«iqtisod-moliya»


 Ўзбекистон Республикасида ўтиш даври



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

1.2. Ўзбекистон Республикасида ўтиш даври 
иқтисодиётининг моҳияти, хусусиятлари ва
ислоҳотларнинг ҳозирги замон стратегик мақсадлари 
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач, қисқа вақт ичида молия, 
кредит, солиқ, суғурта ва бошқа соҳаларни шакллантириш, улар воси-
тасида мураккаб хўжалик ва ижтимоий жараёнларни моҳирлик билан 
бошқаришни ҳам йўлга қўйди. Ўзбекистон тараққиётида ХХ асрнинг 
90-йиллари икки муҳим воқеа билан бошланди. Биринчидан, респуб-
лика давлат мустақиллигини қўлга киритди, иккинчидан, у бошқа со-
биқ социалистик мамлакатлар қатори марказлашган режали иқтисоди-
ётдан бозор иқтисодиётига ўта бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъкид-
лаганидек, «бозор муносабатларига ўтишда Ўзбекистон танлаб 
олган йўл - республика ва унинг халқи манфаатларига ниҳоят-
да мос келадиган ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор 
иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган иқтисодиётдир».
1
Дарҳақиқат, Ўзбекистон танлаган ислоҳот йўли ижтимоий йў-
налтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. 
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти бозор механизмининг 
самарали ишлашини, аҳоли турмушининг юқори даражада бўлиши-
ни таъминлашни, кучли ижтимоий кафолатларни назарда тутади. 
Бу даврда мамлакатнинг олдида турган стратегик вазифалар қуйи-
дагилардан иборат эди: 
 иқтисодиётни барқарорлаштириш, ишлаб чиқаришнинг па-
сайишини тўхтатиш ва уни рағбатлантириш ҳамда пул бирлигини 
мустаҳкамлаш; 
 давлат мулкини хусусийлаштириш ва уни жамоа ҳамда ху-
сусий мулкдорларга сотиш ёки уларнинг ихтиёрига бериш;
 мамлакатлар ва иттифоқдош республикалар ўртасидаги са-
марасиз меҳнат тақсимоти натижасида пайдо бўлган номутаносиб-
ликларни бартараф этиш мақсадида иқтисодиётнинг тармоқ тузили-
шини қайта қуриш; 
 истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларига бўлган 
нархларни;
 эркинлаштириш, талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни 
ўрнатиш; 
1
Каримов. И.А. «Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устивор йўналишлари».-Т.: 
«Ўзбекистон», 1993. 4 б. 


10 
 бозор ислоҳотларининг салбий оқибатлари – инфляция, ишсиз-
лик ва бошқалардан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизмини 
шакллантириш; 
 давлат бошқарув тизимини тубдан қайта қуриш;
 бозор инфраструктурасини - маслаҳат, маркетинг фирма-
лари, тижорат банклари, товар, фонд ва меҳнат биржаларини, су-
ғурта компанияларини барпо этиш;
 ташқи иқтисодий алоқаларни кенг йўлга қўйиш ва жаҳон 
бозоридаги ўрнини аниқлаш. 
Ўзбекистон ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, уш-
бу стратегик вазифалар доирасида, биринчи навбатда, бажарилади-
ган вазифаларни, уларни бажариш муддатларини ва унга эришиш 
йўлларини аниқлаб олди.
Республикамизда ислоҳотлар йўлининг изчиллик билан амалга 
оширилиши иқтисодиётни қайта қуриш, уни эркинлаштириш ва жа-
ҳон ҳамжамияти учун очиш соҳасида сезиларли натижалар берди. 
Ислоҳотлар йўлидан аниқ мақсадни кўзлаб ва босқичма-босқич ил-
гарилаб бориш кўп укладли иқтисодиёт негизларини, бозор инфра-
структураси ҳамда валюта бозорини, шунингдек, ижтимоий йўнал-
тирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг бошқа энг му-
ҳим жиҳатларини таркиб топтириш имконини берди.
Ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи мақсадларини белгилаш 
чоғида иқтисодий тангликка барҳам бериш, иқтисодий ва молиявий 
барқарорликка эришиш вазифалари устувор йўналишлар жумласи-
га киритилган эди. Бюджетни ва пул муомаласини барқарорлашти-
ришга, пулнинг қадрсизланиш даражасини анча қисқартиришга, 
аҳоли турмуш даражасини кескин пасайишининг олдини олишга 
муваффақ бўлинди.
МДҲ давлатлардан фарқли равишда Ўзбекистонда танлаб олин-
ган иқтисодий ислоҳотлар йўлига амал қилиш, бозор муносабатла-
рини давлат томонидан тартибга солиш механизмини босқичма-
босқич, қадам-бақадам сайқаллаб бориш, иқтисодиётни эркинлаш-
тириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, макроиқтисодий 
кўрсаткичлар ёмонлашиб боришининг олдини маълум даражада 
олиш имконини берди.
Республикамизда ислоҳотларни амалга оширишнинг иккинчи 
босқичидаги биринчи асосий вазифа давлат мулкини хусусийлаш-
тириш соҳасидаги бошланган ишни охирига етказишдан иборат. 
Ислоҳ қилишнинг иккинчи асосий вазифаси ишлаб чиқаришнинг 


11 
пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъмин-
лаш, умуман давлатнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигига 
эришишдан иборат эди.
Учинчи муҳим вазифа миллий валюта - сўмни яна ҳам мустаҳ-
камлашдан иборат. Иқтисодиёт барқарорлигининг ўзига хос кўрсат-
кичи, белгиланган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг
асосий мезони бўлган ўз валютамизни мустаҳкамлаш мамлакати-
мизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнигина эмас, балки 
ижтимоий ислоҳотларнинг ҳам энг устувор йўналишидир. 
Тўртинчи стратегик вазифа – иқтисодиётимиз структурасини 
тубдан ўзгартириш, хом ашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот иш-
лаб чиқаришга ўтиш, унинг сифатини ва рақобатбардошлигини жа-
ҳон бозори талаблари даражасига етказишдан иборат. Стратегик 
вазифаларни бажариш давлат тараққиётининг у ёки бу босқичи ху-
сусиятларига қараб тактик вазифаларни ҳал қилишни ҳам назарда 
тутади. Ўзбекистон Республикаси ислоҳотларнинг стратегик мақ-
сади эски тузумни бутунлай йўқотиб, ўрнига янги замон талабига 
жавоб берадиган иқтисодиётни тузиш масаласи бўлиб ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, ўтиш даври иқтисодиётида давлатнинг ро-
ли кўпроқ аҳамият касб этади. У ислоҳотларнинг ташаббускори ва 
ресурсларнинг йирик эгаси бўлиб, ўтиш жараёнларини бошқариши, 
бозор инфраструктурасининг ривожланишини рағбатлантириши 
лозим ҳамда бозорни бир маромда фаолият кўрсатиб туришини таъ-
минлаш учун шароитларни яратиб бериши керак. 
Мустаққиллик эълон қилинган пайтда, Ўзбекистон бир ёқлама 
иқтисодиётга эга бўлган, марказга қарам, иқтисодиёти издан чиққан 
давлат эди. Бу даврга келиб давлат бюджети тақчиллиги 80 фоизга 
яқин бўлиб, иттифоқ давлат бюджети субвенцияси ҳисобидан қоп-
ланар эди. Бюджет ислоҳотини ўтказиш зарур эди, унинг биринчи 
босқичида иқтисодиётни барқарорлаштириш учун шароитлар ярати-
лиши ва кейинги барқарор иқтисодий ўсиш негизлари таъминланиши 
лозим эди. Ўшанда бюджет ислоҳотларида қуйидаги вазифаларни ҳал 
қилиш назарда тутилган: 
 янги бюджет қонунчилигини яратиш; 
 солиқ ислоҳотларини ўтказиш;
 бюджетнинг харажат қисмини қайта таркиблаштириш;
 бюджет даромадлари ва харажатларининг баланслилигига 
эришиш.


12 
Хулоса қилиб айтганда, ўтиш даври иқтисодиётининг ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий муста-
қиллик йўлидаги дастлабки қийин қадамлари институционал ва 
ҳуқуқий ўзгаришларни амалга оширишдан бошланди.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 
охирги йилларда кузатилаётган ялпи ички маҳсулотнинг юксак 
ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий ривожланиш натижалари мам-
лакатимиз иқтисодиётини изчил ва барқарор ривожланишининг на-
тижаси сифатида намоён бўлмоқда. Бозор иқтисодиёти муносабат-
ларининг шаклланиши шароитида мамлакатнинг фаровонлигини 
белгиловчи асосий омил сифатида молия ва пул айланмасининг 
барқарорлиги белгилаб олинади. Молиявий ресурслар давлат миқё-
сида ва корхона даражасида етарли даражада мавжудлиги жамият-
нинг янада барқарор ривожланишида, иқтисодий қийинчиликлар ва 
инқирозлардан халос этувчи манба сифатида ҳам намоён бўлади.
Давлатимиз томонидан ижтимоий йўналтирилган бозор муно-
сабатларига ўтиш шароитида мамлакатни барқарор ривожланиши-
ни, иқтисодий ўсиш суръатларини юқори даражада бўлишлигини 
таъминлаш мақсадида бюджет-солиқ сиёсатини янада такомиллаш-
тириш, давлат бюджетини даромадлар ва харажатлар қисмининг ба-
жарилишини таҳлил этиб, ундаги мавжуд резервларни ўрганиш му-
ҳим вазифа қилиб олинди. Бунда Давлат бюджетини бошқариш жа-
раёнларини, Давлат бюджетининг даромад қисмини белгиловчи 
манбаларини шакллантириш таҳлили, харажатлар қисмини қай да-
ражада мақсадли сарфланишининг таҳлили муҳим ўрин эгаллайди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 2006 йил 
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 
2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг му-
ҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси-
нинг мажлисидаги маърузасида қуйидагилар, 2007 йил иқтисодий 
дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари этиб белгиланган: 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish