Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/115
Sana22.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#87926
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   115
Bog'liq
JahIqt Kaf 11.ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ 1-QISM 10ta

 
Саволлар 
1. Ташқи савдо сиѐсатининг яширин усулларига қандай воситалар киради? 
2. Техник тўсиқлар деганда нима тушунасиз? Техник тўсиқларга аниқ 
мисоллар келтиринг. 
3. Ички солиқ ва тўловларга нималар киради? Қачон импорт товарлардан 
унидириладиган солиқ ва тўловлар яширин протекционизм инструментарига 
киради? 
4. Давлат хариди доирасидаги сиѐсат нимадан иборат? 
5. Импорт қилинаѐтган тайѐр маҳсулот таркибида махаллий компонентлар 
бўлиши талаби ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатлар томонидан 
қайси мақсадда ўрнатилади ва унинг иқтисодий оқибатлари қандай? 


160 
2.6. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ
 
1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва унинг асосий 
босқичлари. 
2. Халқаро 
иқтисодий интеграциянинг статик ва динамик 
самаралари. 
 
1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва унинг асосий 
босқичлари 
Маҳсулотлар ва хизматларнинг халқаро савдоси ривожланиши ва ишлаб 
чиқариш омилларининг халқаро ҳаракати натижасида иқтисодий интеграция 
вужудга келди.
Иқтисодий интеграция 
— хўжалик механизмларни яқинлашишига олиб 
келадиган, давлатлараро келишувлар шаклида ифодаланадиган ва давлатлараро 
органлари томонидан бошқариладиган, мамлакатларнинг иқтисодий ўзаро 
ҳаракатининг жараѐни. 
Интеграцион жараѐнлар иқтисодий регионализмни ривожланишига олиб 
келади. Унинг натижасида алоҳида олинган мамлакатлар гуруҳлари бошқа 
мамлакатларга нисбатан бир бирига савдо ва ишлаб чиқариш омиллари 
ҳаракати учун қулайроқ шартлар яратадилар. Иқтисодий регионализм халқаро 
иқтисодиѐт ривожланиши учун салбий омил деб ҳисобланмайди, агар 
бирлашаѐтган мамлакатлар гуруҳи, ўзаро иқтисодий алоқаларини 
эркинлаштириб, учинчи мамлакатлар учун интеграциядан олдинги шароитга 
нисбатан ѐмонроқ савдо шартларини ўрнатмаса. 
Иқтисодий интеграциянинг шартлари кўйидагича: 

Интеграция қилаѐтган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш 
даражаси ва бозор иқтисодиѐти ривожланишини яқинлиги. 
Давлатлараро 
интеграция индустриал мамлакатлар ѐки ривожланаѐтган мамлакатлар ўртасида 
ривожланади. Интеграцион жараѐнлар бир ҳил иқтисодий ривожланиш 
даражасида бўлган давлатлар ўртасида фаол ривожланади. 


161 

Интеграция қилаѐтган мамлакатларнинг географик яқинлиги, 
умумий чегаранинг ва тарихдан ўрнатилган иқтисодий алоқаларнинг 
мавжудлиги. 
Жаҳоннинг интеграцион бирлашмаларининг кўпчилиги бир 
континентда бир бирига географик яқинликда жойлашган ва транспорт 
коммуникацияларга эга бир нечта кўшни мамлакатлардан бошланган. Бирламчи 
мамлакатлар гуруҳига бошқа кўшни мамлакатлар қўшилган.

Мамлакатлар олдида турган иқтисодий ва бошқа муаммоларнинг 
ўхшашлиги. 
Иқтисодий интеграция интеграция қилаѐтган мамлакатлар олдида 
турган маълум бир муаммоларни ечишга йўналтирилган.

Демонстрация самараси. 
Интеграцион бирлашувларни яратган 
мамлакатларда одатда ижобий иқтисодий силжишлар рўй беради, ва бу бошқа 
мамлакатларга психологик таъсир этади.

«Домино 
самараси». 
Маълум бир минтақанинг кўпгина 
мамлакатлари интеграцион бирлашувнинг аъзолари бўлганидан кейин 
гуруҳдаги мамлакатларнинг иқтисодий алоқалари бир бирига йўналишгани 
натижасида унга кирмаган қолган мамлакатлар маълум бир қийинчиликларга 
дуч келадилар. Бу интеграцион бирлашувга кирмаган мамлакатларнинг савдоси 
камайишига ҳам олиб келиши мумкин. Улар ичидаги олдин интеграцияга 
қизиқиш билдирмаган мамлакатлар, гуруҳдан четланиб қолишни хохламай, 
интеграцион жараѐнларга қўшилишга интиладилар.

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish