Bog'liq me-nat-bozorida-ishchi-kuchi-kategoriyasining-izhtimoiy-i-tisodiy-mo-iyati (1)
ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы №5, 2011
мЕҲНАТ бОзОРИ / РЫНОК ТРуДА ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришнинг
миллий-этник, ижтимоий омилларини ҳисобга
олмади, бандликни таъминлашга иқтисодий
ўсишни ва аҳоли даромадлари ўсишини таъ
-
минлаш омили сифатида эмас, балки шунчаки
мақсад сифатида қараб келинди. Натижада
аҳоли бандлиги муаммоси долзарб муаммога
айланиб қолди.
2) Ўзбекистонда бозор муносабатларининг
ривожланиб бориши иқтисодиётдаги туб
таркибий ўзгаришлар билан бормоқда. Нати
-
жада ишлаб чиқаришнинг ишчи кучига бўлган
эҳтиёжи ҳам тўхтовсиз ўзгариб бормоқда. Бунда
ишчи кучига таклифни бахолашда, меҳнат
бозорига кириб келаётган аҳолининг асосий
тоифалари: ёшларни, ишлаб чиқаришдан
бўшаётган ишчилар, мутахассисларни олдин
-
дан ишламаётган, ишга жойлашишга муҳтож
бўлган аҳолини ҳисобга олиш зарур. Шу билан
баробар, иш кучига бўлган талабни баҳолашда
замонавий инновацион иқтисодиёт талабла
-
рини инобатга олиш зарур.
3) Турли мулкчиликни шакллантираётган
шароитда хусусийлаштириш жараёнлари иш
жойларини муқобил танлашни кенгайтириш,
турли мулк шаклларидаги корхоналар бўйича
ишчиларнинг жойлаштирилишини кучайти
-
ришни зарур қилиб қўяди.
4) республика иқтисодиётида “ортиқча”
меҳнат ресурслари мавжуд деб баҳоланади.
Бу шароитда иш вақтини тежаш қонуни тала
-
бларга риоя қилинмайди. Бозор муносабатла
-
рига кириб боришда корхоналар индивидуал
харажатларини ижтимоий зарур даражагача
пасайтиришга мажбурланиши орқали бу
қонунни ҳаракатга келтиради.
5) иқтисодиётни мурракаб аҳволдан олиб
чиқиш учун ишлаб чиқаришни ташкил қилишда
туб ўзгаришлар ясаш, малакали меҳнатни
рағбатлантириш лозим. Бунга бозор муноса
-
батларини меҳнат соҳасида қўллаш орқалигина
эришиш мумкин бўлади.
Ю қ о р и д а қ а й д қ и л и н га н ш а р т -
шароитларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда меҳнат
бозорини шакллантиришнинг ўзига хос
хусусиятларини келтириб чиқаради. Бозор
иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган
меъёрда амал қиладиган мукаммал бозорни
шакллантириш учун қуйидаги шартлар бажа
-
рилиши керак:
-талаб ва таклифнинг эркин амал килишини
кафолатловчи ҳуқуқий асосларнинг мавжуд
-
лиги;
-меҳнат бозори инфратузилмасининг мав
-
жудлиги;
-иш хақи миқдорининг чегараланмаслиги
ва шаффофлигини таъминлаш;
-уй жой бозорининг мавжудлиги.
Меҳнат бозорига ўтиш шароитида
меҳнаткашларнинг реал аҳволини икки муҳим
кўрсаткич-ижтимоий ҳимояланганлик ва ижти
-
моий адолатнинг таъминланганлиги даражаси
билан ифодаланади. ижтимоий ҳимоя инсон ва
ижтимоий гуруҳнинг жамият ва хўжаликдаги
аҳволининг тавсифланишидан иборат бўлиб,
бу уларнинг ижтимоий тузумдаги тутган ўрни
ва даражасини ифодалайди.
Макони жиҳатдан энг кичик меҳнат бозори
ҳудудий меҳнат бозори бўлиб, маълум бир маъ
-
нода уни маъмурий (давлат, мамлакат) меҳнат
бозори деб юритиш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, меҳнат бозори фаолияти
қуйидаги омилларга боғлиқ:
-аҳоли сони, ёши ва жинсининг салмоғидаги
ўзгаришларга;
-ишчи билан бандликдаги тармоқ ва худу
-
дий ўзгаришларга;
-қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга
жалб этиш механизмларига;
-ишлаб чиқариш ҳажмига, унинг ўсиш суръ
-
атига, ишлаб чиқариш тузилмасига;
-ишлаб чиқарувчи кучларнинг худудий жой
-
лашувига;
-меҳнат ресурсларини бошқариш усулига.
Меҳнат бозоридаги вазият юқоридаги
омилларнинг таъсирида ўзгариб туради ва
шунга мос равишда ишчи кучига бўлган талаб
ва таклиф ҳажми такомиллашиб боради. Бу эса
иқтисодий таррақиётга ё ижобий ёки салбий
таъсир кўрсатиши мумкин.