10.2. Давлат бюджети харажатларнинг белгиланган
йўналишлари
Бугунги кунда Давлат бюджетини шакллантиришда унинг ҳам
харажатлар қисмини, ҳам даромадлар қисмини белгилаш муҳим-
дир, чунки бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ўзаро бир-
бирини тақозо этади, уни тўлиқ ҳисобга олмаслик, нохуш оқибат-
ларни келтириб чиқаради.
Давлат бюджети иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда
ҳал қилувчи омилдир, бошқача қилиб айтганда, бюджет – ислоҳот-
ларнинг энг муҳим дастакларидан бири вазифасини ўтайди, чунки
киримга қараб чиқим қилиш иқтисодиётнинг олтин қоидаси ҳисоб-
ланади. Ҳар қандай давлатнинг молиявий фаолияти, энг аввало,
давлат бюджетини шакллантириш, унинг ижро этилишини таъмин-
лаш, солиқ сиёсатини амалга ошириш, банк-кредит тизимларини
самарали ишлатиш, пул муомаласи барқарорлигига эришиш, бюд-
жет тақчиллигини бошқариш каби соҳаларни қамраб олади.
Давлатнинг ўз вазифаси ва функцияларини бажариши, ижтимо-
ий ва иқтисодий сиёсатни амалга оширишга имкон берадиган қурол
дастаклардан бири – бу давлат бюджетидир. Бозор иқтисодиёти
шароитида давлат бюджети харажатлари муҳим аҳамият касб эта-
диган категориядир.
Давлат харажатлари – ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлан-
тириш ва такомиллаштириш, халқ фаровонлигини ошириш, бутун
жамиятни бошқа эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида режали тақ-
симлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муно-
сабатларга айтилади. Харажатлар орқали давлат ўз ижтимоий, сиё-
сий, иқтисодий ва бошқа турдаги мақсадларини амалга оширади.
Харажатлар ёрдамида миллий даромаднинг маълум қисми қайта
тақсимланади, давлат ўз таъсирини ишлаб чиқаришга ўтказади.
Давлат харажатларининг мазмуни, хусусияти, давлат соҳала-
рини молиявий ресурслар билан таъминлаш тадбирлари билан аж-
ралиб туради. Давлат харажатларининг мазмуни, хусусияти бево-
220
сита давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, экологик, бошқарув
ва мудофааа функциялари билан боғлиқ. Бюджетни биринчи дара-
жали аҳамияти республикамиз раҳбарияти олға сураётган жамият-
нинг ижтимоий вазифаларини бажаришни таъминлашдан иборат.
Мустақилликка эришилгандан сўнг, давлат харажатларининг
салмоқли қисми аҳолини ижтимоий - иқтисодий талабларини қон-
диришга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда мазкур соҳанинг асосий
қисми давлат бюджети ва давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳи-
собига молиялаштириш орқали амалга оширилмоқда.
Республикамизда давлат ва фуқароларнинг ўзаро масъулияти
умумдавлат манфаатларини ҳамда аҳолининг турли қатлам ва гу-
руҳлари манфаатларини уйғун бирлаштирувчи ижтимоий йўналти-
рилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни назарда тутади. Шу
мақсадда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ҳолатлари ўзаро алоқадор
ҳамда ўзаро боғлиқ тизимда таҳлил этилади, солиқ солиш, кредитлар,
сармоялар, антимонопол қонунчилик, ижтимоий дастурларни молия-
лаштириш ҳолатларининг тартибга солиш механизмлари яратилди
ва ҳаракатга келтирилди. Бюджет харажатлари иқтисодиётнинг тар-
кибий тузилишини ўзгартириш ва фуқароларнинг турмуш даражаси
ва сифатини яхшилашга йўналтирилган ижтимоий бозор иқтисодиё-
тининг ривожланишини таъминлайди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлатнинг янги вазифала-
ри пайдо бўлади. Буларга бизнинг республикамизда кам таъмин-
ланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфра-
тузилмасини ташкил қилиш киради. Шу ерда давлат кучли ижтимо-
ий-сиёсий тадбирларни амалга ошириш учун пенсионерлар, талаба-
лар, кўп болали оналарни кўпроқ маблағ билан таъминлаш зарурли-
гини англаб, чекланган товарлар баҳосидаги фарқни бюджет ҳисо-
бидан қоплайди ва уларга бошқа харажатларни давлат ўз ҳисоби-
дан амалга оширади, маҳаллаларда кам таъминланганларга моддий
ёрдамлар ташкил этади. Шу билан бирга, давлат жамият аъзола-
рини осойишталигини сақлаш мақсадида ўзининг мудофааа қоби-
лиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга маблағлар сарфлайди.
Қолаверса, давлат фуқоролар хавфсизлигини сақлаш, мамлакатда
тартиб интизом ўрнатиш функцияларини бажариш учун ҳам кўплаб
маблағ йўналтиришга мажбур бўлади. Бундай харажатларни амалга
оширишнинг мажбурийлиги улар учун манба бўлган бюджет даро-
мадларини ҳам объектив зарур қилиб қўяди. Давлат бюджетини
бошқариш ишлаб чиқаришни ўстиришга ва унинг самарадорлигини
221
оширишга, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш мақсадида
юридик ва жисмоний шахслар даромадини кўпайтиришга қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |