2006 йил Инвестиция дастурига киритилган
хорижий лойиҳалар
№
Лойиҳани
молиялаштирувчи
хорижий инвесторлар
Лойиҳа
қиймати
млн. АҚШ
долл.
Бажарил-
ган қисми
млн. АҚШ
долл.
Бажари-
лиш фоизи
Кредитлар
1.
Осиё тараққиёт банки
4,5
2,8
62,6
2.
Польша Республикаси
9,0
8,12
90,24
3.
Корея ҳукумати
2,5
0,047
1,88
4.
Германия тараққиёт банки
7,9
4,17
52,6
Грантлар
1.
Европа Иттифоқининг Таъ-
сис дастури
1,17
1,17
100,0
2.
Швецария
ривожланиш
ва ҳамкорлик агентлиги
0,73
0,73
100,0
3.
Полъша Республикасининг
«SkyBone» Sp.z o.o. ва
«Abplanalp Consulting» Sp.
z.o.o. фирмалари
0,62
0,62
100,0
4.
Германия техникавий ҳам-
корлик ташкилоти (GTZ)
2,12
2,12
100,0
5.
Германия тараққиёт
банки
1,27
0,45
35,28
Манба: Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши ҳақида маълумотнома
.
203
Шунингдек, 2007 йилда хорижий инвестиция кредитлари ҳисо-
бидан 14 та академик лицей ва 100 та кичик бизнес ва хизмат кўрса-
тиш соҳасидаги касб-хунар коллежларини жиҳозлаш бўйича инвести-
ция дастури доирасида Корея ҳукуматининг 22,9 млн. АҚШ доллари
ҳамда Бельгия Қироллиги ҳукуматининг 5,04 млн. АҚШ доллари
миқдоридаги хорижий лойиҳаларини ўзлаштириш кўзда тутилмоқда.
Президентимиз ўз маърузаларида 2007 йилда иқтисодиётни
ривожлантиришнинг навбатдаги учинчи устувор йўналиши хори-
жий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан тўғри инвестицияларни
жалб этиш борасидаги ишларни ҳар томонлама кучайтиришдан
иборат эканлигини кўрсатиб бердилар. Бу борада мамлакатимизда
аҳамиятли даражадаги ютуқларга эришиб келинмоқда. Чунончи,
яратилган қулай имтиёз ва преференциялар тизими туфайли 2006
йил ҳолатига иқтисодиётимизга жами 20 млрд. АҚШ долларидан
зиёд миқдордаги хорижий инвестиция жалб этилди. Тўғридан-тўғ-
ри жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми эса, фақатгина
2000-2006 йиллар мобайнида 9,3 марта ошди ва 2,5 млрд. АҚШ
долларини ташкил этди. Бугунги кунда имтиёзли хорижий сармоя-
ларни жалб этиш рақобатбардош, кучли иқтисодиётни барпо этиш
ва жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллашнинг ўзига хос йўли
эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, мамлакатимизда ҳар йили
Инвестиция дастури қабул қилинади ва унда энг муҳим инвестиция
лойиҳалари ўз ифодасини топади.
2007 йил учун ҳам Инвестиция дастури тасдиқланган бўлиб,
унда реал иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлари ва ижтимоий со-
ҳада йирик инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш, қиймати 3
млрд. 950 млн.АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция маблағла-
рини ўзлаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу дастур доира-
сида 1 млрд. АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда хорижий инвес-
тициялар жалб этилиши мўлжалланмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиш мумкин-
ки, ҳозирги миллий иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни
чуқурлаштириш шароитида амалга ошириладиган асосий вазифа-
лардан бири иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш-
дан иборатдир.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча хорижий инвести-
циялар иштирокидаги корхоналар бизнинг мамлакатимизда ижтимо-
ий йўналтирилган бозор иқтисодиётини ривожлантиришга салмоқли
204
ҳисса қўшмоқда. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
фаолиятини ташкил этиш билан бевосита иқтисодиётда таркибий ўз-
гаришларни амалга оширишга ва модернизациялашга, корхоналарни
замонавий техника билан қайта жиҳозлашга ҳамда рақобатбардош
маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |