Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ТАЪЛИМ - ТАРБИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet355/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ТАЪЛИМ - ТАРБИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА, 
МАЪНАВИЙ КАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Нажмиддинов Э. 
Фарғона давлат университети
 
Авлоди соғлом ва баркамол мамлакатнинг истиқболи порлоқ, келажаги буюк бўлади. 
Бизнинг юртдошимиз ҳам мустақил Ўзбекистонимиз дунѐ ҳамжамиятида ўз ўрнига, мавқеи ва 
салоҳиятига эга бўлиши, ривожланган давлатлар қаторига қўшилиб, куч – қудрати ошиши ва 


418 
чин маънодаги буюк давлатга айланмоғи учун фарзандлари соғлом, баркамол, билимли, 
иқтидорли, ҳар қандай муаммоларни ечишга қодир, ўз бахтини ўз қўли билан яратиб, ўзлигини 
мухофаза қилиш салоҳиятига эга бўлишини орзу қилиб, ана шу улуғ ниятга эришмоқ йўлида 
нимаики 
керак 
бўлса 
мухайѐ 
этишга 
тайѐр 
эканликларини 
қайта-қайта
такидлаѐтганликларининг боиси ҳам шунда. Ҳар қайси миллат ўзининг урф-одатлари ва 
маънавиятига эгадир. Шуни таъкидлаш жоизки таълим-тарбияни шакллантириш,
юксалтиришда, шубҳасиз, маҳалланинг ўрни, таъсири беқиѐсдир. Бу эса бола тарбиясида 
ўзига хос ўрин тутади. Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаѐтий тушунча 
тасаввурлари илк бор оила ва маҳалла бағрида шаклланади. Боланинг ҳарактери, табиати
ва дунѐқарашини белгилайдиган маънавий мезон яхшилик ва эзгулик, олижаноблик, меҳр - 
муҳаббат, ор - номус, оқибат, дўстлик, катталарга ҳурмат каби муқаддас тушунчалар
маҳалла даврасида таркиб топиши табиийдир. 
Маҳалла тарбияси масаласида ҳатога йўл қўймаслик учун аввало ҳар қайси хонадондаги 
маънавий иқлимни ўзаро ҳурмат, аҳлоқ – одоб, инсоний муносабатлар каби кадриятларни
урганиш асосий вазифа хисобланади. 
Ўзбек ҳалқи азалдан ўзининг болажонлиги, инсонпарварлиги билан ажралиб туради. 
Болаларимизни ѐшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, аҳлоқ одоб, юксак маънавият асосида 
вояга етказиш тарбиялаш маҳалланинг асосий, долзарб муаммоларидан бири бўлиб
хисобланади. Бунинг учун эса маҳаллада олиб борилаѐтган ишларни янада кучайтириш ва бу 
борада барча бир ѐқадан бош чиқариб биргаликда ишлашлари кераклиги, бу масалага
жиддий эътибор бериш нафақат айрим ота – оналар, балки жамият ва келажак равнақи учун
алоҳида ўринга эга эканлиги призидентимиз томонидан ҳам бир неча бор таъкидлаб
ўтилмокда.
Айни вақтда барча маҳалла ва хонадонларда кўчат экиш, дарахт оқлаш, тозалаш
ишлари авжида, барча нуроний отахон ва онахонлар бундай масъулятли ишларни ўз
зиммаларига олиб ѐшларга бу борада ѐрдам бериб келишмокда. Кўп йиллик меҳнат,
роҳатини, қарилик гаштини суриб яшаѐтган кексаларимиздан ўрнак олиш, ѐшларни бунга
ўргатиш биз устозларни бурчимиздир. 
Боланинг тарбияси дунѐга келишиданоқ бошланиши ҳаммамизга сир эмас. Аммо
баъзи ота-оналаримиз буни кечроқ тушуниб етади. Нима учун? деган савол туғилади, чунки
айрим ота- оналаримз ҳозирда фақат пул топиш ва бойлик ортириш мақсадида, болаларини
қариндошларга, танишларга, янада ачинарлиси ѐлғиз ташлаб чет мамлакатларга ишлаб келиш 
учун кетишмокда. Бу эса бола тарбиясига жиддий ва сальбий таъсир кўрсатмокда. Гуѐки
кўп пул топиб келиб, барча нарсаларни мухайѐ қилган ота –оналаримиз, маҳалла деб
аталмуш даргоҳни маслаҳату насиҳатларига қараб қолганликлари йўқлигини ва бу
даргоҳда ўсиб вояга етган қизи ва ўғлини уларданда яхшироқ билишларини оғзиларини
тулдириб гапиришадию, аммо бир неча ойдан сўнг уйдан қайтиб келган қизини
ваҳоланки келинини хайдаб юборган ўғлининг тақдири хал бўлаѐтган вақтда югуриб
маҳаллага боради, хеч иккиланмай ѐрдам беришини сурайди. Ҳа бизнинг маҳалла деб
аталмуш даргохнинг бағри кенг албатта ѐрдам беради. Чунки ҳар бир оиланинг тақдири
маҳалла учун мухимдир. Қизини сўраб келганда ҳам, келин излаб келганда ҳам энг аввало
маҳалласи кайси экан деймиз. Призидентимиз айтганларидай энг аввало таълим –тарбияни
ѐшларимиз маҳалладан олади. Шунинг учун маҳалла ишларини кучайтириш биз катталар ва
ҳар бир оила бунга ўрнак бўлишимиз керак, чунки ѐшларимиз бизнинг келажагимиздир. Атроф
мухитга эътибор берсак қурилаѐтган уйлар, спорт мажмуалари, болалар дам олиш ўйингохлари
бунга мисол бўла олади. 
Ҳозирги кунда телеканалларнинг кўплиги, улар орқали турли фильмларнинг намойиш 
этилиши яхши, бироқ бир нарса кишини хайратга солмасдан иложи йўк, у ҳам бўлса, бизнинг
миллийлигимизга рахна солаѐтган турли жанрдаги фильмларни фарзандларимиз зўр қизиқиш
билан кўришлари, уларда қўрқинч хиссининг йўқлиги, фильм тугагач ундаги акс этган 
воқеаларни ўртоқлари билан муҳокама қилишлари кишини хайратга солади. Бу эса, 
келажагимиз бўлмиш ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг дунѐ қарашига, теран фикрлашига, бир 
– бирига бўлган меҳрнинг йўқ бўлишига, асрлар давомида қадрланиб келаѐтган
қадриятларимизнинг унут бўлишига, баркамол авлоднинг шаклланишига тўсиқ вазифасини 


419 
бажарувчи бир девор бўлиб қолиши ҳеч кимга сир эмас. Бундай холатларга йул қўймаслик
учун ѐшларни кўпроқ спорт машғулотларга жалб этиш, жойларда турли мавзудаги тадбирлар
ўтказиб бориш, барча педагог мурраббий ва маҳалла фаолларининг асосий вазифасидир.
Хуллас бугун ѐшларимизнинг ҳар томонлама етук, соғлом ва баркамол инсон бўлиб 
етишлари учун барча имкониятлар мавжуд. Ёшларимиздан эса бу имкониятлардан унумли
фойдаланиш масъулияти талаб қилинади. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish