Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


АХБОРОТ-КОММУНАКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet351/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   414
Bog'liq
Туплам

АХБОРОТ-КОММУНАКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН 
ҲОЛДА ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
Мадумаров М.Ж., Умаров С
Қўқон давлат педагогика ииститути
 
Биология фанининг ютуқлари кўп жиҳатидан табиий фанлар физика, химия, математика, 
астрономия соҳасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш натижасида юз бермоқда. Бу 
фанларнинг ютуқлари ва методлари асосида электрон микроскопия, спектроскопия, 
рентгеноструктура таҳлили, ҳужайранинг молекуляр ва субмолекуляр даражада ўрганиш 
имконини беради. Биохимия ва биофизика методлари асосида тажрибалар ўтказиш натижасида 
моддалар алмашинуви айниқса оқсил биосинтезининг механизми очиб берилди, фотосинтез 
сирлари очилди. Ирсиятнинг моддий асоси ДНК ва РНК структураси, функцияси аѐн бўлади, 
аминокислоталарнинг генетик коди очиб берилди. 
Олимларнинг диққат эътибори ҳаѐт ҳодисаларининг моҳиятини аниқлашга, моддалар 
алмашинуви, ирсият ва ўзгарувчанликни бошқаришнинг турли усулларини ишлаб чиқаришга 
қаратилган. 
Бионика организмларнинг морфологик ва функционал мосланишларини мухандислик 
масалаларини ечиш доирасида аниқлайди ва таҳлил қилди. Масалан, сезги органлари жуда 
кичик бўлган ҳашаротлар, тез ва кўп харакатланиб энергияни кам сарфлаши, тез таъсирланиши, 
танловчанлиги ва ўз-ўзини бошқара олиши кабилар олимлар фикрини жалб этади ва техникага 
қўллаш усуллари ҳақидаги фикрларни туғдиради. Ҳозирги вақтда жуда кўп қурилмалар 
ҳайвонот ва ўсимлик оламининг тузилишига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳаѐтий 
жараѐнларни бошқаришда физиологик фаол моддаларни роли ниҳоятда ортиб бормоқда. 
Шунинг учун биологлар биологик фаол моддалар гормонлар, витаминлар, антибиотиклар, 
оқсиллар ҳосил қиладиган микроорганизм штаммларини яратиб ген ва ҳужайра мухандислиги 
усулларини қўллаб инсоният учун зарур бўлган моддаларни синтез қилиб олмоқда. Бунга мисол 
қилиб ҳозирги вақтда ичак таѐқчаси бактерияси генотипига инсулин синтезини бошқарувчи ген 
киритиш орқали инсулинни синтез қилиш йўлга қўйилган. Бу жараѐнлар биотехнологияда кенг 
қўлланилмоқда. 
Ушбу мураккаб биологик жараѐнларни талабаларга етказишда ахборот-коммуникацион 
технологияларининг ўрни беқиѐсдир. Ахборот-коммуникацион технологияларнинг ўқув 
жараѐнини қандайдир муаммони қўйиш ва уни ҳал қилиш ечимларини излаш сифатида ҳам 


413 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мисол учун ―Биотехнология‖ фанидан дарс жараѐнида 
биология актив моддаларнинг ҳосил бўлиб жараѐнлари видео ролик орқали намойиш этилади. 
Жараѐннинг маълум қисмига келганда фильм намойиш тўхтатилади ва талабаларга муҳокама 
учун вақт берилади. Бу вақт давомида талаба кўрган фильм қисмини анализ қилади ва ҳулоса 
чиқаради. Бўлаѐтган жараѐннинг давоми сифатида тахминий фикрларини беради ва ўз фикри 
билан кейинги қисм намойиши солиштириб кўра олади. 
Ахборот технологияларидан фойдаланишнинг асосий мақсади таълим олувчиларнинг 
билиш фаоллигини оширишга максимал даражада кўмаклашишдан иборат. Таълим жараѐнида 
олинаѐтган билимлар асосида турли тоифадаги масалаларнинг ечилиши, шунингдек, қўйилган 
муаммони ҳал қилиш учун зарур бўладиган қатор қўшимча билимларни олиш ва таҳлил кўзда 
тутилади. 
Ўқитиш жараѐнида ахборот технологияларидан фойдаланиш қуйидаги дидактик 
мақсадларни амалга оширишга замин тайѐрлайди: 
1. Ахборот технологиялари ўқитишда кўзда тутиладиган таълимий, тарбиявий ва 
ривожлантирувчи мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган ўқув материалини йиғиш, 
саралаш, унга дидактик ишлов бериш, тарқатиш ва таълим жараѐнида фойдаланишга замин 
яратади. 
2. Ҳар бир ўқувчида мавжуд иқтидор, эҳтиѐж, қизиқиш ва ўқув мотивларига мос ҳолда 
таҳсил олиш траекторияси, темпини белгилаш, зарур ҳолларда ахборот дастурларидан такроран 
фойдаланиш имконини беради. 
3. Дарсларининг структурасини тубдан ўзгартиради, дарснинг бориши, характери, 
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини объект-субъект муносабатидан, субъект-субъект 
муносабатига, яъни ўқувчилар ўқув мақсадларига эришиш учун педагогик жараѐннинг фаол 
иштирокчисига айлантиради. 
4. Таълим-тарбия жараѐнининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида тескари алоқа, 
яъни қисқа муддат ичида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини 
аниқлаш ва баҳолаш имконияти вужудга келади. 
Таълим бериш билан бир қаторда ахборот технологиялари таълимнинг натижаларини 
аниқлаш ѐки баҳолаш тизими сифатида ҳам фойдаланилмоқда. Таълим жараѐнида MyTest, 
ISpring ва бошқа бир қатор тест назорати программалари орқали ўқувчиларнинг билим 
даражаларини ҳам баҳолаш имконияти яратилмоқда. Бундай дастурлар ѐрдамида тузиладиган 
тестлар қийинлилик даражалари мавжудлиги, айниқса тасвирий тестлардан фойдаланиш 
имконияти ниҳоятда кенглиги билан ажралиб туради. Шу билан биргаликда вариант танлаш 
имкониятлари кўплиги ҳам ўқувчиларни нафақат билимини балки, кўникма ва малакаларини 
ҳам назоратдан ўтказиш вазифасини бажариши шубҳасиздир. 
Хулоса қилиб айтганда аҳборот технологияларидан унумли фойдаланиш ўқув жараѐнини 
енгиллатиш билан бир қаторда ўқитувчига ҳам бир қанча маъсулият юклаб қўймоқда. Ундан 
вақтдан унумли фойдаланиш, дизайнерлик қобилияти, маълимотларни энг сарасини танлаш 
каби вазифаларни юкламоқда.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish