425
машғулотда талабалар Блум таксономияси бўйича ―қўллаш‖ даражасини ўтадилар. Ўқув
дастурида белгилаб берилгани бўйича ҳар иккила бўлиниш усули алоҳида лаборатория
машғулотлари мобайнида ўтилиши керак эди. А гуруҳда митоз ва мейоз фазаларини анъанавий
усулда алоҳида машғулот сифатида ўтилди. Б гуруҳда ҳар иккала бўлиниш усулининг фазалари
битта машғулотда модулли технология асосида ўтилди.
Машғулотнинг ахборот материалини қуйидаги модулларга бўлиб ўрганиш белгилаб
олинди:
1-модуль: Митоз бўлиниш фазалари ва бу фазаларда ҳужайра ичида бўладиган
жараѐнларни ўрганиш;
2-модуль: Мейоз бўлиниш фазалари ва бу фазаларда ҳужайра ичида бўладиган
жараѐнларни ўрганиш.
3-модуль: ―Венн‖ диаграммасидан фойдаланиб митоз ва мейоз фазаларини таҳлил
қилиш.
Биринчи модулда талабалар микроскоп ѐрдамида пиѐз пўстидаги бўлинаѐтган
ҳужайраларни ўргандилар. Шундан сўнг мультимедия воситалари ѐрдамида билим ва
кўникмалар мустаҳкамланиб олинди ва талаблар модул дастури устида ишладилар. Иккинчи
модул ҳам шу тарзда ташкил этилди.
Дастур билан ишлаган ҳар бир талаба модул дастурида акс этган тасвирларнинг
ҳужайра бўлинишининг қайси усулига ва фазасига тегишли эканлигини аниқлай олди.
Учинчи модул бўйича ишлаш вақтида талабалар ―Венн‖ диаграммасида бўлинишнинг
иккала усулини ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таҳлил қилдилар.
Ўз-ўзини назорат қилиш натижалари қайд этилганидан сўнг талабалар билимини назорат
қилишнинг оптимал вариантлари (мезонли тестлар, мутаносиблик ва изчиллик тестлари, ―Т-
жадвал технологияси‖)дан фойдаланилиб қисқа муддат ичида ўзлаштириш кўрсаткичи аниқлаб
олинди. А гуруҳда анъанавий усулда ўтилган машғулотлар мобайнида талабаларда зерикиш
ҳолатлари келиб чиқди. Натижада мазкур мавзу бўйича ўзлаштиришнинг сифат кўрсаткичи
бошқа мавзуларникига нисбатан пастроқ бўлди.
Олинган билимлар назорати натижасида анъанавий усулда дарс ўтилган А гуруҳнинг
ўзлаштириш кўрсаткичи 80%, сифат кўрсаткич 65% ни ташкил этган бўлса, Б гуруҳда бу
кўрсаткичлар мутаносиб равишда 95 ва 80%ни ташкил этди.
Маълумки, модулли технологиянинг камчилиги ҳисобланган қоғоз вариантдаги модул
дастурларини тайѐрлаш ўқитувчидан ортиқча нашр харажатлари ва вақтни талаб қилади. Чунки
ҳар сафар ишлатилган модул дастурлари кейинги сафар учун яроқсиз ҳолга келиб қолади. Буни
бартараф қилиш мақсадида биз томондан синаб кўрилган ва ўзини оқлаган ISPRING дастурида
―3D‖ китобни қўллашни тавсия этамиз. Аввалдан тайѐрланган ―3D‖ китоби проектор
воситасида намойиш қилинади. Талабаларга тўғри жавобларни белгилаб бориш ва ўз-ўзини
назорат қилишга мўлжалланган махсус жадвал акс этган А4 форматдаги 1 дона қоғоздан иборат
тарқатма материали тарқатилади холос.
Шундай қилиб, Олий таълим муассасаларининг биология йўналиши талабаларига
ўқитиладиган ―Цитология‖ фанидан ―Митоз ва мейоз фазалари‖ мавзусидаги лаборатория
машғулотини ўтиш мобайнида талабаларнинг аудиториядаги мустақил фаолиятларини модулли
таълим технологияси ва ISPRING дастури асосида яратилган 3D қўлланмадан фойдаланиб
ташкил этиш юқори самарага эришиш имконини беради, талабаларнинг дарсга қизиқишини
оширади, ўз-ўзини баҳолаш кўникмаларини шакллантиради.
Адабиѐтлар
1.
Зокиров К., Дадамирзаев А. Биология таълимида модул-блок тизимидан фойдаланиш.
– Тошкент: ТошДПУ, 2000.
2.
Авлиѐқулов Н.Х. Ўқитишнинг модул тизими ва педагогик технологияси амалий
асослари. – Бухоро: Муаллиф, 2001. –99 б.
Do'stlaringiz bilan baham: