Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

103-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш
марказининг ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими
бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
1925 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1239 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув
319. Лавозим вазифалари: 
а) мультимедиа марказининг ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими фаолиятига 
раҳбарлик қилиш, бўлим ходимларининг иш режаларини тасдиқлаш; 
б) мультимедиа марказининг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, 
уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш; 
в) халқ таълими муассасаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, 
бошқарув ва ўқув жараѐнларини автоматлаштириш ишларига раҳбарлик қилиш; 


137 
г) ахборот-коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш ва 
оммалаштириш, соҳага оид маълумотлар базасини яратиш; 
д) ҳужжат ва ахборот алмашинувини такомиллаштириш ишларида иштирок этиш; 
е) масофавий таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича тегишли таълим 
муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш; 
ж) ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида экспертлик хизматларини 
кўрсатишда иштирок этиш, таълимга оид электрон ахборот ва дастурий таъминотлар 
тарғиботини амалга ошириш; 
з) тавсия этилаѐтган дастурий маҳсулотлар, электрон дарсликларнинг сифати бўйича 
хулосалар бериш; 
и) ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича республика миқѐсида 
тадбирларни ташкил этиш; 
к) компьютер асбоб-ускуналаридан, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 
таълим берадиган ресурслардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайѐрлаш; 
л) мультимедиа марказининг иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни 
бартараф этиш чоралари ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш ҳамда унинг мулкига 
эҳтиѐткорлик билан муносабатда бўлиш; 
м) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ва оғзаки 
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш; 
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
320. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига 
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни; 
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш 
бўйича фаолият юритишни; 
в) компьютер ва техника воситаларининг хусусиятларини, белгиланган иш мақсади ва 
техник эксплуатация қоидаларини; 
г) компьютер ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мамлакатимиз ва чет эл илғор 
тажрибаларини; 
д) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайѐрлаш тартибини; 
е) ички меҳнат тартиби қоидаларини; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
321. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги педагогик ѐки ахборот-коммуникация технологиялари 
йўналишдаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) таълим соҳасида ахборот-технологияларини жорий қилиш соҳасида камида беш 
йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish