Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. “Баркамол авлод” болалар марказининг



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

39-§. “Баркамол авлод” болалар марказининг
хўжалик мудири лавозимининг
малака тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
890 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1239 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
127. Лавозим вазифалари: 
а) хўжалик-бошқарув ишлари бўйича “Баркамол авлод” болалар марказининг хўжалик 
фаолиятини бошқариш, янги ўқув йилига тўлиқ тайѐр ҳолга келтирилишини таъминлаш; 
б) ўз ваколати доирасида “Баркамол авлод” болалар марказининг бюджет 
маблағларидан мақсадли фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан тўғри 
фойдаланишни таъминлаш; 
в) “Баркамол авлод” болалар марказининг молиявий фаолият натижаларини таҳлил 
қилиш, шартнома мажбуриятларининг ўз муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлаш, 
молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига 


55 
бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ва ундан самарали фойдаланишни назорат 
қилиш; 
г) пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар тушумини тўлиқ 
ҳисобга олиш, шунингдек уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган муаммоларни олдини 
олиш; 
д) “Баркамол авлод” болалар марказига қўшимча молиявий манбалар ва моддий 
маблағларни жалб қилиш чора-тадбирларни амалга ошириш, ходимлар ва ўқувчилар учун 
зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга 
ошириш; 
е) “Баркамол авлод” болалар марказининг ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа 
таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
ж) моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, бино ва 
қўшимча объектларнинг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб 
бориш; 
з) “Баркамол авлод” болалар марказига етказиб берилаѐтган жиҳозларни белгиланган 
тартибда қабул қилиш, жиҳозларни тўгарак ва бошқа хоналарга тўғри тақсимланишини 
амалга ошириш; 
и) куз-қиш мавсумига тайѐргарлик жараѐнида тегишлилигича кўмир, суюқ ѐқилғи, 
табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиѐжларни аниқлаш ва маълумотларни ҳудудий 
таълим бошқаруви органларига тақдим этиш ҳамда қабул қилинган ѐқилғиларнинг сифати ва 
сақланишини таъминлаш; 
к) “Баркамол авлод” болалар марказига бириктирилган ҳудудларни ободонлаштириш, 
кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли 
бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишини мувофиқлаштириш; 
л) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
128. Билиши лозим: 
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш 
соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) “Баркамол авлод” болалар маркази биносининг техник ҳолатини, унинг ҳудуди, 
хоналар сони ва ўлчамларини, таълим муассасаси биносига қўйиладиган техник талабларни; 
в) бошқариш психологияси ютуқларидан фойдаланишни, жамоада қулай психологик 
муҳит яратишни; 
г) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
129. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) мутахассислик бўйича икки йилдан кам бўлмаган иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish