Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

ОИЛА-НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИ ТАРИХИ
– Ҳозирги замон 
одамларининг дастлабки ибтидоий аждодлари – фикрловчи одам (
Homo 
sapiens
) бундан 3 млн. йиллар олдин шаклланган. Узоқ муддат давом этган 
ибтидоий тараққиѐтдан сўнг аста-секинлик билан ибтидоий жамоалар, 
кишилик жамиятлари юзага кела бошлаган ва одамлар ўртасида дастлабки 
ўзаро муносабатлар, мулоқот шакллана борган. Лекин уларни ҳали том 
маънода инсоний
 
муносабатлар
 
деб бўлмас эди. 
Умуман эркак ва аѐллар ўртасидаги никоҳ муносабатлари юзага 
келишининг илк босқичларида жинслараро алоқалар асосан биологик 
омиллар асосида бошқарилган. Худди маймунларда бўлгани каби ибтидоий 
одамларнинг аѐллари ҳам вақти-вақти билан, қисқа муддатли (ой давомида 4-
5 кунгача, фақат айрим турлардагина 19 кунгача) эструс даврини ҳис 
қилганлар (эструс — қўшилишга мойилликнинг шиддатли,
 
кучли намоѐн 
бўлиши). Бундай кунларда аѐллар кимни хоҳласа, ўшалар билан 
қўшилаверган, бошқа пайтларда бу ҳол кузатилмаган. Одамларнинг тик 
юришга ўтиши билан улар организмида рўй берган ўзгаришлар аѐлларнинг 
туғруқ жараѐнида кўп нобуд бўлишига ва оқибатда одамлар орасида улар 
сони кескин камайиб кетишига олиб келган. Шу боисдан эркаклар ўртасида 
аѐл билан боғлиқ кўплаб низолар юзага келган, уларнинг кўпчилиги қонли 
тўқнашув иштирокчиларидан бирининг
 
нобуд бўлиши билан тугаган. Бундай 
табиий танланиш эструс ҳодисаси узоқроқ муддат давом этган уруғларнинг 
кўпроқ яшаб қолишига
 
олиб келган. 
Бироқ бу биологик омил янги муаммони юзага келтиради: ҳеч бир 
организм бундай узоқ вақт давом этган шаҳвоний, асабий зўриқишларга дош 
бера олмас эди. Шунинг yчун эструс муддатининг узайиши билан аѐллар 
ўзининг жинсий майлини назорат қиладиган ва энди ким тўғри келса ўша 


билан эмас, балки фақат ўзларига ѐқадиган эркаклар билангина қўшиладиган 
бўлиб борганлар. Эркакларга нисбатан «танлаб» муносабатда бўлиш ўзига 
хос инсоний муҳаббатнинг биологик пойдевори юзага кела бошлаганлигидан 
далолат беради. Шундан сўнг, аста-секинлик билан, гарчи ҳеч қандай 
ижтимоий меъѐрлар билан бошқарилмаса-да, бир-бирларини маъқул 
кўрадиган жуфтлардан иборат унчалик катта бўлмаган гуруҳлар ташкил топа 
бошлайди. Шундай қилиб, эструснинг узайиши ҳамма учун ҳам қулай, 
маъқул бўлмаган. Бу эса уруғ таркибига кирувчи эркаклар ўртасида яна 
жанжаллар, қон тўкилишларга сабаб бўладиган ҳолатларни келтириб 
чиқарган. Шу тарзда юзага келаѐтган жамиятда, уруғ ичидаги жинсий 
мулоқотни бошқариш, биологик инстинкт, индивидуализмни жиловлаш учун 
махсус ижтимоий меъѐрлар шакллана бошлади. Ана шундай ижтимоий 
меъѐрлардан бири мазкур уруғ ичида эркак ва аѐлларнинг жинсий 
мулоқотларини маълум бир муддатга (овга тайѐрланиш, ов вақтларида) 
тақиқловчи жинсий табулар (тақиқ)нинг юзага кела бошлаганлигидир. 
Табу ахлоқий меъѐрлар ичида анча жиддий ва қаттиқ тақиқдир. 
Ахлоқий меъѐрларни бузувчиларни жамоа жазолаши, йўқ қилиб юбориши 
ҳам ѐки кечириб тирик қолдириши ҳам мумкин бўлган. Кўпинча эса 
табуларни бузган кишилар, улар буни билиб қилганми, ѐки билмайми, 
бундан қатъи назар сўзсиз жазоланган. 
Ишлаб чиқаришдаги жинсий табуларнинг юзага келиши ypyғ ўртасида 
эркак ва аѐл маиший жиҳатдан ажратилишида кузатилади. Табу вақтида 
эркакларга нафақат аѐлларга тегиш

балки уларга қараш, улар билан 
гаплашиш, тайѐрлаган овқатни истеъмол қилиш, ҳатто улар билан бир том 
остида, яъни «бир уйда» бўлиш тақиқланган. 
Деҳқончиликнинг юзага келиши, мавсумий дала ишларининг ортиб 
бориши билан жинсий табулардан холи вақтлар борган сари камайган. 
Эркакларда ҳам, аѐлларда ҳам жинсий зўриқишнинг жадаллиги ортиб борган. 
Шунинг учун табулардан холи вақт оралиғи ўзига хос шаҳвоний айшу 
ишратларга айлана борган. Атоқли психолог З. Фрейд бу даврни муайян 


байрамларга қиѐслаган. Чунки аксарият байрамларда бошқа кунлари 
тақиқланган деярли барча нарсага рухсат берилади. Бу байрамларда 
чекланмаган, жўшқин жинсий мулоқотлар амалга оширилган. 
Шундай қилиб, қисқа муддатли эструс юзага келган, бироқ энди бу 
эструс биологик сабаблар билан эмас, ижтимоий сабаблар билан боғлиқ 
бўлган. Бу вақтларда ҳали на никоҳ, на оила мавжуд бўлган. Ўз навбатида 
табулар кейинчалик никоҳнинг илк турларидан бўлмиш экзогам никоҳларни 
юзага келтиради (экзогам никоҳ, — уруғлараро, қабилалараро никоҳ). Чунки 
табулар фақат ўз ypyғи учунгина тааллуқли бўлиб, унда қон-қариндошлар 
ўртасида жинсий мулоқот тақиқланган, бошқа қабила ѐки ypyғ аъзоларига эса 
тааллуқли бўлмаган. Шунинг учун эркаклар қаердадир, овлоқ жойда бошқа 
уруққа мансуб бўлган аѐлни учратиб қолиб, ундан шаҳвоний объект 
сифатида фойдаланиши мумкин бўлган. Эркаклар узоқ муддат қишлоқ 
хўжалик ишлари билан банд бўлган вақтларида бирон бир бегоналар билан 
аѐллар ҳам бу ишни амалга оширишган. Табу давом этаѐтган даврда бир уруғ 
эркаги ўз аѐлларидан узоқда, ўз кулбасида бошқа уруққа мансуб аѐлни 
сақлаши мумкин бўлган. Кейинчалик бу тасодифий алоқалар қабила 
қоидаларида одатий, зарурий, кўзда тутилган одатларга айланиб борди. 
Одамлар «бошқа уруғдагилар» билан бўлган алоқалардан туғилган насллар 
нисбатан бўйдор, бақувват, абжир эканлигини сеза бошлашган. Бу айнан 
ҳозирги замон одами –гомосапиенс шакллана бошлаган, тахминан бундан 42-
45 минг йиллар муқаддам даврга тўғри келади. 
Шундай қилиб, эндогамия (фақат бир уруғ вакиллари ўртасидаги 
жинсий алоқа)дан (қ. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish