87
г) Республика фан олимпиадаси, билимлар беллашувини тегишли ташкилотлар билан
ҳамкорликда ташкил этиш;
д) таълим марказига ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона
муносабатда бўлиш;
е) дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларнинг янги авлодларини яратиш режаларининг
ижросини мувофиқлаштириб бориш;
ж) таълим марказининг ходимларга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва
жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий
маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар
захирасини шакллантириш;
з) таълим маркази ходимларини қайта тайѐрлаш ва
уларнинг малакасини оширишни,
ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини
таъминлаш;
и) таълим маркази ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш,
улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати
доирасида интизомий жазо
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
к) таълим маркази бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик ҳамда
ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг
бажарилишини назорат қилиш;
л) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда таълим
маркази
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар
бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш
юритиш;
м) таълим марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-
тадбирларни
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим
воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
н) жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда оғзаки мурожаатларини,
ариза ва
шикоятларини кўриб чиқиш;
о) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
203. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига, умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар
ва ўқув қўлланмаларининг нашрга тайѐрлашга оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини;
д) давлат
таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
204. Малака талаблари:
а) олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.