163
Интеграциянинг иккинчи босқичида мамлакатлар э
ркин савдо зонаси
яратишга ўтадилар. Бунда мамлакатларнинг ўзаро
савдосида бож тарифлари
олиб ташланади, аммо учинчи мамлакатлар учун миллий бож тарифлари
сақланиб қолинади. Эркин савдо зонаси
аъзо мамлакатларнинг бирида
жойлашган кичик давлатлараро секретариат билан бошқарилиши мумкин, аммо
одатда усиз ҳам, тегишли идораларнинг бошлиқлари йиғилишларида
ривожланишнинг асосий параметрларини белгилайди. Эркин савдо ҳудудининг
фаолияти шу гуруҳга кирувчи бирор аъзо давлат ҳудудида жойлашган
давлатлараро секратариат томонидан мувофиқлаштирилиши мумкин, лекин кўп
ҳолларда секретариатсиз, мос идора раҳбарларининг ҳудуднинг
асосий
ривожланиш параметрларига асосланган даврий кенгашларида эркин савдо
ҳудудининг фаолияти
мувофиқлаштирилади.
Интеграциянинг учинчи босқичи
бож иттифоқи тузилиши билан
боғлиқ. Бунда гуруҳ ичида миллий бож тарифлари бекор қилинади ва учинчи
мамлакатларга нисбатан умумий бож тарифи ва ташқи
савдони нотариф
тартибга солиш тизими киритилади. Бож иттифоқи регионал интеграция
ривожини эркин савдо ҳудудига нисбатан юқорироқ бўлган боскичи. У
келишилган ташқи савдо сиѐсатини олиб боришни мувофиқлаштирадиган
давлатлараро органлар тизими тузилишини талаб қилади. Кўпинча улар
тегишли идораларни бошқарадиган ва ўз ишида доим фаолият олиб борувчи
давлатлараро секретариатга суянадиган министрларнинг
даврий мажлислари
шаклида бўлади.
Интеграцион жараѐн тўртинчи босқичга –
умумий бозорга – етганда,
мамлакатлар нафақат маҳсулотлар ва хизматларнинг, балки ишлаб чиқариш
омилларининг ҳам эркин ҳаракати хақида келишадилар. Мувофиқлаштириш
давлат раҳбарларининг ва иштирок этаѐтган малакатлар ҳукуматларининг,
Молия
вазирлиги, Марказий банк ва бошқа иқтисодий идоралар
раҳбарларининг, доим фаолият олиб борувчи секретариатга суянган даврий
мажлисларида амалга оширилади.
164
Бешинчи босқичда интеграция
иқтисодий иттифоққа айланади, ва унда
умумий бож тарифи ва маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш
омилларининг эркин
ҳаракати билан бир қаторда макроиқтисодий сиѐсатни мувофиқлаштириш ва
асосий соҳаларда қонунчиликни унификацияси амалга оширилади.
Давлатларости функцияларга эга давлатлараро органлари ташкилотга тегишли
масалалар бўйича аъзо мамлакатлар хукуматлари билан келишмаган ҳолда
қарор қабул қилиш хуқуқига эга.
Интеграциянинг олтинчи босқичи —
сиѐсий иттифоқ, унда миллий
хукуматлар учинчи давлатлар билан муносабатлари бўйича ўз
функцияларининг кўп қисмини давлатларости органларга топширадилар. Бу эса
мамлакатлараро конфедерация тузилиши ва давлатларнинг ўз мустақиллигини
йўқотишни билдиради. Аммо ҳеч бир интеграцион гуруҳ ушбу ривожланиш
босқичига етмаган ва бундай мақсадни ҳам қўймайди.
Do'stlaringiz bilan baham: