Мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси



Download 59,9 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi59,9 Kb.
#237244
  1   2
Bog'liq
ахборот-xати-КОНФЕРЕНЦИЯ





2019 йилнинг 20 ноябрда ўтказиладиган
Ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг замонавий муаммолари: лидерлик, ижодкорлик, инновациялар” мавзусидаги
республика илмий-амалий конференцияси
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
28 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг бешинчи банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “2019 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ
жорий йилнинг 20 ноябрда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида Ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг замонавий муаммолари: лидерлик, ижодкорлик, инновациялар мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.
Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:
1-шўъба: Лидерлик психологиясининг замонавий муаммолари
2-шўъба: Ёшларда ижодий тафаккурни ривожлантириш истиқболлари
3-шўъба: Ёшларда инновацион потенциални шакллантириш имкониятлари
Илмий-амалий конференцияни ўтказиш тартиби: Конференция
2019 йил 20 ноябрь соат 10.00да
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтади ва унда вазирлик, идора, ташкилот, муассасалар тегишли мутахассислари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, ёш олимлар (докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар ҳамда бакалавр босқичидагилар)нинг иштирок этиши назарда тутилган.
Илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг илмий мақолалари қуйидаги талаблар асосида қабул қилинади:
1. Илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлилларга суяниб, тугалланган фикрлар асосида тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилган ҳолда бўлиши лозим.
2. Тақдим этилаётган илмий мақолалар соҳа бўйича етук мутахассисларнинг камида битта тақризи билан қабул қилинади.
3. Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими ёки илмий унвони ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матн мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.
4. Матннинг электрон нусхаси МS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши, 2 бетдан кам бўлмаслиги ва 4 бетдан ошмаслиги лозим. Мақолаларнинг электрон нусхаси (RTF) ва тақризи имзоси билан сканер қилинган (PDF) ҳолатда мақолага илова қилиб, соnference@yomi.uz электрон манзилига юборилади.
5. Ҳаволалар мақоланинг охирида берилади, унда адабиётнинг муаллифи, номланиши, нашриёти, нашр йили, фикр олинган ёки асосланган саҳифаси кўрсатилади ҳамда ўрнатилган тиниш белгилари тизимига амал қилинади. Ҳар бир мақола антиплагиат дастурида текширилади.
6. Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз. Мақоланинг ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида резюмеси
(2-3 жумлада), таянч тушунчалар эса матн изчиллигида расмийлаштирилади. Жадваллар, чизмаларнинг рақамлари ва ёзувлари уст қисмига жойлаштирилади.
7. Конференция учун материаллар 2019 йил 9 ноябрга қадар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг (Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси 45-уй) ташкилий қўмитасига тақдим этилиши мумкин.
Мақолалар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади. Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди.
Баён этилган маълумотлар ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги ҳамда методик жиҳатлари бўйича муаллиф(лар) масъулдир. Батафсил маълумотларни (0371) 232-61-31, 232-61-45 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.


Download 59,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish