1. Пул бозорининг иқтисодий моҳияти, вужудга келиши ва қўлланиш хусусиятлари
3. Пул бозори инструментлари
2. Пул бозори иштирокчилари
Молия бозори муддатига кўра Пул бозори
Капитал бозори
ПУЛ БОЗОРИ Давлат, корпоратив тузилмалар ва аҳолининг пул маблағларига бўлган доимий талаби ва маълум шартлар асосида қисқа муддатлар учун вақтинчалик пул маблағларини бошқа шахслардан жалб қилишга эҳтиёжнинг мавжудлиги пул бозорининг юзага келишига ва ривожланишига олиб келган. Мамлакатимизда ҳам пул бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пул бозори атамаси ушбу бозор учун тўлиқ мос келмайди. Сабаби, пул бозорида пул ёки валюта олди-сотдиси амалга оширилмайди. Пул бозорида савдо қилинадиган қимматли қоғозлар қисқа муддатли ҳамда ликвидлилик даражаси юқори бўлган инструментлар ҳисобланади яъни уларнинг пулга айланиш жараёни тез амалга ошади.
улар асосан йирик, яъни кўп миқдорда сотилади
уларнинг муддати эмиссия қилинган санадан бошлаб бир йилгача бўлади.
(Пул бозоридаги аксарият қимматли қоғозларнинг муддати 120 кундан кам бўлади.)
улардаги дефольт риски жуда ҳам паст ҳисобланади
ПУЛ БОЗОРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ УЧТА АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ МАВЖУД. ПУЛ БОЗОРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ ТАРИХИ Пул бозори вужудга келишига тўхталадиган бўлсак, 1970 йилларда АҚШда инфляция даражаси ошганлиги сабабли, банклар таклиф этадиган депозит ставкалари инвесторларни қаноатлантирмаган, ушбу ҳолатдан фойдаланган брокерлик агентликлари депозит ставкаларидан юқорироқ фоиз ставкалари тўлайдиган пул бозори инструментлари реклама қилишни бошлаган. Бунга қарши банклар депозит ставкаларини ошириш билан жавоб қайтара олмаган, сабаби улар тўлаши мумкин бўлган фоиз ставкалари Марказий Банк томонидан чегаралаб қўйилган. Аммо Марказий Банк бу ҳолат бўйича қонунчилик ҳужжатларини тезда кўриб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритди. Шундан сўнг яна депозитларга нисбатан талаб ошган бўлсада, пул бозори ўз мавқеини сақлаб қолди.
ПУЛ БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Иштирокчилар
Уларнинг пул бозоридаги ўрни
Молия вазирлиги ёки Ғазначилик бошқармаси
Давлат қарзларини қоплаш мақсадида қисқа муддатли давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилади
Тижорат банклари
Давлат қимматли қоғозларини харид қилади; депозит сертификатларини сотади; пул бозорида иштирок этувчи инвесторларга қисқа муддатли кредитлар беради;
Корхоналар
Ўзининг молиявий фаолиятини яхшилаш мақсадида қисқа муддатли қимматли қоғозларни эмиссия қилади ёки сотиб олади;
Инвестиция компаниялари
Инвестицион портфелни шакллантириб, унинг рисклилик даражасини пасайтириш мақсадида пул бозори инструментларини сотиб олади;