Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими вазирлигининг назоратчи



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

126-§. Халқ таълими вазирлигининг назоратчи
лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
1292 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1120 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
388. Лавозим вазифалари: 
а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан 
тегишли таклифлар киритиш; 
б) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактабларининг 2-9 синфлари учун 
дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни нашрга тайѐрлаш истиқбол режасини тузиш,
1-9 синфлар учун дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини тайѐрлаш, жойлардан 
дарсликларга бўлган эҳтиѐжларни аниқлаш, уларни умумлаштириш, дарсликларни ўз вақтида 
нашр этилиши ва жойларга юборилишини назорат қилиш, уларни нашр этиш бўйича 
нашриѐтлар ўртасида ўтказиладиган тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳамда 
уларнинг рўйхатини тайѐрлашда иштирок этиш, жисмоний ѐки психик ривожланишида 
нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари ўқувчилари 
учун дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларига бўлган эҳтиѐжларни аниқлаш, уларни нашрга 
тайѐрлаш бўйича истиқбол режаларини тузиш ҳамда ўз вақтида нашр этилиши ва жойларга 
юборилишини назорат қилиш, вилоят ва туман (шаҳар)ларда дарсликлар таъминоти билан 
шуғулланувчи мутахассислар иш фаолиятини назорат қилиб бориш, зарур бўлган ҳолатларда 
бошқармалар ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш 
туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларига масъул мутахассислар иш фаолияти бўйича тегишли 
таклифлар бериш, умумий ўрта таълим мактаблари дарсликлари ва ўқув-методик 
қўлланмаларининг нашр этилиши ҳамда таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича бош 
бошқарма бошлиғига таклифлар киритиш; 
в) ўз йўналиши бўйича болалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг содир 
этилиши олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, ушбу йўналишда ҳудудий халқ таълими 
бошқарув органларида содир этилаѐтган ҳодисалар бўйича маълумотлар олиб бориш ҳамда 
уларни таҳлил қилиш ва раҳбариятга тақдим этиш, ѐш ўқитувчилар билан ишлашнинг шакли 
ва услубларини бойитишда кадрлар бошқармаси билан узвий ҳамкорлик ишларини йўлга 
қўйиш, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловларининг барча босқичлари бўйича 
назорат юритиш, халқ таълими тизимидаги таълим муассассаларида ўқувчилар ва 
ўқитувчилар давоматининг юритилишини назорат қилиш; 


176 
г) ўз йўналиши бўйича олий педагогика институтларининг фаолияти, ўқув режалари, 
дастурлари, ўқитиш методлари ва шаклларини такомиллаштириш ҳамда ўқув-моддий 
базасини мустаҳкамлашда амалий ѐрдам кўрсатиш, устав ва йиллик иш режалари, 
таклифларини кўриб чиқиш ҳамда вазирлик раҳбарияти тасдиғига киритиш, таълим-тарбия, 
маънавий-маърифий ва ташкилий педагогик ишларининг аҳволини ўрганиш, ҳисоботларини 
муҳокама қилишда иштирок этиш ҳамда улар бўйича раҳбариятга тегишли таклифлар 
киритиш, вазирликнинг кадрлар бошқармаси билан ҳамкорликда улардаги раҳбар кадрлар 
заҳирасини яратиш, битирувчиларни ишга тақсимлаш жараѐнини назорат қилиш, 
талабаларнинг билимларини синаш мақсадида назорат ишларини ўтказиш, якуний давлат 
аттестацияси, ижодий имтиҳонлар (тест синовлари)да иштирок этиш, талабалар қабулини 
(бакалавр, магистратурага) ташкил этишда услубий ѐрдам кўрсатиш ва уни назорат қилиш; 
д) ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Давлат тест маркази билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг 
олий ўқув юртларига киришини, олий ўқув юртларига қабул тестлари натижалари асосида 
уларнинг билимларини диагностик таҳлил қилиш, умумтаълим фанларини ўқитиш 
самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилашда қатнашиш, ўқувчилар 
қобилиятини, истеъдодини ривожлантириш бўйича ташкил этилган вазирлик тасарруфидаги 
айрим 
фанлар 
чуқур 
ўрганиладиган 
давлат 
ихтисослаштирилган 
умумтаълим 
муассасаларининг 
иш 
фаолиятини 
мувофиқлаштириб 
бориш, 
республика 
фан 
олимпиадаларининг туман, вилоят, республика босқичлари, халқаро фан олимпиадаларининг 
ўтказилиши, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашнинг турли шаклларини аниқлашда 
танловлар, тавсиялар ишлаб чиқиш; 
е) ўз йўналиши бўйича яратилаѐтган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини 
тайѐрлашда фаол иштирок этиш, таълим тизимини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни жойларга етказиш ва уларнинг назоратини олиб бориш, вазирликнинг 
бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш; 
ж) ўз йўналиши асосида халқаро алоқалар бўйича жойларда олиб борилаѐтган ишлар 
ҳақидаги маълумотларни йиғиш, уларни ўрганиб чиқиш ва тегишли маълумотномалар 
тайѐрлаш, халқ таълими тизимидан хорижга хизмат сафарига жўнатилаѐтган ходимлар, 
ўқувчиларга тегишли виза ва рухсатномалар олишида ѐрдам кўрсатиш, вазирликнинг бошқа 
бошқарма ва бўлимлари билан ҳамкорликда халқ таълими тизимида ташқи алоқаларнинг 
бориши ва натижалари ҳақида маълумотномалар тайѐрлаш, таълим тизимига хорижий 
ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳомийлик ѐрдамлари тўғрисидаги маълумотлар 
базасини юритиш, бўлим бошлиғи ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларининг 
баѐнномаларини расмийлаштириш ҳамда мазкур ишлар юзасидан бўлим бошлиғига 
маълумотномалар тайѐрлаш; 
з) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш. 
389. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришда иштирок 
этиш; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар 
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
г) мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим, илмий тадқиқот тизимини 
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув 
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият 


177 
кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 
усулларини; 
д) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни; 
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари, 
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
з) бошқармага келиб тушадиган хат ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда 
раҳбариятнинг кўрсатмасига мувофиқ, уларга тегишли жавоблар тайѐрлаш, бу масалалар 
юзасидан бош бошқарма, бошқама, бўлимда ижро интизомини таъминлаш; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
390. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish