56
130. Лавозим вазифалари:
а) “Баркамол авлод” болалар марказида ўқув-методик ва тарбиявий ишлар ҳолатини
таҳлил қилиш, тўгаракларни шакллантиришда иштирок этиш, тўгарак йўналишлари бўйича
ўқув дастурларини методик таъминлаш ишларини ташкил қилиш;
б) “Баркамол авлод” болалар марказининг педагог
ходимларига тегишли фаолият
йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш ва уларга амалий ѐрдам кўрсатиш;
в) ўқувчилар билим ва кўникмаларини мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат
талабларига мослигини ўрганиш ва уларни бажарилишини таъминлаш бўйича методик ѐрдам
кўрсатиш;
г) педагогларни таълим-тарбия жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион
технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
д) тўгарак раҳбарлари ва бошқа педагог ходимларнинг иш фаолиятини ва амалий
машғулотларининг ўтказилишини назорат қилиш, уларнинг таҳлилини олиб бориш ҳамда
уларга машғулот ишларини ташкил этиш бўйича услубий ва амалий ѐрдам кўрсатиш;
е) тўгарак йўналишлари бўйича методик ишларни мувофиқлаштириш, янги ўқув-
методик қўлланма ва дастурлар синови бўйича материаллар тайѐрлаш ҳамда мактабдан
ташқари таълим тизимида амалга оширилаѐтган янгиликларни педагогик жамоага етказиш ва
уларга бўлган эҳтиѐжни таҳлил қилиш;
ж) илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув
дастурларини тузиш ва уни
такомиллаштиришга оид ишларни олиб бориш, “Баркамол авлод” болалар маркази
раҳбариятига тўгараклар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув хоналарини
кўргазмали ва техник таълим воситалари ҳамда ўқув ва
ахборот манбалари билан
жиҳозланишида методик ѐрдам кўрсатиш;
з) тўгарак раҳбарларининг машғулотлар ўтишга зарур бўлган дастурий-методик
материаллар билан таъминланишига амалий ѐрдам бериш;
и) ѐш мутахассисларнинг малакасини ошириш ва касбий тайѐргарлигини
такомиллаштириш бўйича “Устоз-шогирд” анъаналаридан фойдаланишни ҳамда тажриба-
синов майдонлари ишига методик ѐрдам кўрсатиш;
к) илғор тажрибали тўгарак раҳбарларини аниқлаш,
уларнинг тажрибаларини
умумлаштириш ва оммалаштириш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш;
л) таълим-тарбияни ривожлантиришга ва тўгарак машғулотларининг сифатини
оширишга оид
турли анжуман, ўқув ва кўрик-танловларда иштирок этиш;
м) тегишли йўналишлар бўйича ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш
ишларида иштирок этиш;
н) тўгаракларга амалий-услубий ѐрдамлар бериш, долзарб масалалар бўйича давра
суҳбатлари, семинарлар ўтказиш, юзага келаѐтган муаммоларни бартараф этиш чораларини
кўриш;
о) ўзининг
назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини
узлуксиз равишда ошириб бориш;
п) санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
131. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган
давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва
тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижаларини таҳлил қилишни, педагогик услубий
ишлар мазмуни ва уни ташкиллаштириш тамойилларини;
57
в) касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ѐзги таътил пайтида
ишлашни ташкил қилиш
шакллари ва методларини;
г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, тўгарак йўналишлари бўйича ўқув режалари, таълим
дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
132. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) икки йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: