Бошланғич синф ўқувчилари билан “Менинг ҳуқуқларим”, “Конституция ва Мен” каби мавзуларда давра суҳбатлари, “Расмларда бизнинг ҳуқуқларимиз” мавзусида расмлар танлови, “Ким чаққон?”, “Чаққон болажон” каби спорт мусобоқаларини ташкил қилиш мумкин.
5-6-7-синф ўқувчилари ўртасида “Конституци - бахтимиз пойдевори” иншолар ва баёнлар танлови, “Фото нигоҳ ортида Ватан” фото расмлар кўргазмаси ва турли спорт мусобақаларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
8-9-синф ўқувчилари ўртасида “Конституция - бахтимиз подевори”, “Президент асарлари билимдони” каби танловлар, “Сиз қонунни биласизми?”, “Конституция билағонлари” мавзусида викториналар, “Бизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз”, “Қонун устуворлиги – ҳаётимиз фаровонлиги”, “Бугун ўқувчи – эртага сайловчи” каби мавзуларда давра суҳбатлари, “Сайловлар-демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси” мавзусида очиқ дарслар ташкил этиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |