Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ИЛМИЙ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet349/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   414
Bog'liq
Туплам

БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ИЛМИЙ
ЯНГИЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Каримов В.А
1
., Мадумаров М.Ж
2
.
Фарғона давлат университети
1
, Қўқон давлат педагогика институти
2

 
Жамиятдаги 
ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотлар, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
кескин 
ривожланиши, фан ва техниканинг тараққиѐти қизғин кечаѐтган даврида жамият ва шахс 
эҳтиѐжларининг узвий мутаносиблигига эришиш ѐки уни таъминлаш осон иш эмас. Бу ўз 
навбатида ѐшларда касб танлашнинг ижобий мотивларини шакллантиришга туртки беради.
Ахборот жуда тез тараққий этаѐтган ҳозирги даврда таълим тизимига ҳам бир қанча 
вазифаларни юкламоқда. Бу вазифаларни ўз вақтида бажарилиши, соҳасининг етук 
мутахассиси, замон билан ҳамнафас кадр бўлиб етишиши учун олий таълим тизими профессор-
ўқитувчиларига ўз устида тинмай изланишлари, фан ютуқлари билан доимий равишда хабардор 
бўлиб туришлари талаба этилмоқда.
Барча фанлар қатори биология мутахассислигини тайѐрлайдиган профессор-ўқитувчилар 
олдига ҳам бир қанча вазифаларни қўймоқда. Ҳар бир профессор-ўқитувчидан техника 
ютуқларидан ҳабардор бўлиб, фан ютуқлари мукаммал ўрганиш талаб этилмоқда. Ўқитувчи 
томонидан талабаларга етказиладиган ахборотлар, ўз навбатида аниқ, лўнда, асосли ва янги 
бўлиши керак. Шунинг учун ўқитувчи дунѐда очилаѐтган биологик қонунларни, биологик 
янгиликларни мавзуларга мос ҳолда талабаларга етказиб бориши жуда ҳам муҳимдир.
Мисол тариқасида 3-курс биология ўқитиш методикаси таълим йўналишида 
ўқитиладиган Ботаника фанида ―Ўсимликларнинг ҳаракатланиши‖ мавзусида ўсимликларнинг 
ҳужайра ва органларининг ҳужайравий ҳаракати, ўсиш ҳаракатлари, ѐруғликка қараб 
ҳаракатланиши кенг доирада тушунтириб ўтилади. Лекин ушбу ҳаракатларнинг негизи ички 
биологик маромлар ҳақида тушунча берилмайди.
Нобель мукофоти совриндорлари Жеффри Холл, Майкл Росбаш ва Майкл Янглар 
томонидан кашф этилган биологик назарияларни ҳам талабаларга етказилса билим беришнинг 
замонавийлиги таъминланган бўлар эди. Бунда ички биологик маромларни бошқариш 
механизми ―биологик соат‖ сифатида маълум. Ташқи омиллар билан алоқасига қарамай айни 
бологик маромлар эндоген келиб чиқишга эга. Биологик маромларни ташкил этувчи ва назорат 
қилувчи ички соатларни ѐруғлик сузувчи деярли барча организмларда учратиш мумкин [2]. 
1751 йилда швед ботанги ва натуралисти Карл Линней, 1970 йилда Сеймур Бензер ва Рональд 
Конопкалар, 1980 йиллар ўрталарида иш олиб борган Джерри Холл ва Майкл Росбаш, Майкл 
Янг бошчилигидаги ўрганишлар натижасида кашф этилган генларнинг ўсимлик 
ҳаракатланишига таъсирини талабаларга атрофлича етказилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ушбу қилинган ишларни умумий хулосаси сифати биологик маромларга генларнинг 


410 
таъсир этиш механизм орқали талабалар ўсимликларнинг харакат доираларини тушуниб 
етадилар.
Олимлар ўсимликларнинг кун ва тун алмашинувини сеза олишида уларнинг фитохром 
тизимларининг ўрни беқисѐ эканлигини тасдиқлаб, фоторецепторлар ичики маромларнинг 
бошқарилишида иштирок этишларини аниқлашди [2]. 
Бундан ташқари ҳайвонларда биологик маромларни бошқарадиган генлар тўғрисида бир 
қанча илмий изланишлар олиб борилган. Жумладан 1970 йиллар бошида Сеймур Бензер ва 
Рональд Конопка биргаликда дрозофиллаларда тадқиқот олиб бориб янги ген кашф этганлар. 
Бу ген ичики маромлар билан боғланган бўлиб у Х-хромасомада жолашганлиги аниқланган [2]. 
Мана шу ўрганилган генларнинг ишлаш механизми орқали талабаларга инсон организмда рўй 
берадиган фаслий ўзгаришларни тушунтириб бериш қулайроқ бўлади. Айнан ички маромлар 
инсон организмининг атроф-муҳитга мосланишини қисман даражада таъминлаши, тана 
хароратининг бир маромда бўлишини белгиловчи генлар билан узви боғлиқлигини тушунтириб 
бериш мумкин. 
Организмда кечаѐтган бундан ўзгаришларни яъни биологик маромлар тўғрисида олиб 
борилган ишлар натижасида биологиянинг мустақил йўналиши сифатида хронобиология фани 
вужудга келди. Ҳозирги техникавий ривожланиш даврида организм тўғрисида умумий 
маълумотлар оддий бир хужайра орқали аниқлаш имконияти мавжудлигини талабаларга 
хронобиология фани орқали етказиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 20 апредаги ПҚ-2909 
қарорида ―... таълим жараѐнини, олий таълимнинг ўқув режа ва дастурларини янги педагогик 
технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий этиш, магистратура илмий-таълим жараѐнини 
сифат жиҳатдан янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш асосида 
такомиллаштириш‖ назарда тутилган [1]. Чет эл олимлари томонидан олиб борилаѐтган 
тажрибаларни таълим тизимига киритиш, қилинган илмий янгиликларни ўз вақтида 
талабаларга етказиш мақсадида ўқув режадаги танлов фанларни замонавий фанлар билан 
боитиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish