Bog'liq me-nat-bozorida-ishchi-kuchi-kategoriyasining-izhtimoiy-i-tisodiy-mo-iyati (1)
ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы №5, 2011
мЕҲНАТ бОзОРИ / РЫНОК ТРуДА мумкин. Шунда корхона ва ташкилотлар ўрта
махсус ўқув юртларини тамомлаганларни тан
-
лов асосида саралаб олиши мумкин. Битирув
-
чиларни иш билан таъминлашда уларнинг ама
-
лий билимини ошириш зарур деб ҳисобланади.
ихтисослик бўйича асосий машғулотларни
бевосита корхона ва ташкилотларга ўтказиш
талабаларнинг бўлғуси касблари билан олдин
-
дан танишишига ёрдам беради.
Азалдан олинган таълим биринчи навбатда
амалиётда қўллаб келинган ва, шунинг оқибати
ўлароқ иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб
келган. Таълим амалиётда қўллансагина фой
-
дали бўлади.
ишчи кучидан самарали фойдаланиш
иқтисодий жиҳатдан янада мамлакатнинг
ривожланишига сабаб бўлади.
Бир вақтлар Г.Форд бу борада яхши намуна
кўрсатиб, ўз корхоналарида ҳодимларни моти
-
вациялашга ёндашишнинг анъанавий усулла
-
рини қўллаган эди. Ходимни ишлашга ундайди
-
ган асосий нарса-ўз меҳнатидан иложи борича
кўп моддий неъмат олиш истагидир. ишчи
-
нинг меҳнатидан фойдаланиш унинг меҳнат
унумдорлигини ошириш йўли билан моддий
неъматлар олиши учун кенг имконият яратиб
бериш принципига асосланган бўлиши керак.
Кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш
учун ишчи кучидан фойдаланиш учун яхши
рағбатлантирувчи чора бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон иқтисодиётини эркинлаштириш
натижасида кичик ва хусусий бизнесни кенг
ривожлантириш қонунчилик базаси яратилди.
Турган гапки, бутун иқтисодиётдаги таркибий
ўзгаришлар ва илғор технологияларни жорий
этиш текис кечмагани туфайли ишчи кучидан
самарали фойдаланиш муаммолари тўхтовсиз
туғилиб тураверади. иқтисодчиларнинг вази
-
фаси мавжуд ресурслар шароитида ишчи кучи
имкониятларидан тўлақонли фойдаланишдан
иборат. Бунинг учун тез ўсиб бораётган меҳнат
ресурсларини, биринчи навбатда ёшларни иш
билан таъминлаш мақсадида кўп меҳнат талаб
этадиган ишлаб чиқаришларни ривожланти
-
риш зарур. республикада иш билан бандлик сиё
-
сасига максимал даражада амал қилинмоқда,
лекин ушбу сиёсат оқилона юритилиши учун
меҳнат бозори янада самарали ишлаши керак.
Бундан буён меҳнат ресурсларини самарасиз
тақсимлашга ҳамда паст меҳнат унумдорлигига
асосланган тўлиқ иш билан бандликни сақлаб
туришнинг иложи йўқ.
Бизнинг назаримизда, ишчи кучи қайта шак
-
ллантирилишини тартибга солиш мақсадида
қуйидагилар ҳал этилиши зарур:
1. Ўрта махсус ўқув юртларида ишбилар
-
монлик ва муомала маданиятини ривожлан
-
тиришга ёрдам берадиган махсус фанларни
жорий этиш.
2. имтиёзлар бериш ва рағбатлантириш
йўли билан корхона ва ташкилотларни ёш мута
-
хассисларни ишга қабул қилишга қизиқтириш.
Масалан, корхонада ёш мутахассислар сони
муайян фоиз бўлганида, уларга солиққа тортиш
борасида имтиёзлар бериш.
3. ишчи кучига бўлган талаб ва уни таклиф
қилишга доир маълумотларнинг махсус вилоят
базаларини ташкил қилиш. Ушбу базадан фой
-
даланиш ишчи кучини таклиф қилувчилар учун
ҳам, ишчи кучига талаби бўлганлар учун ҳам
эркин бўлиши лозим. интернетга уланган ҳар
қандай компьютердан фойдаланиш имконияти
бўлганида ва кучли ахборот мададида (реклама,
ихтисослаштирилган нашрлар) мазкур восита
-
нинг самараси кучли бўлади.
4. давлат даражасида ишчи кучини бошқа
мамлакатларга юбориш хусусида янада фаолроқ
битимлар тузиш, кетаётган фуқаролар малакаси
устида иш олиб бориш. Шу тариқа «ортиқча»
ишчи кучи ишга тортилади, хорижда ишлаб
топилган пул маблағларининг Ўзбекистонга
кириб келаётган миқдори ортади.
5. Корхоналарга нисбатан фаол сиёсат олиб
бориш. Бундай сиёсат малакали ҳодимларнинг
иш хақини ошириб боришга, шу тариқа меҳнат
унумдорлигининг ўсишини рағбатлантиришга
қаратилиши мақсадга лойиқ
19
.
Ҳозирги замон ишчи кучи бозорини таш
-
кил қилиш зарурати қуйидаги объектив шарт-
шароитлар билан белгиланади:
1) ишчи кучини шакллантириш, тақсимлаш
ва қайта тақсимлаш ҳамда бандлик жараёнла
-
рини тартибга солиш ҳаддан ташқари “марказ
-
лашган холда” ташкил қилинган бўлиб, экстен
-
сив ижтимоий ўсишни ифодалайди. Бир неча ўн
йилликлар давомида ўтказиб келинган «Барча
республикалар учун умумий бўлган ягона
бандлик сиёсати» Ўзбекистоннинг ҳудудий
хусусиятларини, демографик жараёнларни,
19
Д. Хужаев “Ўзбекистонда ишчи кучини бошкариш ва кайта шак-
ллантириш”, /Бозор, пул ва кредит/-2004 йил, 9-сентябр, 56-бет.