоалари топиниб, уни муқаддас тутган ҳайвон.
Тотемизм эътиқод шакли маълум бир жамоанинг аввалда асосий озуқа 
манбаини ташкил қилган ҳайвон ѐки ўсимликка нисбатан эътибор 
кейинчалик вужудга келган қабиланинг диний тасаввурларининг асосий 
шаклларидан бирига айланган бўлиши мумкин. 
 
«Тотем» сўзи Шимолий Америкада яшайдиган Ожибва қабиласи 
тилида «унинг уруғи» маъносини англатади ва моҳиятан «одамнинг ҳайвонот 
ѐки ўсимликнинг муайян турларига қариндошлик алоқаси бор», деб эътиқод 
қилишлик эҳтимол, маълум бир жамоанинг аввалда асосий озуқа манбаини 
ташкил қилган ҳайвон ѐки ўсимликка нисбатан эътибор кейинчалик вужудга 
келган қабиланинг диний тасаввурларининг асосий шаклларидан бирига 
айланган бўлиши мумкин. Уруғдош гуруҳлар ўзларини умумий белгилари ва 


тотемлари бўлган ҳайвон ѐки ўсимликдан келиб чиққан деб билар эдилар. 
Тотемларга бундай эътиқод узоқ ўтмишга тегишлидир, уларнинг мавжуд 
бўлганлигини фақат қадимги ривоятларгина тасдиқлайди. Масалан, 
ҳозиргача Австралия аборигенлари орасидан бу хусусда афсоналар сақланиб 
қолган.
Уруғдош жамиятнинг шаклланишида жараѐнида тотемизм муҳим роль 
ўйнади, айниқса, қариндош гуруҳларнинг бошқалардан ажралишига, 
«ўзимизники», яъни «бир тотемга тегишли» деган аниқ таассурот пайдо 
бўлишига сабаб бўлди. Тотемизм таъсирида пайдо бўлган урф-одатлар ва 
меъѐрлар асрлар давомида қатъий равишда қўлланилди. Айни тотемга хос 
бўлмаган бегоналар бу жамоа урф-одати ва меъѐрларидан четда ҳисобланган. 
Тотемизмнинг 
бундай 
ижтимоий 
роли 
табиийки, 
тотемистик 
кўринишларнинг эволюцион характерига ҳам таъсир кучини ўтказмай 
қолмади. Вақт ўтиши билан қариндошлик тизимининг мустаҳкамланиб 
бориши жараѐнида биринчи даражали тотем тартиби ҳақида тасаввур илгари 
сурилди. Зооантропоморф кўриниши билан аралашган ҳолда одам билан 
унинг тотеми қариндошлиги орасида оилавий муносабатлар, яъни одам 
вафот этгач унинг ўз тотемига айланиши ѐки, аксинча, қайта инсон шаклига 
келиши ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлди. Булар ҳаммаси ўтган ота боболар 
руҳларига сиғинишнинг, умуман, кучайишига ва илоҳий кучларга бир 
томондан ишончнинг ошишига олиб келган бўлса, иккинчи томондан 
тотемга
бўлган муносабатларнинг ўзгариши, мисол учун 
тотемни
озуқа 
сифатида истеъмол қилишни тақиқланишига олиб келди. 
Табу
(таъқиқлаш) 
тизими пайдо бўлди. Бунда энг муҳими 
тотемни
овқат сифатида исътемол 
қилишни тақиқлаш эди. Фақат баъзи диний маросимларда руҳонийлар ѐхуд 
қабила бошлиқларигагина 
тотемни
ейишга рухсат этиларди. Шундай қилиб, 
тотемизм уруғчилик жамоасида диний кўринишларнинг тарихий асоси бўлиб 
қолди.
Инсоният тараққиѐтининг дастлабки босқичларида тотемизмнинг 
асосий вазифалари, юқорида айтиб ўтилганидек бирлаштирувчилик, тартибга 


солувчилик эди. Тотемизм диний шаклларнинг дастлабкиси саналса-да, 
ҳозирда ҳам кўплаб халқларнинг урф-одатларида, эътиқодларида унинг 
унсурлари сақланиб қолган (масалан, Ҳиндистонда сигир, Австралияда 
кенгуру, қирғизларда оқ буғу афсонавий бахт келтирувчи ҳайвон сифатида 
улуғланади).
Анимизм
(лотин тилида «аnimа» – «руҳ», «жон» маъноларини 
англатади). Анимизм – руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини 
илоҳийлаштириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ, онг ва 
табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурувчи илк диний 
шакллардан бири. Илк анимистик тасаввурлар қадим ўтмишда, эҳтимол, 
тотемистик 
қарашлар 
пайдо 
бўлгунича, 
оилавий 
жамоаларнинг 
шакллангунича вужудга келгандир.
. Бу ном инглиз этнографи Э.Тейлор томонидан киритилган. 
Анимизмнинг мохияти киши рухининг, жонининг борлигича ишонишдир. 
Анимизмда рухлар табиий ходисаларни бошкаради, унга таъсир у ´тказади 
деб хисобланади. Бу рухлар ѐ сахий кишилар бахтига, хаѐтига тахдид 
солувчи бу´лиши мумкин деб тасаввур килинган. Ибтидоий одамлар вафот 
этган кишиларнинг рухлари абадий, у´лмас деб хисоблаб, уларга 
сигинганлар. Улар у´з таналари тузилишини киши у´лиши, туш ку´риши ва 
жасадлари билан боглик ходисаларни тушуна олмай, жонни мавжуд бир 
нарса деб билиб, киши у´лиши билан жон танани тарк этиб кетади, бошка 
нарсаларга, яъни хайвонларга, ѐш чакалок болаларга у´тади деб тасаввур 
килганлар. Уйкуни жоннинг киши танасини вактинча ташлаб кетиши, тушни 
эса киши ухлаб ѐтганда жоннинг бошка у´либ кетган кишиларнинг жони 
билан учрашуви деб билганлар. 
Анимизмга эъткод килганлар одам у´лгандан су´нг жон танадан чикиб 
кетади ва у´лмайди, абадий яшайди деб хисоблаганлар. Шу асосда рухнинг 
у´лмаслиги ту´грисидаги тасаввурлар юзага келган. Шу билан бирга 
ибтидоий одамлар хар бир нарсанинг у´з рухи-жони бор деб тасаввур килган. 
Марказий Осиѐда мархумнинг жонини-рухини ―арвох‖ деб аташган. 


Арвох эса узокка кетмай шу жойда айланиб юради, уйдаги барча ишлардан 
хабардор бу´либ, туради деб у´йлаганлар. Арвохларни рози килиш, газабини 
келтирмаслик максадида хар хил курбонлик маросимларини у´тказганлар. 
утган аждодлар рухларига сажда килиш, уларни хотирлаш, табиат ва 
табиат кучларга сигиниш натижасида мукаддас жойлар, авлиѐларнинг 
кабрлари вужудга келган. 
Анимизм тотемизмдан фарқли жиҳатлари бор. Албатта, тотемизм 
маълум бир оилавий гуруҳнинг ички истеъмолига, уни бошқалардан 
фарқлаш мақсадига йўналтирилган бўлса, анимистик тасаввурлар кенг ва 
умумий характерга эга. Улар ҳаммага тушунарли ва маъқул бўлган. Шу 
билан бирга у табиатнинг қудратли кучларини – осмон ва ер, қуѐш ва ой, 
ѐмғир ва шамол, момоқалдироқ ва чақмоқ кабиларни илоҳийлаштириб, 
уларда руҳ мавжуд деб билар эди. Табиийки, ибтидоий одамлар нафақат 
табиатнинг буюк мавжудликларини, балки рельефнинг айрим алоҳида 
қисмлари – тоғлар ва дарѐлар, адир ва ўрмонлар каби одам эътиборини 
тортувчи нарса ва жисмларга ҳам илоҳий муносабатда бўлар эдилар. 
Ҳаттоки, кўп йиллик дарахт, каттароқ ҳарсанг тош, жарликларга ўхшаш 
нарсалар ҳам ибтидоий одамлар тасаввурида жонли, тафаккурли, сезувчан ва 
ҳаракат қилувчи, шунингдек, яхшилик ѐки ѐмонлик келтириши мумкин деб 
тушунилган. Шундай бўлгач, ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга эътибор билан 
муносабатда бўлиш тақазо этилган, қурбонликлар қилинган, руҳлар ҳақига 
дуо қилиб, маросимлар уюштирилган. 
Анимизм замонавий динларнинг барчасида асосий ақидавий қисмни 
ташкил этади. Жумладан, жаҳон динлари саналмиш буддизм, христианлик ва 
исломда ҳам руҳлар ҳақидаги таълимот мавжуд.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish