Конституция – ҲУҚУҚларимиз кафолати



Download 52,5 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi52,5 Kb.
#274122
  1   2
Bog'liq
“Конституция бахтимиз пойдевори”


КОНСТИТУЦИЯҲУҚУҚЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ

Ҳуқуқий билимларни кенг тарғиб қилиш инсон ҳуқуқлари устувор бўлган жамиятни барпо этишга хизмат қилади. Президентимизнинг 1997 йил 25 июндаги "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” ушбу соҳадаги муҳим қадам ҳисобланади. 2001 йилнинг 4 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-1322 сонли Фармойиши, шунингдек, 2008 йилнинг 1 май куни “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПФ-3994 сонли Фармони ҳам шулар жумласидандир.


Ушбу дастуриламал ҳужжатлар асосида Халқ таълими вазирлиги мазкур йиллар давомида тизимдаги ходимлар ва таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга оид 100 га яқин меъёрий ҳужжатлар қабул қилди.
Ҳуқуқий таълимни такомиллаштириш мақсадида биринчи маротаба ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари яратилди. Унга кўра, узлуксиз ҳуқуқий таълим аниқ бир мақсадларга қаратилган босқичларга ажратилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га асосан республикамиз таълим тизимида узлуксиз юридик таълим аниқ бир мақсадни кўзлаган ҳолда ўқувчи-ёшларни психологик ва физиологик ривожланишларини эътиборга олган босқичлардан ташкил топади. Ҳуқуқий таълим-тарбияни бундай шакллантирилиши умумэътироф этган халқаро ҳужжатларга ҳам тўлиқ мос келади. Халқаро ҳужжатларда жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятининг шаклланиши инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимнинг мавжудлигига, яъни “билим ва кўникмаларни сингдириш орқали инсон ҳуқуқлари умумжаҳон маданиятини яратиш ва позицияни шакллантириш” учун амалга оширилади. Жумладан, 1993 йил 25 июнда Инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференциясида қабул қилинган “Вена деклорацияси ва ҳаракат режаси”нинг 33-бандида “Инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси, “инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси” ҳамда “иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги бошқа халқаро ҳужжатларга мувофиқ давлатлар таълим тизими инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига бўлган ҳурматни мустаҳкамлашга йўналтирилишини таъминлашга мажбурликларини тасдиқлайди. Инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги масалани ўқув дастурларига киритиш муҳимлигини таъкидлайди ва буни амалиётда рўёбга чиқаришга даъват этади.
Давлатимиз ҳар томонлама ривожланган баркамол инсон шахсини шакллантириш мақсадида ўзининг Асосий Қонуни – Конституциясида билим олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, деб белгилаб қўйилган. Конституциямизнинг муқаддимасини эътибор билан ўқир эканмиз, унда “халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда”, деган жумлаларни ўқишимиз мумкин. Демак, Асосий Қонунимиз халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларини тан олар экан, таълим соҳасида ҳам Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясининг 26-моддасида “Ҳар бир инсон таълим олиш ҳуқуқига эга... Таълим инсон шахсини тўла баркамол қилишга ва инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига нисбатан ҳурматни кучайтиришга қаратилмоғи лозим...”, деб таъкидланади. Демократик ҳуқуқий жамият қуриш инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ташкил қилиш даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. БМТ томонидан илгари сурилган таълим – демократиянинг асоси деган ифода, ушбу масалани ҳал қилишда мактаб, олий ўқув юртлари, ўқитувчиларнинг роли алоҳида эканлигидан далолат беради. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим тўғрисидаги ғояларини тўлиқ қабул қилиб, таълим бўйича ўз тизимини ярата олди.
Таълим олиш ҳуқуқи шахснинг асосий ҳуқуқларидан бири экан, Ўзбекистон Республикасида мазкур ҳуқуқни тўлиқ, сифатли ва самарали амалга оширишнинг меъёрий ҳуқуқий базаси ва механизмлари яратилган.
Халқаро ҳуқуқ нормалари бошланғич таълимни мажбурий ва бепул қилишни, ўрта таълимни унинг барча турларида умум эришадиган қилишни ва ундан ҳамманинг фойдаланишини таъминлашни; олий таълимни тўла тенглик асосида ва ҳар бир кишининг қобилиятидан келиб чиқиб барча эриша оладиган қилишни; қонунда белгиланган ўқитишнинг мажбурийлигини таъминлашни тавсия этади.
Ўзбекистоннинг қонунлари (хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни) келиб чиқиши, жинси, тили, ёши, ирқи, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи, республика ҳудудида яшаётган даврининг муддатидан қатъи назар, таълим олишдаги тенг ҳуқуқларни таъминлайди.
Мамлакатимизда таълим олиш ҳуқуқи юқоридаги Қонунга кўра қуйидаги тамойиллар орқали амалга оширилади:

эканлиги;

  • таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

  • республикамизда таълим олишнинг – умумий ўрта, ўрта

махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги (9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим);

  • таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги ва давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги айтиб ўтилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида – Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратилишини эътироф этади. Жумладан, республикамизда таълим 7 тил (ўзбек, рус, қозоқ, қорақалпоқ, туркман, тожик, қирғиз тиллари)да олиб борилади.
Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси ётибди. Шу маънода таълим соҳасида рўй бераётган бугунги кундаги ўзгаришлар бутун жаҳон жамоатчилиги эътибори ва эътирофига тушганлиги ҳам бежизга эмас. Таълим олиш ҳуқуқи Асосий Қонунимизда белгиланар экан, давлатимиз ушбу ҳуқуқни амалга ошириш кафолатини таъминлаш борасида Давлат бюджетининг салмоқли қисмини ушбу соҳани ривожлантириш, умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфламоқда.
Ўзбекистонда таълим соҳасига берилаётган юксак эътиборни бугунги кунда жаҳон жамоатчилиги томонидан эътироф этилаётгани ҳар бир ватандошимизда ғурур ва ифтихорни ўйғотмоқда. Зеро, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, деган улуғвор ғоя бугунги кунда ҳаётда ўз аксини топиб бормоқда. Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва етакчи халқаро бизнес-мактаблардан бири — “ИНСЕАД” томонидан 2012 йилда инсон капиталининг тараққиёт даражаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 141 мамлакат орасида 53-ўринни, таълим тизимини ривожлантириш даражаси, жумладан, таълим мақсадлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича эса дунёда бешинчи ўринни эгалламоқда. Бу эса, ёш авлодга замонавий билимлар бериш, касб-ҳунар ўргатиш, иқтидори, қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини ўстириш учун зарур бўлган барча имкониятларни яратиш, айни пайтда уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, эзгу фазилатларга садоқат руҳида тарбиялаш масаласи давлатнинг доимий эътиборига олинганлигининг белгисидир.
Таълимни тарбиядан ажратиб бўлмайди. Тарбия узлуксиз жараён бўлиб, инсон дунёга келишидан бошлаб, то умрининг охиригача давом этиб боради. Бу жараён давомида атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларнинг шахсга салбий ёки ижобий таъсир этиши унинг инсоний фазилатлари қай даражада шаклланганлигини белгилайди. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий тарбия узлуксизлик ва узвийлик тамойили асосида олиб борилиши таълим муассасаларида анъанага айланган.
Ҳар йили халқ таълими тизимида “Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият” шиори остида “Конституция - бахтимиз пойдевори” ойлиги ўтказилади. 2014-2015 ўқув йилида мазкур ойлик 10 ноябрдан бошлаб эълон қилинган бўлса-да, мамлакатимиз ва жамиятимизнинг ривожланишида муҳим ўрин тутадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар ва ундан кейин сайлов якунлари эълон қилинган кунларгача давом этиши мақсадга мувофиқдир.
Ойлик давомида мамлакатимизнинг Асосий Қонунида белгилаб қўйилган ҳуқуқларнинг кафолати, уларни амалга ошириш учун яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ дарслар, байрам тадбирлари ташкил этилади. “Конституция - бахтимиз пойдевори”, “Президент асарлари билимдони”, “Сиз қонунни биласизми?”, “Бугун ўқувчи – эртага сайловчи”, “Сенинг овозинг ҳал қилувчи кучга эга” каби тадбирлар шулар жумласидандир.
Умумтаълим муассасаларида ойликни ташкил этишда ўқувчиларни ёш хусусиятларини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 52,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish