Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet357/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
ТИББИЁТ ФАНЛАРИ ВА ТИББИЁТ СОХАСИДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
Осбайов М.У.
Фарғона давлат университети 
Ҳозирги замон талаблари ва эришилган техника ривожланиш даражаси билан барча 
соҳалар тўқнаш келмоқдалар. Айниқса, тиббий ва ўқув муассасалари ҳам бундан мустасно 
эмас. Ҳозирги кунда компьютер технологияларининг ривожланиши шиддат билан давом 
этяпти. Бундай ривожланиш борган сари жамият ҳаѐтининг турли соҳаларига кириб бормоқда. 
У нафақат компьютер, алоқа соҳаларига балки, ҳокимият, бизнес, тиббиѐт ва таълим соҳалари 
каби кўплаб соҳаларга кириб бормоқда. 2004 йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ―Давлат 
таълим стандартларига асосан ўқув муассасалари учун юқори самарали мультимедия ўқув 
воситалари, ўқув манбалари ва қўлланмаларининг электрон кўринишларини яратиш дастури 
ҳақида‖ги қарори қабул қилинган.
Бу йилги давлат Дастурида ҳам инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кўплаб 
муаммоларни ечиш, ҳудудлар аҳолиси учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ѐрдам 
кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш бўйича ишларни изчил давом эттириш, масофадан 
туриб профилактика қилишни таъминлайдиган ―Ақлли тиббиѐт‖ ва ―Ягона тиббий ахборот 
маркази‖ концепцияларини ўз шароитимизга мослаштириш каби тадбирлар белгиланган. 
Шунингдек, хусусий тиббиѐтни жадал ривожлантириш учун хорижий инвесторларни жалб 
этиш ва чет эллик мутахассислар мамлакатимизда доимий фаолият юритишини таъминлашга 
қаратилган ишларни янада кучайтириш, аҳолини дори-дармон билан таъминлаш, яқин вақт 
ичида аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий 
дорихонани ишга тушириш, Она ва бола саломатлигини асрашда муҳим омил бўлган скрининг 
марказлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, 2018 йилда 46 та туман ва шаҳар тиббиѐт 
бирлашмаси негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этиш, уларни замонавий 
тиббиѐт ускуналари, юқори малакали кадрлар билан таъминлаш кўзда тутилган. Тиббиѐт фани 
ютуқларидан самарали фойдаланган ҳолда, қишлоқ врачлик пунктларида касалликларни 
барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича замонавий диагностика лабораторияларини 
ташкил этилади. Аҳолини телекоммуникация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида 


421 
узоқ туманларда 2 минг километр оптик толали алоқа тизимлари қуриш, Интернет 
ўтказувчанлигини 2,5 баробар ошириш ва 4 мингдан ортиқ таянч мобиль алоқа станциясини 
ишга тушириш белгиланган. Мазкур чора-тадбирлар натижасида 600 дан зиѐд аҳоли пункти 
Интернет ва мобиль алоқа билан таъминланади. 
Юқорида кўрсатилган тадбирлар амалга ошиши тиббиѐт соҳасини хам ривожланишини 
замон талабларига етишини талаб қилади. Анъанавий қоғоз асосидаги тиббий анкета энди 
замонавий тиббиѐт талабларига умуман жавоб бера олмайди. Қоғоз асосидаги тиббий анкета 
19-асрда ривожланган бўлиб, ―лаборатория қайд қоғози‖ сифатида ишлатилган. Шифокорлар 
маълум бир беморни кўрганда, унинг мос тафсилотларини шифокорга эслатган. У ерда, ҳеч 
қандай норматив талаблар бўлмаган ва тиббий анкетадаги маълумотларни бошқа соғлиқни 
сақлаш хизматлари билан бўлишиш кўзда тутилмаган ва жуда оз миқдордаги тест натижалари 
билан анкета тўлдирилган. Касалликларни олдини олишда кам аҳамиятга эга бўлган ва катта 
хажмни эгаллаган.
Бугун Жанубий Корея республикасида бемор анкетасини электрон карталарга ѐзиш 
йўлга қўйилган. Бу тиббиѐт ходимларига касаллик тарихини билишга ва аниқ диагноз қўйишга 
ѐрдам беради. Республикамиз миқѐсида таълим ва тиббиѐт муассасаларига янги ахборот 
технологияларини киритиш, янги усул ва воситалар билан жумладан, Интернетдан фойдаланиб 
касалликлар хақида ахборотлар излаш, электрон алоқалар билан танишиш ва масофадан туриб 
ўқитиш, электрон дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар яратиш ва уларни ўқув-тарбия жараѐнида 
қўллашга қаратилган тадбирлар кенг амалга оширилмоқда. Электрон муҳитида таълим 
жараѐнини олиб боришда ўқув курслари танлови муваффақиятнинг асосий омили ҳисобланади, 
шунинг учун тиббиѐт электрон кутубхоналарида бундай электрон дарсликларнинг мавжудлиги 
катта аҳамиятга эга. 
Мамлакатимизда миллий тилимизда тиббиѐтга бағишланган электрон дарслик яратиш, 
унинг назорат саволлари, назорат тестларига эга ўқув воситаси кўринишига келтириш, таълим 
соҳаси ва тиббиѐтда барча фойдаланувчилар учун қўлланма бўла оладиган, шу соҳада билим 
олишга имкон берадиган, текшириш ва ўз билимини назорат қилиш имконини берувчи, тиббиѐт 
тушунчаларини чуқурроқ англаб етишга кўмаклашувчи электрон восита яратиш бугунги талаб 
хисобланади. Электрон дарсликда мультимедия воситаларидан кенг фойдаланиб, унинг 
ўқувчига нафақат матн кўринишидаги балки дастурий асосдаги, видео, аудио, динамик ўқув 
қўлланма кўринишида тақдим этиш мумкин.
Умумий хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тиббиѐт соҳасини ривожланишида ва 
тиббиѐт фанларини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш тиббий хизмат 
самарадорлигини оширади. Ахборот коммуникация воситаларини тиббиѐтда қўллаш тиббиѐт 
ходимларига касалликни кечиши, тарихи, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш муолажалари хақида 
тўлиқ маълумотга эга бўлишига ѐрдамлашади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish