126
295. Лавозим вазифалари:
а) кафедра фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, кафедрадаги ўқув-тарбия,
илмий-
тадқиқот, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш;
б) кафедранинг иш
режаси, кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш
режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
в) кафедранинг педагог ходимларига ўқув юкламаларини тақсимлаш ҳамда уларнинг ўз
вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
г) кафедрага педагог кадрларни танлов асосида ишга қабул қилинишини ташкил
қилиш;
д) илмий кенгаш ва ректор ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларида қатнашиш ва
кафедра фаолиятига оид тегишли ҳисобот бериб бориш;
е) кафедрада олиб борилаѐтган илмий-тадқиқот ишларини назорат қилиш, илмий-
тадқиқот ишларини амалиѐтга жорий қилиш ҳамда уни таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан
интеграциясини таъминлаш;
ж) кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-услубий, илмий-
тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишларнинг
бажарилишини назорат
қилиш;
з) илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
и) таълим жараѐнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш;
к) кафедра ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотларини замонавий ўқув-техника
воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилишини амалга ошириш ва ўқув
машғулотларини сифатли ўтишини назорат қилиб бориш;
л) таълимнинг масофадан ўқитиш
шакллари, замонавий дастурий ва технологик
воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
м) кафедра профессор ўқитувчиларини малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
н) ахборот-ресурс марказининг кафедра ўқув фанларига оид янги ўқув, илмий ва
даврий адабиѐтлар билан узлуксиз тўлдириб борилиши ва янгиланишини таъминлаб бориш;
о) кафедра фанлари бўйича ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга раҳбарлик
қилиш;
п) кафедрада ўқитиладиган машғулотларнинг ўқув-мавзу
режаларни, дастурларни
тайѐрлаш, тузиш, уларга тегишли ўзгартиришлар ва янгиликларни киритиб бориш;
р) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайѐрлаш, қайта нашр
этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиѐтларга хулосалар бериш;
с) кафедра меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни
шакллантириш, аҳил-
иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритиш;
т) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
296. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
в) давлат
таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларга амалий ѐрдам бериш
шаклларини;
127
д) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга
биноан жиҳозлашга методик ѐрдам беришни;
е) таълим жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини,
инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни;
ж) ўқув машғулотлари жадваллари асосида кафедра профессор ўқитувчиларини ўқув
режа, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилишни;
з) кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат
қилишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
297. Малака талаблари:
а) фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек профессор ѐки доцент илмий
унвонига эга бўлиши;
б) кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши;
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
г) камида беш йиллик
илмий-педагогик иш стажи, ижодий ва ташкилий фаолият
тажрибасига эга бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: