133
и) мультимедиа маркази ходимларини қайта тайѐрлаш ва
уларнинг малакасини
оширишни, ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя
қилинишини назорат қилиш;
к) мультимедиа маркази ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини
белгилаш, улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз
ваколати доирасида
интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
л) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини
ўрнатиш;
м) мультимедиа маркази бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик
иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг
бажарилишини назорат қилиш;
н) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда
мультимедиа
маркази номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш,
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорликда иш юритиш;
о) мультимедиа марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-
тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим
воситаларининг сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
п) жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда оғзаки
мурожаатларини, ариза ва
шикоятларини кўриб чиқиш;
р) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
311. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни;
б) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
е) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
ж) мультимедиа марказининг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил
этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
312. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари ѐки
техник
йўналишидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва таълим тизимидаги, дастурий
иловаларни ишлаб чиқиш соҳасидаги билим ва амалий тажриба;
в) ахборот-коммуникация технологияларини халқ таълими тизимига жорий этиш
соҳасида камида беш йиллик иш стажи.