37-§. “Баркамол авлод” болалар маркази директорининг
ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
914
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
1210
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
121. Лавозим вазифалари:
а) ҳудуднинг хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиѐжларига кўра уларнинг
ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган, фан ва техникани
ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ тўгараклар фаолиятини ташкил
этиш;
б) ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра тўгаракларга жалб этиш, уларда ўқув-
тарбиявий жараѐнни ташкил қилиш ва ўқув йили давомида тўгарак аъзолари контингентини
сақлаб қолишни таъминлаш;
в) “Баркамол авлод” болалар марказининг йиллик ва истиқбол режаларини
шакллантириш, мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мувофиқ ўқув-
тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
52
г) педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этиш, педагогик
жамоанинг ўқув-методик ишларига раҳбарлик қилиш, уларга методик ѐрдам бериш,
жамоанинг ва тўгарак раҳбарларининг фаолиятини таҳлил қилишни ташкил этиш;
д) тўгарак раҳбарларининг ўқув режаларини тасдиқлаш ҳамда уларни бажарилишини
назорат қилиш, машғулотлар жадвалини тайѐрлаш;
е) педагог ходимларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва
оммалаштиришни, замонавий педагогик технологияларни жорий қилишни, таълим
жараѐнида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил
этиш;
ж) машғулотлар жараѐнини дастурий-методик материаллар билан таъминлаш, улардан
фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
з) “Баркамол авлод” болалар маркази педагог ходимларини малакасини ошириш
истиқбол режаларини белгилаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини амалга ошириш;
и) методик ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш ҳамда тўгарак йўналишлари
бўйича ўқув-мавзуий режасини тузишни таъминлаш;
к) машғулот жараѐнларида тўгарак журналларининг юритилиши ва сақланишини
таъминлаш, ўқув ишлари ҳолати мониторингини амалга ошириш;
л) “Баркамол авлод” болалар марказни бошқариш ва таълим жараѐнини
такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
м) ўқув хоналарини кўргазмали ва техник таълим воситалари билан жиҳозланишига,
тажриба-синов ишларига раҳбарлик қилиш, услубий кенгаш ишини ташкил этиш;
н) ѐзги таътил кунлари учун алоҳида мавсумий режалар асосида тўгарак ишларини
ташкил қилиш;
о) ота-оналар, тегишли идоралар, маҳалла қўмиталари, жамоат ва ҳомийликка олувчи
ташкилотлар билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил
қилиш;
п) “Баркамол авлод” болалар марказида ўзига берилган ваколатлар доирасида келиб
тушган хат, ариза ва шикоятлар ҳамда мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
фуқаролар қабулини амалга ошириш;
р) санитария-гигиена, меҳнатни мухофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги
қоидаларига риоя қилиш.
122. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, жамоага
раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва методларини;
в) ўқув ва тарбиявий ишлар сифатини, ходимларни маънавий ва моддий
рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
г) ѐзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;
д) педагогика, педагогик психология, болалар физиологиясини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
123. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
53
Do'stlaringiz bilan baham: |