ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы
№5, 2011
мЕҲНАТ бОзОРИ / РЫНОК ТРуДА
билдиради, турли хил фаолият билан
шуғулланиши мумкин бўлган, яъни уни меҳнатга
лаёқатлилиги универсал;
-ишчи кучи эгаларини ижтимоий адо
-
латга интилиши. инсон-ақллий мавжудот ва у
“ишчи кучи” товарига улкан даражада таъсир
қилади
15
.
С.Ю.рощин, Т.о.разумоваларнинг таърифига
кўра, “ишчи кучи”-иқтисодий фаол аҳолига хос
бўлиб, ўз иш хизматини таклиф қилувчи ишлов
-
чилар йиғиндисидир
16
.
Б.М.Генкиннинг таърифига кўра:”ишчи
кучи-инсонни меҳнат қилиш лаёқати деб тушу
-
ниш қабул қилинган, яъни - уни жисмоний ва
интеллектуал маълумотлар йиғиндиси, ишлаб
чиқаришда қўлланилиши мумкин бўлади
17
.
С.А.Карташов, Ю.Г.одеговларнинг фикри
қуйидагича: ”ишчи кучи”-бу меҳнатга бўлган
потенциал қобилиятдир
18
.
Бизнингча юқорида келтирилган таъриф
-
ларни умумлаштирган ҳолда “ишчи кучи”га
таъриф бериб кўрамиз. ишчи кучи-иқтисодий
категория сифатида, иқтисодий фаол аҳолининг
жисмоний ва маънавий қобилиятлари
йиғиндисининг амалда қўлланилиши тушуни
-
лади.
Меҳнат бозорида инсоннинг қобилиятлари
эмас, балки меҳнати сотилиши ва сотиб олина
-
диган бўлса, буни қуйидагича тасаввур қилиш
мумкин:
1. Меҳнат бозорида бўлажак меҳнатнинг
олди-сотди жараёни амалга оширилади, бу
ҳакда меҳнатнинг харидори ва сотувчиси шарт
-
лашиб оладилар.
2. иш берувчи меҳнатни сотиб олган
тақдирда, у шу меҳнат натижаларининг эгаси
бўлиб қолади, чунки меҳнатнинг қиймати
факат унинг натижасидадир. Ходим меҳнати
учун унинг нархини-иш ҳақини олади, иш
ҳақининг миқдори меҳнатга бўлган талаб ва
меҳнат таклифининг нисбати билан белгила
-
надиган меҳнат бозоридаги конъюнктурага;
унда иш ҳақи ставкаларини шакллантириш
-
нинг устун келувчи моделига; у ёки бу миллий
15
Л.П.Владимирова “Экономика труда”: Учебное пособие.-Москва-
2002 г. М.:Издательский Дом “Дашков и К
0
“. 17-18-стр.
16
С.Ю.Рощин, Т.О.Разумова.Экономика труда:Экономическая
теория труда. Учебное пособие.-М.:ИНФРА-М, 2000 г.-(серия
“Высшее образование”)-376-стр.
17
Б.М.Генкин.”Экономика и социология труда”. Учебник для
вузов.-М.:Издательская группа НОРМА-ИНФРА. М, 1999 г.-52-стр.
18
С.А.Карташов, Ю.Г.Одегов. Рынок труда, проблемы форми-
рования и управления. Москва. ЗАО.”Финстатинформ”-1998 г.
6-7-стр.
ва минтақавий меҳнат бозорларининг хусуси
-
ятларини акс эттирадиган қатор бошқа омил
-
ларга боғлиқ бўлади.
3. Меҳнат натижаларининг эгасига айлан
-
ган иш берувчи уларга эгалик қилиб ва улардан
фойдаланибгина қолмай, балки уларни тасар
-
руф этади.
4. Меҳнат рақобат бозорида сотилганда
эквивалент (тенг) айирбошлаш рўй беради,
чунки иш ҳақи меҳнатдан фойдаланганлик
учун, яъни меҳнат учун ҳак тўлашдир. Бундай
бозорда товар ёки хизматнинг яратилишини
ишлаб чиқаришнинг тўртта омили юзага кел
-
тиради:
меҳнат-меҳнатга ҳақ;
ердан ва бошқа ишлаб чиқариш омилла
-
ридан (меҳнат предмети ва ишлаб чиқариш
воситалиридан) фойдаланилганлик учун хара
-
жатлар;
тадбиркорлик учун тўланадиган ҳақ, ва
яратилган янги қиймат - ташкил этади.
Меҳнат бозорида ходимлар меҳнати соти
-
лиши ва сотиб олиниши тан олинган ҳолда
бозор муносабатлари нормал ишлашининг
барча шартлари қондирилади. Меҳнат бозо
-
рининг ишлашига алоқадор давлат тузил
-
малари фаолияти амалиётида унга турли
ижтимоий-иқтисодий омилларни, шунингдек,
сиёсий муаммоларни ҳисобга олиб, ижтимоий
ва иқтисодий жараёнлар бирлиги принципи
-
дан келиб чиқиб, ишчи кучи бозори сифа
-
тида қаралади. ишчи кучи бозори меҳнатга
лаёқатли аҳолининг меҳнат қилишига бўлган
лаёқатларини таклиф қилиш соҳасини топиш
хоҳиш-истаклари йиғиндиси сифатида шак
-
лланса, ишчи ўринлари бозори корхона ва
ташкилотларнинг ишчи кучига бўлган жами
эҳтиёжлари сифатида ташкил этилади. Бироқ
ишчи кучи бозори ўзининг ижтимоий-иқтисодий
табиатига кўра, энг аввало, аҳолининг ишчи
ўринларига бўлган эҳтиёжларини ифодалайди.
Бу эҳтиёжларнинг қондирилиши эса, унинг
меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш
ҳамда самарали бандликни шакллантирили
-
шининг асоси ҳисобланади.
ишчи кучи эгаси учун у меҳнат қилиши,
лаёқатини кўрсатиш, ўз иш кучини қайта
тиклаши учун пул ишлаб топиши мукин бўлган
иш жойига эга бўлиши имконияти яратилади.
Тадбиркор учун фойда олишнинг иқтисодий
83
Do'stlaringiz bilan baham: |