60-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими
миллий ғоя ва маънавият асослари методисти
лавозимининг малака тавсифлари
82
Тартиб рақами
1359
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
2341
Ходимлар тоифаси
Мутахассис
190. Лавозим вазифалари:
а) миллий ғоя ва маънавият асослари метод бирлашмалар ва методик кенгашлар
ишларига амалий ва методик ѐрдам беришни таъминлаш;
б) “Миллий ғоя ва маъанвият асослари” туркумига кирувчи фанларни ўқитилиши ва
маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўналишидаги ишларни таълим муассасаларида
амалга оширилишини таъминлаш;
в) ўқувчилар билим даражаси, оралиқ, босқичли назорат ишлари ва якуний аттестация
натижаларини ўрганиб таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан
тавсиялар тайѐрлаш ва уни таълим муассасаларига етказиш;
г) ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминланишида
ѐрдам бериш, улардан фойдаланишни амалга ошириш;
д) мазкур фанлар бўйича методик ишларини мувофиқлаштириш, турли синовлар
натижаларини таҳлил қилиш, янги ўқув методик қўлланма ва дарсликлар синови бўйича
материаллар тайѐрлаш, янги методик адабиѐтлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга
етказиш;
е) таълим-тарбияни ривожлантиришга ва сифатини оширишга оид турли анжуман,
илмий-амалий конференциялар, ўқувлар кўрик-танловлар (энг яхши дарс ишланмаси, энг
яхши фан хонаси ва бошқалар), август кенгашлари, илмий-амалий йиғилишларини
ташкилаштириш ҳамда ўтказилишини таъминлаш;
ж) фанлар бўйича мактаб ва туман (шаҳар) беллашувларини ташкиллаштириш ва уни
ўтказиш, натижаларини таҳлил қилиш ҳамда методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
з) “Устоз-шогирд” тизими асосида фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга
методик ва амалий ѐрдам бериш;
и) мазкур фан ўқитувчилари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ва уларнинг
малакасини ошириш, истиқбол режаларининг бажарилишини таъминлаш;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
191. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) ўқувчиларнинг ўқув фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларини
ўзлаштириши мониторингини олиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш
йўлларини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
е) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
83
192. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |