71
163. Лавозим вазифалари:
а) гуруҳга юкланган барча вазифалар бажарилишини таъминлаш, таълим сифатини
яхшилаш масалалари бўйича семинар ва конференциялар ўтказиш;
б) гуруҳнинг йиллик иш режасини, таълим муассасалари мониторинги режа-жадвали
ва дастурини тузиш ҳамда ижросини таъминлаш;
в) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараѐнини яхшилаш бўйича фаолиятини
мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш;
г) мониторинг жараѐнини ташкил этиш ва ўтказишга, халқ таълими ходимларини
қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларининг ўқитувчилари,
методика марказлари методистлари, тажрибали амалиѐтчи ўқитувчилардан иборат жамоатчи
экспертларни жалб этиш;
д) методик хизмат ходимлари, ўқитувчилар билан бирга назорат материаллари
базасини шакллантириш, синфлар, фанлар ва мавзулар кесимида тайѐрланган ушбу
материалларни мунтазам тўлдириб бориш;
е) методик хизмат ходимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ўқувчилар билимида
аниқланган камчиликларни бартараф этиш масалалари бўйича фаолиятни амалга ошириш;
ж) туман таянч таълим муассасалари негизида таълим сифатини мониторинг қилиш ва
уни такомиллаштириш, янги педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий
этиш тадбирларини ўтказиш;
з) умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар билимларининг давлат таълим
стандартлари талабларига, мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари ҳамда мактабдан
ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини мониторинг қилиш;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
164. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштириш
мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўлларини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
е) дарсларни таҳлил қилиш, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш
методларини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
165. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: