Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
49-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил
этиш туман (шаҳар) бўлими таълим муассасалари фаолиятини ташкил
этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси
мутахассиси лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
2457 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 

Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
157. Лавозим вазифалари: 
а) бўлимнинг мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари 
фаолияти мониторинги бўйича ишларини режалаштириш ва амалга ошириш; 
б) гуруҳ раҳбари билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим 
мактабларини йиллик мониторинг қилиш режа-жадвали ва дастурини ишлаб чиқиш; 
в) мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини 
мониторинг қилиш материаллари ва дастурини тайѐрлаш, ўтказилган мониторинг 
натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш; 
г) мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган 
мониторинг натижалари асосида таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича 
тавсиялар тайѐрлаш; 
д) таълим сифати мониторинги бўйича таянч таълим муассасалари фаолиятини ташкил 
қилиш, уларнинг негизида илғор тажрибалар алмашиш, янги педагогик, ахборот-
коммуникацион ва бошқа технологияларни жорий этиш масалалари бўйича учрашувлар, 
семинарлар, конференциялар ўтказиш, улардан таълим-тарбия жараѐнида фойдаланишни 
таъминлаш; 
е) таянч таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишга методик ѐрдам кўрсатиш, 
таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараѐнини методик таъминлаш кичик гуруҳи 
ходимлари (методистлари) билан ҳамкорликда ўқувчилар билимидаги камчиликларни 
бартараф этиш бўйича методик материаллар тайѐрлаш; 
ж) таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш юзасидан педагоглар, ўқувчилар 
ва ота-оналар фикрларини инобатга олган ҳолда таклифлар тайѐрлаш ва бўлим раҳбариятига 
тақдим этиш; 
з) касб маҳорати, синфдан ташқари ва тарбиявий ишлари учун устама оладиган 
педагоглар фаолияти мониторингини амалга ошириш; 


69 
и) ўтказилган мониторинг натижалари бўйича бўлим кенгашига материаллар 
тайѐрлаш; 
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
158. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва 
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг давлат таълим стандартлари 
талабларини ўзлаштириш мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни 
бартараф этиш йўлларини; 
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ѐрдам бериш шаклларини, таълим методларини 
ва воситаларини; 
ж) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини, жамоада қулай 
психологик муҳит яратишни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
и) меъѐрий ҳужжатлар билан ишлаш йўлларини. 
159. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish