ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы
№5, 2011
мЕҲНАТ бОзОРИ / РЫНОК ТРуДА
шароити юзага келади. иш билан бандликнинг
иқтисодий муносабати таркиб топади. Айнан
мана шулар меҳнат бозорининг иш билан
бандлик бозори сифатидаги асл мазмунини
белгилайди. иш билан бандлик бозори мил
-
лий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда
кўриб чиқилиши мумкин. У давлат ва нодав
-
лат тузилмаларини қамраб олади. Унга дав
-
лат бошқаруви ва стихиялилик элементлари,
ишчи эгалари ўртасидаги маълум иш жойи,
ўз меҳнат лаёқатини сотишнинг фойдалироқ
шарт-шароитлари учун рақобат таъсир этади.
Меҳнат бозорини шакллантириш мантиқи,
товар бозори пайдо бўлишининг асо
-
сий қонуниятларига ўхшаш. Бу жараёнлар
ўртасидаги фарқларнинг кўпи меҳнат бозо
-
ридаги махсус товар - ишчи кучи туфайли
-
дир. ишчи кучининг товарлилиги узил-кесил
эмас. ишчи кучи товарга айланиши учун
қатор асосларнинг юзага келиши талаб эти
-
лади. иқтисодиёт тарихи гувоҳлик беришича,
меҳнат соҳасидаги товар муносабатлари нар
-
салар оламидаги товар ва пул муносабатла
-
ридан анча кейин шаклланган. Бу ишчи кучи
бозорида, унинг эгаси уни бозорга олиб чиққан
ва ўзи сотган тақдирдагина, иш кучи бозорда
товар сифатида қатнашиш билан боғликдир.
Яъни, ўз ишчи кучини сотаётган инсон эркин
фуқаро бўлиши керак.
ишчи кучининг эгаси уни товар сифатида
сота олиши учун у бу иш кучини эркин тасаввур
қилиш имкониятига эга бўлиши, яъни ўз меҳнат
лаёқати, ўз шаҳсининг эркин эгаси бўлиши
керак. Фақат мана шундагина ишчи кучи сотув
-
чиси ва уни сотиб олувчи бозорда юридик тенг
шахс сифатида иштирок этади. Муносабатни
сақлаш учун ишчи кучининг эгаси уни доимо
маълум муддатга сотиши керак бўлади, чунки у
ишчи кучини умуман абадийга сотадиган бўлса,
унинг эркин инсон тарзидаги мақоми ҳам хавф
остида қолади.
ишчи кучининг товарлигини, демак, меҳнат
бозорини ҳам шакллантиришнинг иккинчи
муҳим замини ишчи кучининг эгаси эркин товар
ишлаб чиқарувчи бўлиш имкониятидан маҳрум
бўлиши керак. Агар киши бозорда ўзи мустақил
ишлаб чиқарган ва унда ўзининг меҳнати мод
-
дийлашган товарларни сота олмаса, демак, у
яшаш учун маблағ топиш мақсадида ўз ишчи
кучини сотиши керак бўлади. Товар -пул муно
-
сабатлари шаклланиши ва ривожланишининг
илк босқичларида эркин фуқароларнинг
кўпчилиги бозорга ўз меҳнати маҳсулотлари
билан чиққан. Ўзини ўзи иш билан банд қилиш,
ўзи ва оила аъзолари учун иш жойларини таш
-
кил қилиш, четдан ходимларни ёллаш имко
-
нининг ва эҳтиёжининг йўқлиги-буларнинг
барчаси майда ҳунармандчилик, деҳкончилик,
яъни турли касб ва ихтисосдаги кўплаб ходим
-
лар кучини бирлаштиришни талаб этмайдиган
фаолият турлари хусусиятидир.
Меҳнат бозорининг ўзига хос хусусияти шун
-
дан иборатки, мазкур бозорда товар буюмли
шаклда бўлмайди. Меҳнатнинг товарлар ва
ишлаб чиқариш ресурсларининг ялписидан
принципиал фарқи шундаки, у инсон ҳаётий
фаолиятининг энг муҳим соҳаси, инсон шах
-
сининг ўзини намоён этиши шаклидир.
Меҳнат бозорининг шаклланиши учун
қуйидаги иқтисодий муносабатлар шакллан
-
ган бўлиши керак:
1) ишлаб чиқариш воситаларига эгалик
қилувчи ва ишлаб чиқариш жараёнини бош
-
лашлари мумкин бўлган кишилар мавжуд
бўлишлари керак;
2) ўзининг ишчи кучидан бошқа хеч қандай
ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлмаган
эркин кишилар хам мавжуд бўлишлари
керак.
Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтиш
жараёнида иқтисодиёт тармоқлари тузил
-
масини ўзгартирмоқда. Бу қадамлар ишлаб
чиқариш қувватларини оширишга ҳамда
мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кучайти
-
ришга қаратилган. Бу эса давлат иқтисодий
жиҳатдан ўсиши ва барқарор бўлишининг
кафолатидир. Шу муносабат билан давлати
-
миз олдида юзага келаётган талайгина вази
-
фаларни ҳал қилишга тўғри келмоқда. Усту
-
вор вазифалардан бири ишчи кучини қайта
шакллантириш ва уни бошқариш муаммо
-
сини ҳал қилишдан иборатдир. Ушбу муаммо
иқтисодиётимиз учун муҳим аҳамиятга эга,
чунки ундан нафақат ҳар бир инсон, балки
бутун мамлакат ҳам манфаатдор. Ўзбекистон
президенти и.А.Каримов Ўзбекистон респу
-
бликаси вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
17 февралдаги мажлисида ишчи кучини қайта
шакллантиришнинг аҳволига аниқ баҳо берган
эди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг
84
Do'stlaringiz bilan baham: |