Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
106-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш
марказининг бош мутахассиси лавозимининг
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
335 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1229 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
328. Лавозим вазифалари: 
а) ишлаб чиқарилаѐтган мультимедиа таълим ресурсларини педагогик мақсадга 
мувофиқлигини назорат қилиш; 
б) таълимга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид қўлланмалар 
ишлаб чиқилишини ва уларнинг жорий этилишини таъминлаш; 
в) электрон ресурсларни яратиш ва тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда уни таълимда 
самарали фойдаланилиши бўйича таълим маркази методистлари билан ҳамкорлик қилиш; 
г) яратилаѐтган электрон ресурсларни умумий ўрта таълим мактабларида фан 
ўқитувчилари томонидан таълимга тадбиқ этилишида амалий ѐрдам кўрсатиш; 
д) халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг расмий веб-сайтлари 
мониторингини олиб бориш; 
e) мультимедиа марказининг йиллик ва ойлик иш режалари ижроси мониторингини 
олиб бориш; 
ж) компьютер техникалари, замонавий дастурий таъминотлар, ахборот-коммуникация 
технологиялари бўйича таълим берадиган ресурслардан фойдаланиш бўйича тавсиялар 
тайѐрлаш; 
з) ахборот-коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш ва 
оммалаштириш; 
и) халқ таълими муассасаларига етказиб берилаѐтган электрон ресурсларни, электрон 
дастурий тизимларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш; 
к) халқ таълими тизими учун яратилган дастурий таъминот ва электрон ахборот 
таълим ресурсларининг маълумотлар базасини яратиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда истиқбол 
режаларини белгилаш; 
л) таълимга оид электрон ахборот ва дастурий таъминотлар тарғиботини амалга 
ошириш; 
м) ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида экспертлик хизматларини 
кўрсатиш; 


141 
н) умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг 
фойдаланилган ҳолда ўқувчиларга таълим бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 
о) яратилган электрон ахборот-таълим ресурсларидан умумий ўрта таълим 
мактабларида кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; 
п) йиллик иш режаларини тузиш ҳамда режа асосида бажарилган ишларнинг 
ҳисоботларини бўлим бошлиғига топшириш; 
р) мультимедиа маркази мулкига эҳтиѐткорона муносабатда бўлиш, ижро интизомига 
риоя қилиш; 
с) мультимедиа марказининг иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни 
бартараф этиш чоралари ҳақида бўлим бошлиғига, мультимедиа маркази директорига 
таклифлар киритиш; 
т) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
329. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига 
тегишли ҳамда бола ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни; 
б) компьютер ва техника воситаларининг хусусиятларини, белгиланган иш мақсади ва 
техник эксплуатация қоидаларини; 
в) компьютер ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мамлакатимиз ва чет эл 
илғор тажрибаларини; 
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайѐрлаш тартибини; 
д) ички меҳнат тартиби қоидаларини; 
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
330. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги педагогик ѐки ахборот-коммуникация технологиялари 
йўналишдаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) шу йўналишда камида уч йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish