61
142. Лавозим вазифалари:
а) “Баркамол авлод” болалар маркази ахборот-ресурс марказининг истиқболли ва
жорий режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уни бажариш;
б) ахборот-ресурс марказининг ишни ташкил этиш бўйича илғор
тажрибаларини
ўрганиш ва уларни фаолиятда қўллаш бўйича таклифлар тайѐрлаш;
в) электрон каталогдан фойдаланган холда, ахборот-ресурс марказида хизмат
кўрсатишнинг янги турларини, уларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича янги
технологияларни жорий этиш;
г) ахборот-ресурс марказининг йиллик иш режасини ишлаб чиқиш,
уларнинг
миқдорий ва сифат кўрсаткичларини (китобхонлар сони, фонд ҳажми, қатнов ва китоб бериш
сони, китоб билан таъминланганлик, сўровларнинг бажарилиши ва ҳоказолар) таҳлил қилиш;
д) ахборот-ресурс марказида ҳисоб-молия ҳужжатлари (инвентарь дафтари, ахборот-
ресурс маркази ишининг кундалиги, йўқотилган китоблар ўрнига қабул қилинган китобларни
ҳисобга олиш дафтари, келиб тушган ва ҳисобдан чиқарилган ҳужжатлар
юзасидан
далолатнома, фондни инвентарлаштириш ва текшириш ишларининг ўтказилганлиги ҳақидаги
далолатномалар, маълумотномалар, даврий нашрларнинг қайдлов картотекаси)ни юритиш;
е) “Баркамол авлод” болалар марказига қабул қилинган адабиѐтларга илмий ва
техникавий (таснифлаш, каталоглаштириш) ишлов беришга доир ишларни ташкил этиш,
унинг фондини ва ундан қандай фойдаланилаѐтганлигини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
ж) фойдаланиш хусусиятини йўқотган (эскирган) ва яроқсиз бўлиб қолган
ҳужжатларни аниқлаш, уларни белгиланган меъѐрлар ва қоидалар бўйича ўз вақтида
ҳисобдан чиқариш;
и) китобхонларнинг электрон ахборот ресурслари бўйича ахборот олиш эҳтиѐжлари ва
сўровларини аниқлаш ҳамда кутубхонага келган янги адабиѐтларни ўқувчи-ѐшлар ўртасида
тарғиб қилиш;
к) ахборот-ресурс марказида кутубхоначилик хизмати кўрсатиш, илғор
ахборот
технологияларини жорий қилиш ва “Баркамол авлод” болалар маркази дизайнини яхшилаш
ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
л) ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказлари, бошқа тизим ва идораларга
қарашли ахборот-кутубхоналар билан алоқалар ўрнатиш, ўзининг
назарий билим
даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш
ишларни йўлга қўйиш;
м) педагогик, методик кенгаш ишларида, тарбиявий ва ўқув дастурларда назарда
тутилган бошқа тадбирларни ўтказиш ишларида қатнашиш ҳамда
китоб фондини бойитиш,
ота-оналарга маслаҳат ва методик ѐрдам кўрсатиш;
н) ўз фаолият хусусиятлари билан бевосита боғлиқ семинарлар ва кенгашларда
иштирок этиш;
о) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш.
143. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг мактабдан ташқари таълим тизимига оид,
ахборот-кутубхона
фаолиятини такомиллаштиришга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) давлат таълим стандартлари, мутахассислиги бўйича юртимизда ва жаҳон
амалиѐтида бўлаѐтган янгиликларни;
в) кутубхона-ахборот назарияси ва амалиѐтини, методик ишларни ташкил этиш ва
самарадорлигини ошириш усулларини;
62
г) давлатимиз ва хориж давлатлар илм-фанининг библиография ва ахборот соҳасидаги
ютуқлари ҳамда ахборот-кутубхона жараѐнлари технологиясини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш усулларини,
ахборот-ресурс
марказида ички тартиб-қоидаларга риоя этилиши таъминланишини;
е) кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасини, персонал
компьютерлар, мультимедиа қурилмалари, автоматлаштирилган
кутубхоначилик тизими ва
Интернет билан ишлаш фаолиятини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
144. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) икки йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: