Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Психолог лавозимининг



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

61-§. Психолог лавозимининг
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
2292 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2444 
Ходимлар тоифаси 
мутахассис 
193. Лавозим вазифалари: 
а) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари билан узлуксиз касбга йўналтириш 
вазифалари билан боғлиқ (1-9-синфлар) психологик-педагогик ташхис ва коррекцион ишлар 
бўйича тадбирларни ташкил этиш; 
б) 6-7 ѐшли болаларни мактабнинг 1-синфига қабул қилиш комиссияси фаолиятида 
иштирок этиш, болаларни диагностик текширишни ўтказиш, уларнинг умумий ўрта таълим 
мактабида ўқиш ва мослашишига психологик тайѐргарлигини аниқлаш ва тегишли хулосани 
расмийлаштириш ва ота-оналарга тавсиялар бериш; 
в) турли ѐшдаги иқтидорли ва салоҳиятли болаларни аниқлаш тадбирларини ўтказиш, 
уларни саралаш ва халқ таълими тизимининг ихтисослаштирилган мактабларига қабул 
қилиш комиссияси фаолиятида иштирок этиш; 
г) ўқувчиларнинг қизиқишлари, мойилликлари ва касбий мақсадларини намоѐн қилиш, 
уларни психологик-педагогик ташхислаш дафтарини юритиш, умумий ўрта таълим 
мактаблари тўққизинчи синф битирувчиларига тавсиянома бериш бўйича мактаб 
психологларига методик ѐрдам бериш; 
д) тўққизинчи синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига 
йўналтириш ва қабул қилиш ҳудудий комиссиялари фаолиятида иштирок этиш; 
е) ўқувчилар, шунингдек, “Оғир” хулқли болалар ва ўсмирларнинг “девиант” хулқи 
муаммолари билан боғлиқ психологик маслаҳат тадбирларини ўтказиш; 
ж) мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим муассасалари психологларининг 
функционал вазифаларига оид фаолиятини олиб борилишини назорат қилиш; 
з) ўқувчиларнинг ақли ва идроки ҳамда шахс сифатида ривожланишини психологик-
педагогик ташхислаш ва коррекциялашнинг долзарб муаммоларига бағишланган методик 
семинарлар, гуруҳларда психологик тренинглар ўтказиш; 
и) амалиѐтда ўқувчиларни психологик-педагогик ташхислаш методикаларидан 
(анкеталар, психологик тестлар, шахсий сўровномалар ва ҳ.к.) тўғри фойдаланиш бўйича 
олинган натижаларнинг махфийлигини таъминлаш; 
к) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш,техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. 
194. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимга таъсир кўрсатувчи омилларни; 


84 
г) умумий ва ижтимоий психология, ѐш психологиясини, тиббий психология, 
мактабгача ва мактаб ѐшидаги болалар психологияси хусусиятларини; 
д) болалар нейропсихологияси, психодиагностика ютуқлари, индивидуал фарқ 
психологияси, муҳандислар психологияси, дефектология асосларини; 
е) психотерапия, сексология, психогигиена, касбга йўналтириш, касбшунослик ва 
меҳнат психологиясини; 
ж) тестлаш методологияси ва методикаси, психопатология, индивидуал ва гуруҳлар 
бўйича касбга маслаҳат беришнинг замонавий методларини; 
з) боланинг нормал ва нотўғри ривожланишини ташхислаш ва тузатишни, хулқ 
этикаси ва маданиятини; 
и) тадқиқот ишларини ўтказиш технологиясини, тадқиқот натижаларини компьютерда 
қайта ишлашни, психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини; 
к) ўқувчиларни (тарбияланувчилар) меҳнати муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, касбга 
йўналтириш, бандлиги масалаларини тартибга солувчи меъѐрий ҳужжатлар ва уларнинг 
ижтимоий муҳофазасини; 
л) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
195. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик ѐки психологик маълумот; 
б) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish