МУНДАРИЖА
КИРИШ
4
1-БЎЛИМ
ТАШҚИ САВДО НАЗАРИЯСИ
6
1.1.
―Халқаро иқтисодиѐт‖ фанига кириш
6
1.2.
Мутлақ афзаллик вазияти
19
1.3.
Нисбий афзаллик вазияти
30
1.4.
Ташқи савдонинг стандарт модели
39
1.5.
Ишлаб чиқариш ресурслари ва ташқи савдо: Хекшер-Олин
модели
50
1.6.
Махсус ишлаб чиқариш омиллари назарияси ва ташқи
савдо
61
1.7.
Халқаро савдо ва даромадлар тақсимоти
71
1.8.
Ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобига тежаш, такомиллашмаган
рақобат ва халқаро савдо
82
1.9.
Иқтисодий ўсиш ва халқаро савдо
92
1.10.
Халқаро савдонинг янги назариялари
102
2-БЎЛИМ
ТАШҚИ САВДО СИЁСАТИ
108
2.1.
Бож тарифи назарияси
108
2.2.
Бож тарифини асослаш учун ва унга қарши келтирилган
далиллар
123
2.3.
Ташқи савдони миқдорий чеклаш усуллари
131
2.4.
Ташқи савдо сиѐсатининг молиявий усуллари
143
2.5.
Ташқи савдо сиѐсатининг яширин усуллари
155
2.6.
Халқаро иқтисодий интеграция
160
2.7.
Халқаро картеллар
171
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
177
4
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси олдида турган муҳим стратегик вазифалардан
бири очиқ иқтисодиѐтни шакллантириш орқали миллий иқтисодиѐтни жаҳон
хўжалиги билан интеграциялашувини таъминлаш ва глобализация ҳамда
халқаро меҳнат тақсимоти афзалликларидан самарали фойдаланишдир. Бу
долзарб муаммони муваффақиятли ечиш мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий
муносабатларини янада ривожлантиришни, уларнинг самарадорлигини
оширишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва
модернизация қилиш жараѐнлари давом этаѐтган ҳозирги кунда ―Халқаро
иқтисодиѐт‖ фанини ҳар томонлама чуқур ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
―Халқаро иқтисодиѐт‖ иқтисодиѐт фанининг қадимий соҳаларидан бири
ҳисобланади. ―Халқаро иқтисодиѐт‖ муаммолари билан ХV-XVI асрларда хам
шуғулланилган.Улар Давид Хюм, Адам Смит, Давид Рикардо, Стюарт Милль
каби XVIII-XIX асрларнинг етук иқтисодчиларининг диққатини тортган.
Халқаро иқтисодиѐт муаммоларига бағишланган изланишларда ишлаб
чиқилган баъзи таҳлил усуллари ҳозирги замон иқтисодчилари томонидан хам
кенг қўлланилмоқда. Масалан, ташқи савдонинг ички нархлар даражасига
таъсирини кўрсатиш учун Хюм томонидан "пулнинг миқдорий назарияси"
яратилди, жаҳон бозорида нархларнинг ўрнатилишини тушунтириш мақсадида
Милл томонидан "талаб ва таклиф қонуни"нинг биринчи тўлиқ ифодаси
берилди. Нобель мукофотининг кўплаб совриндорлари – Пол Самуэлсон,
Василий Леонтьев, Бертил Олин - халқаро иқтисодиѐт муаммолари билан
шуғулланишган.
Бугунги кунда халқаро иқтисодиѐт фанининг роли ва аҳамияти йил сайин
ошиб бормоқда. Халқаро иқтисодий муносабатларда қатнашиш хар бир
давлатга ўзининг чекланган ресурсларини янада самаралироқ ишлатишга
имконият яратади. Нисбий устунликка эга бўлган хўжалик фаолияти
жабҳаларида ресурсларнинг жамланиши ва мамлакатнинг халқаро меҳнат
тақсимотида ва халқаро савдода фаол иштирок этиши ташқи савдодан фойда
олиш ва истеъмолни купайтириш имконини беради. Халқаро савдо ѐрдамида
5
бир мамлакатда вужудга келган янги техника ва технологияларни бошқа
мамлакатларга
тарқатиш
барча
мамлакатларда
ишлаб
чиқариш
самарадорлигини ва маҳсулот сифатини ошириш имкониятини яратади.
―Халқаро иқтисодиѐт‖ фанининг мақсади – талабаларни халқаро
иқтисодиѐтнинг моҳияти, халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий
шакллари ва ривожланиш тенденциялари, мамлакат иқтисодиѐти ва турли
социал гуруҳлар манфаатига таъсири, ички ва ташқи мувозанат ва очиқ
иқтисодиѐт шароитида турли хил макроиқтисодий сиѐсатнинг унга таъсири
билан таништиришдир.
―Халқаро иқтисодиѐт‖ фанининг асосий вазифаси талабаларда рақобатга
асосланган очиқ бозор иқтисодиѐти шароитида кўп сонли муқобил иқтисодий
ечимлар ичидан энг самарали вариантни танлаб олиш ҳамда илмий асосланган
иқтисодий таклифлар ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантиришдан
иборатдир.
―Халқаро иқтисодиѐт‖ фанидан дарслик ―Жаҳон иқтисодиѐти‖ йўналиши
бўйича таҳсил олаѐтган талабалар учун мўлжалланган. Мазкур дарсликда
―Халқаро иқтисодиѐт‖ фани бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурларида
белгиланган ―Ташқи савдо назарияси‖ ва ―Ташқи савдо сиѐсати‖ назарияси
бўлимлари мавзуларининг асосий маъзмуни ѐритилган, назорат саволлари ва
масалалар келтирилган. Мазкур дарслик талабаларга ―Халқаро иқтисодиѐт‖
фанини ўзлаштириш ҳамда талабалар томонидан маърузалар давомида олинган
билимлар ва кўникмаларни чуқурлаштириш учун мўлжалланган.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |