Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Республика таълим маркази директори



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

65-§. Республика таълим маркази директори
ўринбосари лавозимининг малака
тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
914 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
205. Лавозим вазифалари: 
а) ўзига бириктирилган бўлимларнинг йиллик ва истиқбол иш режаларининг 
шакллантириш ва ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш; 
б) фанлар бўйича ўқув-методик қўлланмалар яратиш, ўқитишнинг илғор 
технологияларини ўрганиш, оммалаштириш, методик ишларни йўналтириб бориш; 
в) маънавий-маърифий ишлар ҳамда руҳий ѐки жисмоний ривожланишида муаммоси 
бўлган болалар таълим-тарбиясининг ташкилий-услубий масалаларига оид ишларни 
мувофиқлаштириш; 
г) халқ таълими тизимидаги вилоят методика марказлари, халқ таълими муассасалари 
фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими қошидаги таълим 
муассасаларининг ўқув тарбия жараѐнини методик таъминлаш кичик гуруҳлари фаолиятини 
мувофиқлаштириш; 
д) таълим муассасаларини аттестация ва аккредитацияга тайѐрлаш, фан хоналарини 
жиҳозлашни методик жиҳатдан таъминлаш, бириктирилган фанлар ва йўналишлар бўйича 
бўлимларда муаллифлар билан ишларни ташкил қилиш; 
е) бириктирилган фанлар ва мазкур фанларнинг ўқитилиши бўйича дарслик, ўқув-
методик қўлланмаларни яратиш, болалар спортини ривожлантириш, услубий таъминот 
масалалари, таълим жараѐни учун зарурий ўқув-кўргазмаларга қўйилган методик талабларни 
яратиш ишларини, амалий тадбирларни ташкил этиш; 
ж) илмий-методик кенгашлар, муаллифлар ва нашриѐтлар билан олиб бориладиган 
ишларни мувофиқлаштириш; 
з) дарсликларни нашриѐтлар ва муаллифлар иштирокида қайта ишлаб тасдиқлашга 
тақдим этиш; 
и) умумий ўрта таълим мактаблари, академик-лицейлар, касб-ҳунар коллежлари 
ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларини, билимлар белашувини 
ўтказишга тайѐргарлик кўриш; 
к) таълимдаги илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини ўрганиш, 
уларни маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш; 
л) ихтисослаштирилган мактаблар, айрим чуқур ўрганиладиган фанларни ўқитишга 
доир ўқув режа ва ўқув дастурларини ҳамда методик тавсияларни ишлаб чиқиш, амалиѐтга 
жорий этиш ишларини ташкил этиш
м) умумий ўрта таълим мактаблари учун ҳар ўқув йилига чоп этилиши 
режалаштириладиган дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни истиқбол нашр режасини 
шакллантириш; 
н) дарслик ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг янги авлодини танлов асосида 
яратишда муаллифлар ва дарсликлар танловини ташкил этиш; 
о) дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни нашрга тайѐрлаш ишларини ташкил этиш; 


89 
п) таълимга оид республика миқѐсида ўтказиладиган семинар, конференция кўрик 
танлов каби тадбирларни режалаштириш ва уларнинг методик таъминлаш ишларини амалга 
ошириш; 
р) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
206. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълимига, умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар 
ва ўқув қўлланмаларининг нашрга тайѐрлашга оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва 
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) давлат таълим стандартлари талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштириши 
мониторингини олиб бориш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш 
йўлларини; 
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайѐрлаш тартибини
ж) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ѐрдам бериш шаклларини, таълимнинг метод ва 
воситаларини; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
207. Малака талаблари: 
а) олий педагогик маълумот; 
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
г) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish