Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

47-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш 
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири ўринбосари-методик 
таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим 
стандартлари мониторинги гуруҳи раҳбари лавозимининг 
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
925 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
151. Лавозим вазифалари: 
а) гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва гуруҳга юкланган барча вазифаларни 
бажариш; 
б) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг давлат таълим стандартларини 
ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича ўқувчилар билимларидаги камчиликларни 
аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўриш; 
в) иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўѐбга чиқариш, 
мактаблар, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар фаолиятига баҳо бериш ва уларнинг 
рейтингини аниқлаш; 
г) идоравий мансублиги, мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим муассасаларига 
методик раҳбарликни такомиллаштириш ва уларда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш 
ишларини ташкил этиш; 
д) ўқув-тарбия жараѐнига замонавий методлар, илғор педагогик технологияларни 
жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш; 
е) таълим 
жараѐнида 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан 
самарали 
фойдаланишни ташкил этиш; 
ж) мактабгача таълим, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим тизимини 
ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиѐсатининг амалга оширилишини таъминлаш; 
з) педагог ходимлар, методистлар ва ўқувчилар иштирокида танлов ҳамда оммавий 
тадбирлар ўтказиш ишларини ташкил қилиш; 
и) умумий ўрта таълим мактабларини дастурий-методик материаллар билан 
таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини экспертизадан ўтказиш ишларини амалга 
ошириш; 
к) мактабгача таълим, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари 
раҳбарлари ҳамда педагог ходимларини қайта тайѐрлашва уларнинг малакасини ошириш 
ишларини режалаштириш, улар юзасидан методик ва ахборот материалларини тайѐрлаш; 


66 
л) тажриба-синов майдонлари ишига раҳбарлик қилиш, методик ѐрдам кўрсатишни 
таъминлаш; 
м) ҳафта, ой, йил мобайнида гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар якунини 
таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга 
ошириш; 
н) педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил қилиш ва уларнинг 
малакасини оширишни режали амалга ошириш; 
о) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш. 
152. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг, мактабдан ташқари таълимга 
қўйилган давлат талабларининг ва давлат таълим стандартлари талабларининг мазмунини; 
в) таълим муассасаларидаги ўқув ва тарбия сифатини оширишнинг усулларини; 
г) ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; 
д) мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ѐшдаги болаларни ўқитиш ва 
тарбиялаш шакл ва методларини ҳамда болаларни мактаб таълимига тайѐрлаш дастури ва 
тарбиявий ишлар концепциясини; 
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайѐрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни; 
ж) педагогика, психология, болалар физиологиясини, жамоада қулай психологик 
муҳит яратишни; 
з) ўқув ва тарбия жараѐнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш 
амалиѐтини, таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, 
муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
153. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish