Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

59-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими
жисмоний тарбия, меҳнат, мусиқа фанлари
методисти лавозимининг малака
тавсифлари 
Тартиб рақами 
1359 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2341 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 


81 
187. Лавозим вазифалари: 
а) жисмоний тарбия, меҳнат, мусиқа фанларининг ўқитилиши бўйича метод 
бирлашмалар ва методик кенгашлар ишларига амалий ва методик ѐрдам беришни 
таъминлаш; 
б) ўқувчилар билим даражаси, оралиқ, босқичли назорат ишлари ва якуний аттестация 
натижаларини ўрганиб таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 
тавсиялар тайѐрлаш ва уни таълим муассасаларига етказиш; 
в) ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга оммавий жалб 
қилишни, болалар спорт иншоатларидан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
г) мазкур фанлар бўйича методик ишларини мувофиқлаштириш, турли синовлар 
натижаларини таҳлил қилиш, янги ўқув методик қўлланма ва дарсликлар синови бўйича 
материаллар тайѐрлаш, янги методик адабиѐтлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга 
етказиш; 
д) ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказиш, август кенгашлари, 
илмий-амалий йиғилишларини ташкилаштириш ва ўтказилишини таъминлаш; 
е) фанлар бўйича мактаб ва туман (шаҳар) беллашувларини ташкиллаштириш ва 
ўтказиш, натижасини таҳлил қилиш ҳамда методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
ж) “Устоз-шогирд” тизими асосида фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга 
методик ва амалий ѐрдам бериш; 
з) мазкур фан ўқитувчилари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ва уларнинг 
малакасини ошириш истиқбол режаларини бажарилишини таъминлаш; 
и) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш,техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. 
188. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва 
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) ўқувчиларнинг ўқув фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларини 
ўзлаштириши мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш 
йўлларини; 
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
189. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish