Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Дефектолог лавозимининг малака тавсифлари (республика ташхис



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

62-§. Дефектолог лавозимининг малака тавсифлари (республика ташхис 
маркази, халқ таълим муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш туман
(шаҳар) бўлимларида) 
Тартиб рақами 
2717 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2330 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
196. Лавозим вазифалари: 
а) врач ва психолог билан биргаликда ўн тўрт ѐшгача бўлган руҳий ва жисмоний 
ривожланишида муаммоси бор болаларни аниқлаш; 
б) уларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича тавсиялар бериш ҳамда касбга йўналтириш 
ишларини таъминлаш; 
в) халқ таълими бошқарув органларига ўрта-махсус касб-ҳунар таълими 
муассасаларида ривожланишида муаммоси бўлган битирувчилар учун махсус гуруҳлар очиш 
таклифини киритиш; 
г) жисмоний ва психологик ривожланишида муаммоси бор болаларнинг ота-оналарига 
уларнинг кейинги турмуш тарзини белгилаш, соғлигини тиклаш, ўқитиш, уларни касбий 
қизиқишлари бўйича ишга жойлаштиришда амалий ѐрдам кўрсатиш; 
д) зарур ҳолларда жисмоний ѐки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган 
болаларни тегишли ташхис қўйиш учун психологик-тиббий-педагогик комиссияга 
йўналтириш; 
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 


85 
197. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) таълим бўйича статистик материалларни; 
в) махсус ва ѐшлар педагогикаси ва психологиясини; 
в) дефектологиянинг анатомик-физиологик ва клиник асосларини; 
г) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишидаги камчиликларни олдини олиш, 
тузатишнинг методлари ва усулларини
д) ривожланишда камчиликлар мавжуд бўлган ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан 
ишлашда қўлланиладиган дастурий-методик адабиѐтларни; 
е) дефектология фанининг энг янги ютуқларини; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
198. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish