4
татбиқ этиш масалалари ифода этилган. Ўқув қўлланманинг бирин-
чи бўлимида давлат молиясининг умумий асослари кўрсатилган, ик-
кинчи бўлимда давлат молиясини бошқаришнинг асосий йўналишла-
рининг концептуал масалаларига эътибор қаратилган. Мазкур ўқув
қўлланма ватанимиз ва чет эл адабиётларидан фойдаланган ҳолда
тайёрланди, шунингдек, қўлланма интернет тармоғи орқали олин-
ган маълумотлар билан ҳам бойитилди. Ўқув қўлланманинг ҳар бир
боби сўнгида талабанинг билимини мустаҳкамлаш ҳамда мустақил
фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида ўзини-ўзи тек-
шириш учун саволлар, топшириқлар ва хулосалар берилди.
Ўқув қўлланмани ёзишдан китобхонлар кенг оммасини, биринчи
навбатда талабалар, мутахассислар, умуман, молия билан қизиқувчи-
ларни давлат молияси билан яқиндан, батафсилроқ таништириш мақ-
сади кўзланган. Мазкур китобда давлат молияси ва бюджет тизими-
даги мавжуд муаммоларни очиб беришга ҳаракат қилинган. Китобда
давлатнинг молиявий фаолияти, иқтисодиётни тартибга солиш меха-
низми, бозор ислоҳотлари шароитида давлат молиясининг институ-
ционал ўзгаришларини ёритишга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир
мавзуни ёритишда назарий билимлар ва жаҳон тажрибасини миллий
амалиёт билан боғлашга, унинг мазмунига миллий иқтисодиёт ғоясини
сингдиришга ҳаракат қилинган. Шу мақсадда мустақиллик йилларида
қабул қилинган давлат молиясига оид Ўзбекистон Республикаси қонун-
ларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорла-
ридан, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардан, Ўзбекистон Республикаси Мо-
лия вазирлигининг ҳисобот маълумотларидан фойдаланилган.
Ўқув қўлланмани тайёрлашда яқиндан ёрдам берган и.ф.д., про-
фессор Р. Шодиевга, и.ф.д., профессор Н. Ҳайдаровга, тақризчилар
и.ф.д., профессор О. Иминовга, и.ф.н.,доцент А. Ғозиевга миннатдор-
чилик билдирамиз. Муаллифлар ўқув қўлланмани ёзиш жараёнида
китобнинг мазмунини имкон даражасида таълим стандартларига
мувофиқ тузилган дастурга мувофиқлаштиришга ҳаракат қилиш-
ган. Қўлланма айрим камчиликлардан холи бўлмаслиги табиий,
албатта. Мазкур ўқув қўлланма бўйича барча фикр-мулоҳаза ва так-
лифларни Тошкент Молия институтининг Илмий-услубий Кенга-
шига юборишингизни сўраймиз. Бу келгусида мазкур ўқув қўллан-
мани янада мукаммал тарзда яратиб, ўқувчиларга дарслик сифатида
тақдим этилишига ёрдам беради, деган умиддамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: