59
д) тўгарак машғулотларини мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари
асосида илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;
е) тўгарак аъзоларининг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларининг мактабдан
ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини аниқлаш, камчиликларни
бартараф этиш юзасидан тўгарак йўналиши бўйича тавсиялар тайѐрлаш;
ж) илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув дастурларини тузиш ва “Баркамол авлод”
болалар марказининг раҳбариятига тўгараклар фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифлар
киритиш;
з) тўгарак хоналарини кўргазмали ва техник таълим воситалари ҳамда ўқув ва ахборот
манбалари билан жиҳозлаш, машғулотлар жараѐнини дастурий-методик материаллар билан
таъминлаш, амалий машғулотларни ўтказишда жиҳозларнинг сақланиши, улардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш;
и) ѐзги таътил кунлари учун мавсумий режалар асосида тўгарак ишларини ташкил
қилиш, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар марказининг маданий-оммавий тадбирлари
ташкилотчиси билан биргаликда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, дам
олишларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида муассасалар ва маҳаллаларда (овулларда)
ота-оналар билан ҳамкорликда турли йўналишдаги оммавий тадбирларни ташкил этиш;
к) педагогика кенгашида ва ўз йўналиши бўйича турли танловлар, кўргазмалар,
мусобақалар ўтказиш бўйича керакли ҳужжатлар ишлаб чиқишда, тўгарак машғулотларининг
сифатини оширишга оид турли анжуманлар, илмий-амалий конференциялар, ўқувлар, кўрик-
танловларда ўз маърузаси билан иштирок этиш;
л) оммавий ахборот воситаларида ўз иш фаолияти билан боғлиқ илғор тажрибаларни
ѐритиш ҳамда ўзининг педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб
бориш;
м) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва
ѐнғиндан ҳимояланиш қоидаларга риоя қилиш.
137. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва
тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий
ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
в) касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ѐзги таътил пайтида
ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;
г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, тўгарак йўналишлари бўйича ўқув режалари, таълим
дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
138. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий ѐки ўрта махсус маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: