Bog'liq me-nat-bozorida-ishchi-kuchi-kategoriyasining-izhtimoiy-i-tisodiy-mo-iyati (1)
ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы №5, 2011
мЕҲНАТ бОзОРИ / РЫНОК ТРуДА энг консерватив соҳаси бўлиб қолаётганлиги,
кадрларнинг умумий малакасини ошириш
умумий тараққиётимиз ҳамда аҳоли турмуш
даражасини оширишнинг энг муҳим шарти
эканлиги таъкидланди. Ана шуларнинг барча
-
сини ҳисобга олиб, мазкур муаммонинг ечи
-
мини топиш зарур. Ушбу йўналишда иқтисодий
самарани таъминлаш учун Ўзбекистонда ишчи
кучини қайта шакллантириш жараёни ва уни
бошқариш усулларини таҳлил қилиш зарур.
Ўзбекистонда иш билан бандлик
муаммoларининг кескинлиги меҳнатга
лаёқатли ёшдаги аҳолининг кўпайиш суръат
-
лари юқори бўлиб, уларни иш билан таъмин
-
лаш масаласи нафақат янги иш ўринларини
яратиш, балки бу ёшларни саноат соҳасидаги
меҳнат кўникмалар ва малакага эга бўлишлари
масаласини илгари суради.
республикамиз меҳнат ресурсларининг
аксарияти қишлоқ жойларида истиқомат
қилади. Қишлоқ меҳнат ресурслари доимий
ўсиб келмоқда, ҳолбуки, шаҳарда бу кўрсаткич
бу даражада ўзгараётгани йўқ. Қишлоқ жой
-
лардаги иш билан бандлик муаммолари
шаҳарлардагидан кўра анча кескин эканли
-
гини ҳисобга оладиган бўлсак, иш билан банд
бўлмаган ишчи кучини бўшатиб олиш ва уни
амалий лаёқатлар ҳамда воситалар ёрдамида
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига қайта
тақсимлаш билан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги
ортиқча бандликни олдини олиш мумкин.
Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилиш
жараёни - меҳнат бозорини шаклланиши
-
даги муаммолар ҳам борлигини кўрсатди.
Ҳозирги кунда ўзига хос муаммолардан бири
аҳолининг меҳнатда жуда фаоллиги билан
баробар, ҳудудлар ва тармоқлар бўйича етарли
даражада харакатчан эмаслигидир. Бу борада
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бозор
иқтисодиёти шароитларига мослаштирилиши
долзарб масала бўлиб турибти.
Меҳнат бозорини шакллантириш йўлларини
танлаганда иш билан бандликнинг ривож
-
ланишига хос бўлган ва бозор иқтисодиёти
шароитида сақланиб қолаётган ички вазият ва
аҳолига хос бўлга удумларни ўрганиш ва тах
-
лил қилишга асосланиш керак. Чунки иш билан
бандликнинг энг муҳим кўрсаткичларига таъ
-
сир этувчи энг мухим омиллар бевосита шулар
билан боғлиқ.
иқтисодиётни барқарорлаштириш шарои
-
тида аҳолини иш билан банд қилиш ва уни қайта
шакллантиришнинг муҳим қоидаси иқтисодий
ва социал натижаларни муросага келтириш
-
дан иборат. Бу эса барқарорлаштиришга
қаратилган чора-тадбирларнинг ҳамма вари
-
антлари уларнинг меҳнат бозорига таъсири
нуқтаи-назаридан олдиндан баҳоланиши ва
зарурат туғилса, уларга тузатиш киритиш кера
-
клигини англатади.
Мамлакат иқтисодиётида юз бераётган
таркибий ўзгаришларга боғлиқ ҳолда ишлаб
чиқаришнинг йўналишлари ҳам ўзгармоқда.
ишчи кучини қайта шакллантириш ва уни
тақсимлаш жараёнида давлат бошқаруви
талаб этилади. Мисол тариқасида тўқимачилик
саноатида катта ижобий ўзгаришлар юз бериб,
Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишланаётган хом
ашё миқдори йилдан-йилга ортиб бораётга
-
нини кўрсатиб ўтиш мумкин. Шунга мувофиқ
равишда ишлаб чиқаришнинг бу соҳаларида
ишчи кучига бўлган талаб ҳам ўсмоқда. Шундай
бўлса-да, бўш турган ёки бўшатиб олинаётган
ишчи кучини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш
воситаларидан имкон қадар фойдаланиш
эҳтиёжи туғилмоқда. ихтисослиги бўйича иш
жойлари етарли бўлмаганлиги сабабли, узоқ
ёки яқин хорижга иш излаб кетишга мажбур
бўлмоқда. Лекин афсуски, жўнаб кетувчилар
-
нинг кўпчилик қисми у ёки бу мамлакатга бор
-
гач бутунлай малака талаб этмайдиган меҳнат
билан шуғулланмоқда.
ишчи кучини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш
жараёнида давлат асосан рағбатлантирувчи
чора-тадбирларни амалга ошириши зарур.
Қишлоқ хўжалигида ишчи кучининг ўсишини
жиловлаб турувчи механизмга ва унинг муайян
қисмини иқтисодиётнинг бошқа соҳалари учун
бўшатиб олишга муҳтож. Ўзбекистон қишлоқ
хўжалигида ҳозирда мавжуд миқдордаги ишчи
кучига эҳтиёж йўқ. Бўшатиб олинган ишчи
кучини иқтисодиётнинг ривожланиб бораёт
-
ган инфратузилмасида, шунингдек, қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқаришида, хусусан, сама
-
радорлик нуқтаи назаридан хусусий мулкка
асосланадиган қайта ишлаш саноатини ривож
-
лантириш йўли билан иш билан таъминлаш
мумкин.
Солиқ соҳасида маълум имтиёзлар бериш
ана шундай рағбатлантириш чораси бўлиши