«iqtisod-moliya»


 Бозор механизми ва давлатнинг иқтисодий роли



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

1.3. Бозор механизми ва давлатнинг иқтисодий роли 
 
Бозор иқтисодиёти шароитида кўп қиррали солиқлар тизими-
дан фойдаланилади-ки, аҳоли, корхона ташкилотлар олган фойда ва 
даромадига қараб солиқ тўлайди. Давлат солиқ тизими сиёсатини 
олиб бориш, мавжуд солиқ турларидан оқилона ва илмий асосда 
фойдаланиш, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёзларнинг 
турларини ўзгартириш орқали макроиқтисодий вазиятга таъсир 
кўрсатади, солиқлар орқали инвестициялар ва жамғармалар рағбат-
лантирилади. Масалан, аҳолидан олинадиган даромад солиқлари-
нинг фоизлар бўйича табақаланиши ҳам кам таъминланган аҳолини 


14 
қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган дастурлардан бири-
дир. Давлат бозор тизимининг фаолият кўрсатишида баҳо механиз-
мидан, хусусан, чегараланган баҳолардан ҳам кенг фойдаланади. 
Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти ҳуқуқий, иқтисодий, ташки-
лий ва бошқа механизмлар билан тартибга солинади. Давлат бозор 
иқтисодиётининг самарали фаолият кўрсатиши учун асос бўлади-
ган айрим хизматларни ва ҳуқуқий базани таъминлаш вазифалари-
ни бажаради. Ҳуқуқий базаларни таъминлаш юридик ва жисмоний 
шахсларга ҳуқуқ бериш ва уларнинг мажбуриятларини белгилаш ва 
бошқа соҳаларда намоён бўлади. Айниқса, ҳуқуқий ва иқтисодий 
меъёрларни белгилаш ва корхоналарнинг фаолият кўрсатишлари 
учун тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш тегишли давлат ташкилотла-
рининг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.
Давлатнинг сиёсати унинг иқтисодиётдаги ўрнидан келиб чиқа-
ди. Давлат иқтисодиётнинг оддий иштирокчиси эмас, балки уни 
тартиблаб турувчи куч бўлиб, иқтисодиётга бозор қонун-қоидала-
рига тўсқинлик қилмайдиган, балки буларга шароит яратиб беради-
ган даражада аралашади. Давлатнинг мамлакат иқтисодиётига ара-
лашуви турли сиёсатлар орқали амалга оширилади. Бу сиёсатнинг 
қуйидаги йўналишлари мавжуд: 
 давлатнинг иқтисодий сиёсати; 
 давлатнинг монетар сиёсати; 
 давлатнинг фискал сиёсати; 
 давлатнинг баҳо сиёсати; 
 давлатнинг ижтимоий сиёсати.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, энг аввало, меъёрий ҳуж-
жатларни яратишдан бошланади, дейишимиз мумкин. Бозор тизими 
ривожланиши билан мамлакат аҳолиси оладиган даромадлари ва қила-
диган харажатлари ўртасида номутаносибликлар пайдо бўлади, бу 
муаммоларни ҳал қилишда давлат асосий аҳамиятга эгадир. Давлат-
нинг жамиятдаги даромадлар номутаносиблигини камайтириш вази-
фаси бир неча тадбир ва дастурларда ўз ечимини топади. Биринчидан, 
трансферт тўловлари орқали ёрдамга муҳтож, ногирон ва ишсизларни 
нафақалар билан таъминлайди. Иккинчидан, давлат бозорга аралашу-
ви орқали даромадлар тақсимланишини ўзгартиради. 
Маълумки, иқтисодиётда бир субъектнинг даромад топиши бош-
қа субъектнинг харажат қилишини билдиради. Худди шу йўсинда 
давлат ҳам даромад-харажат ишида иштирок этади. Давлат ижти-
моий хизматларни кўрсатгани учун фирмалар ва хонадонлардан со-


15 
лиқ шаклида пул олади ва бу фирмалардан товар ва хизматлар, хона-
донлардан ресурслар сотиб олган чоғда, уни харажат қилади. Шу тари-
қа давлат ҳам ўз мол-мулкини сотиб даромад олади ва уни сарфлайди.
Давлатнинг ўз даромадларини ташкил этиши, уларни тақсим-
лаши ва сарфланишида молия муносабатлари пайдо бўлади. Дав-
латнинг молия сиёсати иқтисодиёт субъектларининг молиявий ре-
сурсларни топиш, уларни тақсимлаш ва сарфлашга оид йўл-йў-
риқлари ва саъй-ҳаракатларининг мажмуасидир. Молия алоқалари-
ни амалга оширувчи ва молия инфратузилмасини ташкил этувчи 
Давлат идора ва ташкилотлари, фирмалар, банклар, компаниялар 
молия институтларидир. Фирмалар ва хонадонлар, нодавлат ва жа-
моат ташкилотларидаги молия, молия тизимининг бошланғич ва 
асосий бўғини микромолия ҳисобланади. 
Макромолия – бу мамлакат доирасидаги ва миллий иқтисо-
диётга хизмат қилувчи молия бўлиб, давлат молиясидан иборат. 
Микромолиядан фарқли равишда макромолия умумжамият молия-
си ҳисобланади ва давлат молиясида ифода этилади, чунки фақат 
давлат умуммиллий, яъни умумхалқ манфаатларини ўзида гавда-
лантирувчи сиёсий институт ҳисобланади.
Хориж тажрибалари шуни кўрсатадики, “Ҳукуматнинг иқтисодиёт-
га таъсир этишининг асосий инструментлари қуйидагилар ҳисобланади:
- хусусий харажатларни (масалан, қимматбаҳо автомобиль сотиб 
олиш ёки ресторанда овқатланиш) камайтирадиган ва бунинг нати-
жасида давлат харажатларини (армия учун озиқ-овқат сотиб олиш) 
амалга оширишга имконият яратадиган солиқлар;
- фирма ва шахсларнинг товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар 
кўрсатишга ундайдиган давлат маблағларини сарфлаш, шунингдек, 
аҳолининг айрим қатламларининг даромадини маълум чегарасини 
белгилайдиган трансферт тўловлари;
- аниқ иқтисодий фаолиятни рағбатлантирадиган ёки ундан воз 
кечишга олиб келадиган тартиблаштириш ёки назорат. Ҳукумат ке-
йинги юз йил ичида мана шу уч инструментдан самарали фойдала-
ниб келмоқда»
1

Кейнсчиларнинг фикрича, бозор иқтисодиёти ички зиддиятла-
ри билан беқарордир. Бозор иқтисодиётини барқарорлаштириш 
миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий шартларидан 
бири ҳисобланади. Давлат иқтисодиётга фаол аралашиши лозим, 
1
Сумароков В.Н. Государственные финансы. В системе макроэкономического регулиро 
вания. Москва. Финансы и статистика. 1996. -59 с. 


16 
айниқса, жами товар, хизматни, талаб ва таклифни тартибга солиб 
туриши керак. Мисол учун агар ишлаб чиқаришнинг пасайиш тен-
денцияси бошланган бўлса, солиқларни камайтириш, давлат хара-
жатларини кўпайтириш лозим. Бундан асосий мақсад жами так-
лифни кўпайтиришдан иборат. Агар иқтисодиёт гуркираб ривож-
ланаётган, баҳо ўсиб бораётган бўлса, давлат солиқларни кўпайти-
риши, давлат харажатларини камайтириши лозим. Кейнсчилар ху-
лосалари бўйича, иқтисодиётда мувозанатларнинг бузилиши хўжа-
ликни издан чиқаради. Давлат ўзининг иқтисодиётга аралашуви-
дан иборат фаолияти орқали мувозанатларни тиклашда қатнашади, 
бу билан иқтисодиётни тартиблаш ва унинг ўсишига ёрдам беради.
Биз биламизки, бюджет иқтисодий ишлаб чиқариш ҳосиласи, у 
нимани ва қанча яратса шунга қараб шаклланади. Унинг мавжуд-
лиги иқтисодий зарурат ва буни ижтимоий неъматларни такроран 
яратилиб турилиши юзага келтиради. Аммо бюджетни давлат ис-
теъмолидан келиб чиқадиган пассив, ҳаракатсиз деб қараб бўлмай-
ди. Бюджет иқтисодиётга давлат томонидан таъсир этишнинг му-
ҳим воситаси ҳисобланади. У иқтисодиётнинг ўсишига қайта таъ-
сир этганда, ишлаб чиқариш ресурсларини ривожлантиришни бюд-
жетдан молиялаштириш орқали юз беради.
Мамлакатда миллий даромадни қайта тақсимлаш жараёнида 
унинг бир қисми пул шаклида бюджетга тушади ва молиявий ре-
сурсларнинг марказлашган жамғармасини ташкил этади.
Пулнинг айланиши унинг бир иқтисодий субъектдан бошқа иқ-
тисодий субъектга ўтиб туришини билдиради, яъни пул давлат идо-
ралари, хонадонлар ва фирмалар ўртасида айланиб юради. Макро-
иқтисодиётдаги реал айланишда давлат ўз товар ва хизматлари би-
лан иштирок этса, молиявий айланишда бюджетдаги пули билан 
иштирок этади, умумий тарзда макроиқтисодий айланиш қуйидаги 
чизмада ифодаланади.
Иқтисодиёт ғоят мураккаб тузилма ҳисобланади, доимо ҳара-
катда ва янгиланишда бўлади, у таркибан икки туркумлидир. Бу ре-
сурслар ва яратилган товарлар ҳамда хизматларнинг ҳаракати тар-
зида бўлади. Биринчиси реал иқтисодиёт сектори, иккинчиси молия 
ёки пул сектори. Бу секторлар ўз ҳаракатида бир-бирига боғлиқ бўл-
салар-да, маълум даражада мустақил, яъни автоном ҳаракатга эга. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish