104-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш
марказининг тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни
ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимининг
малака тавсифлари
138
Тартиб рақами
1925
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
1239
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
322. Лавозим вазифалари:
а) мультимедиа марказининг тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш
бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш, бўлим ходимларининг иш режаларини тасдиқлаш;
б) мультимедиа марказининг йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
в) анъанавий ва масофадан ўқитиш бўйича ўқув-услубий материалларни, семинар ва
тренинг дастурларини, маъруза матнлари ва тақдимотларни тайѐрлаш ишларини ташкил
этиш;
г) режалаштирилаѐтган ўқув тренингларининг таснифини аниқлаш учун фан
ўқитувчилари билан суҳбатлар ўтказилишини таъминлаш;
д) режалаштирилаѐтган семинар-тренинглар бўйича ўқув материаллари ва дастурга
ишлов бериш, уларни такомиллаштириш ишларига раҳбарлик қилиш;
е) халқ таълими ходимлари учун ташкил қилинган ўқув курси дастурлари, ўқув
материалларига ишлов бериш ва такомиллаштиришга ҳамда улар асосида семинар-
тренинглар ўтказилишига раҳбарлик қилиш;
ж) дастурлар ва дастурий воситаларни жорий қилинишини таъминлаш;
з) мультимедиа марказининг иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни
бартараф этиш чоралари ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш ҳамда унинг мулкига
эҳтиѐткорлик билан муносабатда бўлиш;
и) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ва оғзаки
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
323. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
в) компьютер ва техника воситаларининг хусусиятларини, белгиланган иш мақсади ва
техник эксплуатация қоидаларини;
г) компьютер ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мамлакатимиз ва чет эл илғор
тажрибаларини;
д) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини;
е) ички меҳнат тартиби қоидаларини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
324. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги педагогик ѐки ахборот-коммуникация технологиялари
йўналишдаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) таълим соҳасида ахборот-технологияларини жорий қилиш соҳасида камида беш
йиллик иш стажи.
139
Do'stlaringiz bilan baham: |