Илк диний тасаввурлар



Download 62,5 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi62,5 Kb.
#221426
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ilk diniy tasavvurlar


Илк диний тасаввурлар.

Режа:



  1. Диний онг асосларининг шаклланиши.

  2. Илк диний тасаввурлар

  3. Инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи.



Диний онг асосларининг
шаклланиши
“Инсон қачондан бери Худога ишониб келади?”, “Дин қачон пайдо бўлди?” каби саволлар доимо олимларни қизиқтириб, ўйлантириб келган. Мазкур изланишлар неча асрлардан бери давом этиб келаётган бўлса-да, ҳали ҳануз бу борада бир тўхтамга келинмаган. Умумий маънода, бугунги кунда фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки хил қараш мавжуд.
Биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. Худо илк инсонларни яратиши билан уларга Ўзини танитди, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлади. Бундай қараш фанда “теологик ёндашув” деб номланади. Бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон билан боғлашини кўришимиз мумкин. Жумладан, ислом динида – Одам ва Ҳавво, яҳудийлик ва христианликда – Адам ва Ева, зардуштийликда – Говмард, синтоизмда – император Микадо ва бошқалар. Мазкур таълимотлар динларнинг муқаддас манбаларида баён қилинган.
Теологик ёндашувга кўра, турли буюмларга сиғиниш ва кўпхудолик, жумладан анимизм, тотемизм, фетишизм ва шомонлик яккахудолиликдан кейин юзага келган.
Динларнинг келиб чиқиши ҳақидаги иккинчи қараш фанда “материалистик ёндашув” деб номланади. Мазкур қарашларнинг пайдо бўлиши антик даврга бориб тақалиб, илк бор қадимги юнон файласуфлари қарашларида акс этган. XVII асрга келиб Европада черков ҳокимиятининг сусая бошлаши, ҳурфикрлилик намояндалари - дин танқидчиларининг пайдо бўлиши, XIX асрнинг иккинчи ярмида Чарльз Дарвин томонидан “Турларнинг келиб чиқиши” (1859) номли асарнинг чоп этилиши ҳам туртки бўлди. Кейинчалик мазкур қарашлар Август Комт ва Людвиг Бухнерлар томонидан энг чўққисига кўтарилди. Унга кўра дин бу ижтимоий ҳодиса, инсон тафаккури, эмоциялари маҳсулидир. Мазкур қараш тарафдорлари фикрича, динлар соддадан – мураккабга, умумийликдан – хусусийликка, кўпхудоликдан – яккахудоликка томон узоқ тарихий эволюцион жараённи босиб ўтган. Унга кўра, илк даврдаги ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошқа соҳалари ўзига хос хусусиятларга эга эди. Бу нафақат унинг ҳаёти ва фаолиятига, феъл-атворига, балки унинг фикрлаш даражасига, кучли ҳаяжонланишига, тасаввур этишига, мустаҳкам, ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларни кашф этишига таъсир кўрсатади. Уйқу, туш ва нафас олиш каби ҳолатларда танани бошқарувчи ва ўлим билан ундан ажратиб турувчи, ҳаёт бағишловчи қандайдир куч мавжудлигига ишонган аждодларимиз, мазкур куч ҳаракат қилувчи ҳар бир нарса: дарё, қуёш, ой, дарахт каби мавжудотларда бор деб тасаввур қилганлар. Натижада, инсон қўрқуви, ҳурмати, эҳтиёжи ва зарурати даражасида уларга сиғина бошлаган.
Материалистик мактаб тарафдорлари фикрига кўра, қўрқув динларнинг келиб чиқишида асосий роль ўйнаган ҳиссий ҳолатдир. Жумладан, инглиз файласуфи Херберт Спенсер (1820-1903) ҳам ибтидоий қабила динларининг келиб чиқишига қўрқув натижасида “аждодларга сиғиниш” сабаб бўлганлигини таъкидлайди. Спенсер ижтимоий ҳисоб-китобларга суянган ҳолда, ҳаёт қўрқувининг динлардаги ўрнига алоҳида диққатни тортади. Бу қўрқувнинг аждодларга нисбатан ибодатнинг барча кўринишлари шакллантирганлигини ва тангриларнинг устун ёки қаҳрамон бўлган аждодлардан танланганлиги фикрини илгари суради; ҳар бир динда аждодларга алоҳида эътибор қаратилганлигига ишора қилади.
Таниқли психолог Зигмунд Фрейд (1856-1939) ҳам диннинг келиб чиқишини айнан қўрқув ҳисси билан боғлайди. Унинг фикрига кўра, матриархат даврида ўзига жуфт топиш учун ёш йигитлар оталарини ўлдириб, ҳатто ўз оналарига ҳам уйланганлар. Вақт ўтиши билан ўғил ўз отасининг жонига қасд қилганидан виждони қийналиб, отасининг руҳи ундан қасос олишидан қўрқиб, унга ибодат қила бошлаган. Фрейд бу назарияни “эдип комплекси” деб атайди.
Макс Мюллер (1823-1900) фикрига кўра, диннинг келиб чиқиши табиат ҳодисаларининг инсонга берган даҳшатидан келиб чиққан ва у “натурализм” дейилади. Натурализм, физикавий муҳитда учрайдиган қувват ва мавжудотларнинг идеаллаштирилиши, шахслаштирилиши ва илоҳийлаштирилиши демакдир. Ушбу фикрни илгари сурган Макс Мюллер ҳиндуизмнинг муқаддас китоби Ведаларга суянган. Ведалардаги худо номларининг табиат ҳодисалари билан алоқадор эканлиги фикрини ўртага ташлаган; мисол учун “Агни”нинг “олов”, “Дяус”нинг “кўк” (осмон) маъноларини билдиришини, бу сўздан французча “Dieu” (лотинча Deus), испанча “Dios” (Худо) сўзларининг келиб чиққанини маълум қилган. Мюллер деярли барча динларда худо номлари, аввал олов бўлиши билан бирга, табиат ҳодисаларини билдиришини; табиат кучларига ғайритабиий баҳо бериш мойиллигини уйғотганлиги ва тил ўзгаришлари натижасида динлардаги барча муқаддас тасаввур ва эътиқодларнинг юзага келганлигини билдирган.
Мазкур мактаб тарафдорлари динларнинг юзага келиши ва шаклланиши анимизм, тотемизм, фетишизм ва шаманизм каби босқичларда юзага келганини таъкидлайди.




Download 62,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish