67
б) мактаб ѐшидаги болаларнинг умумий ўрта таълимга жалб қилиш ишларини амалга
ошириш;
в) оммавий ахборот воситаларида бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари
фаолиятидаги илғор педагогик технологияларни тарғибот этиш;
г) тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий тадқиқот олиб
борувчи ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланиш, педагогика фани ютуқларини ва
илғор
тажрибаларни оммалаштириш;
д) вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида
жиноятчилик, алкоголизм, наркотик ва психотроп моддаларни истимол қилиниши, ҳар хил
диний оқимларга кириб кетиши каби зарарли одатларни олдини олиш бўйича
тегишли
ишларни амалга ошириш;
е) умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг баҳорги, ѐзги, кузги, қишки
таътилларда дам олишларини режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини таъминлаш;
ж) Баркамол авлодни тарбиялашда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ишларни амалга ошириш;
з) маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида туман (шаҳар) миқѐсида кенг кўламда турли
хил тадбирлар (тарбиявий ишлар, семинар, суҳбат, ўқув, кўрик-танловлар)ни режалаштириш
ва уларнинг ўтказилишини таъминлаш;
и) таълим муассасаларида синф раҳбари, бошланғич ташкилот етакчиси, маънавий-
маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти
самарадорлигини оширишни
таъминлаш;
к) тарбияси оғир болаларни таълим муассасаларига жалб қилиш ишларини амалга
ошириш;
л) ўқувчилар орасида ўзини ўзи бошқариш тузилмалари фаолиятини ташкил этиш, бу
борада “Камолот” ѐшлар ижтимоий ҳаракати, “Камалак” болалар ташкилоти билан
ҳамкорликда иш юритиш ва болалар етакчиси ишларини амалга оширилишини таъминлаш;
м) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ѐшлар
ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш, гиѐҳвандликни
олдини
олиш профилактикаси ва экологик таълим-тарбия йўналиши бўйича тадбирларни ташкил
этиш;
н) таълим муассасаларида “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар”, Миллий ғоя
ва маънавият асослари, “Ватан туйғуси”, “Одобнома” фанларининг ўқитилиши бўйича
услубий ѐрдамлар кўрсатиш;
о) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 131-моддасида белгиланган “Байрам
кунлари”, “Ватан ҳимоячилари куни”, “Сўнгги қўнғироқ”, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш
куни”, “Билимлар куни” ва шу каби нишонланадиган байрам саналарига бағишланган
тадбирларни ташкил
этилишини таъминлаш;
п) санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
155. Билиши лозим:
а) амалдаги халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) педагогика фанлари ҳамда амалиѐтини, бошқариш психологияси ютуқларини;
в) болаларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини;
г) мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
д) мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг, мактабдан ташқари таълимга
қўйилган давлат талабларининг ва давлат таълим стандартлари талабларининг
мазмунини;
68
е) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий
рағбатлантириш усулларни;
ж) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш
методларини;
з) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
156. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: