1.4. Ҳозирги замон иқтисодиётида давлат молиявий
фаолиятининг асосий йўналишлари
Ўзбекистон учун давлат мустақиллигини қўлга киритган даст-
лабки кунларданоқ иқтисодий мустақилликка эришиш, айниқса, иқти-
содий соҳада ўзимизга хос йўлни, ички ва ташқи сиёсат йўналишла-
рини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш энг муҳим вазифа саналди.
Ушбу вазифанинг тўғри бажарилиши натижасида, иқтисодий ислоҳот-
ларни рўёбга чиқара бориш билан бирга, Ўзбекистоннинг бошқарув,
молия, кредит тизимлари ҳам шакллана бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши
билан мамлакатимиз молия сиёсатининг ҳуқуқий асослари белги-
лаб берилди, молиявий тизим ривожининг йўналиши кўрсатиб бе-
рилди. Молия, бюджет ва пул-кредит соҳасида амалга ошириб ке-
линаётган изчил ва оқилона сиёсат туфайли мамлакатимизда му-
каммал молия-кредит тизими яратилди.
Маълумки, ҳар қандай давлатнинг молиявий фаолияти, энг ав-
вало, давлат бюджетини шакллантириш, унинг ижро этилишини
таъминлаш, солиқ сиёсатини амалга ошириш, банк-кредит тизим-
ларини самарали ишлатиш, пул муомаласи барқарорлигига эришиш
каби соҳаларни қамраб олади.
Республикамизда ҳам мустақилликка эришилгандан кейин,
ушбу йўналишларда туб ислоҳотлар амалга оширилди. Энг аввало,
бу соҳада Ўзбекистоннинг ўз миллий қонунчилиги яратилганлиги,
ўз миллий пул бирлигимиз сўмнинг муомалага киритилганлиги, со-
лиқ қонунларининг такомиллаштирилганлиги ва солиқ органлари
тизими яратилганлиги, банк фаолияти ва банк ҳамда молия тизи-
мида туб ўзгаришлар содир бўлганлигини қайд этмоқ керак.
Иқтисодиёт бозор муносабатларига ўтиши билан бюджетнинг
даромад тушумларини солиқлар ва солиққа кирмайдиган тўловлар ёр-
дамида қоплашга эҳтиёж туғилди, давлатнинг корхоналар, ташкилот-
лар, аҳоли билан бюджетни шакллантириш пайтидаги ўзаро муноса-
батлари иқтисодий қонунлар асосида изга солина бошлади.
24
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ кодекси»нинг, «Бюджет
тизими тўғрисида»ги, «Марказий Банк тўғрисида»ги, «Солиқлар
тўғрисида»ги, «Суғурта тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш
тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари тўғрисида»ги,
«Чет эл инвестицияси ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғ-
рисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги, «Давлат
бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқа қо-
нунларнинг қабул қилиниши молиявий муносабатларни тартибга
солишда, молиявий тизимнинг мустаҳкамланишида ҳамда самарали
ишлашида муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг «Марказий Банк тўғрисида»ги Қо-
нуни нинг 3-моддасида айтилганидек, Марказий банкнинг бош мақ-
сади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Унинг асосий вазифалари:
монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳаси-
даги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш;
давлат бюджетининг касса ижросини Ўзбекистон Республи-
каси Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобнинг самарали тизи-
мини ташкил этиш ва таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта резерв-
ларини, шу жумладан келишув бўйича ҳукумат резервларини сақ-
лаш ва тасарруф этишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида молиявий муносабатлар орқали
давлат бюджетининг ижро этилиши, молиявий тизим таркибига ки-
рувчи давлат органлари фаолиятининг бир маромда бўлиши, иқти-
содиёт тармоқларининг, ижтимоий соҳаларнинг - фан, таълим, ма-
даният, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва бошқа йўналиш-
ларини молиявий маблағ билан таъминлаш амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида кўп укладли иқтисодиётни шакл-
лантириш асосида, хусусийлаштиришни авж олдириш ҳамда бизнес
ва тадбиркорликни ривожлантириш асосида, бозор иқтисодиётини
барпо этиш, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини қуришда эса молия ва
молиявий муносабатлар муҳим аҳамият касб этади.
Ишлаб чиқариш жараёнида корхона, ташкилот ва аҳолида му-
айян пул жамғармалари вужудга келади ва молиявий фаолият на-
тижасида ушбу жамғармаларнинг муайян қисми ижтимоий эҳти-
ёжларни қондириш учун умумдавлат фондларига жалб этилади.
Молиявий фаолият миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсим-
25
лаш йўли билан шахсий эҳтиёжларинигина эмас, шу билан бирга
ижтимоий эҳтиёжларни ҳам қондириш зарурлиги юзасидан объек-
тив жараён ҳисобланади.
Биз ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар деганда, кишиларнинг яша-
ши, меҳнат қилиши ва маълум иқтисодий мавқега эга бўлиши учун ис-
теъмол этилиши зарур бўлган маҳсулот ва хизматлар мажмуини
тушунамиз. Эҳтиёждаги таркибий ўзгаришларга хос қонуният, бу са-
ноат маҳсулотларига, фан-техника ривожи яратган янги маҳсулотлар-
га ва ниҳоят, турли хизматларга бўлган эҳтиёжнинг жадал ўсишидир.
Давлатнинг ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга йўналти-
рилган харажатлари фақат ижтимоий эмас, балки иқтисодий аҳами-
ятга эга бўлади, жамиятнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ёр-
дам беради, чунки давлат амалга ошираётган, аҳолининг ҳамма қат-
ламлари манфаатларига дахлдор бўлган иқтисодий фаолият нати-
жалари ижтимоий соҳа орқали рўёбга чиқади. Иқтисодиётнинг бо-
зор муносабатларига ўтиш шароитида бюджетнинг ижтимоий йў-
налтирилган харажатларни таъминлаш, фуқароларнинг ижтимоий
ҳимоя қилинишини кучайтириш ва кенг кўламли ижтимоий дастур-
ларни маблағ билан таъминлаш, унинг манбалари билан оқилона
уйғунлаштириб боришни тақозо этади.
ЯИМ ва МДни тақсимлаш зарурлиги, пул муносабатларининг
амал қилиниши давлатнинг молиявий фаолиятини махсус ваколат-
ли давлат органлари томонидан амалга ошириши кераклигини,
яъни режали равишда молиявий маблағлар йиғилиши ва тақсимлани-
ши зарурлигини тақозо этади. Бу борада давлат ўз молиявий фаолия-
ти давомида тақсимлаш ва назорат вазифаларини бажаради, унинг мо-
лиявий фаолияти тўплаш ва тақсимлаш усулларида амалга оширилади.
Молиявий маблағларни тўплаш усуллари қуйидагилар:
умумдавлат ва маҳаллий солиқлар, тўловлар йиғиш;
турли мажбурий йиғимлар йиғиш;
пул маблағларини ихтиёрийлик асосида тўплаш;
давлат божи йиғиш;
грантлар ва трансфертлар бериш;
давлат қарзларини қайтариш;
бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағ тўплаш;
мерос, ҳадя ва бошқа қонуний мулкларни давлат тасарру-
фига ўтказиш;
давлат активларини жойлаштиришдан даромадлар олиш
кабилар киради.
26
Молиявий маблағларни тақсимлаш усуллари:
молиялаштириш-давлат маблағларини бюджет ҳисоби-
дан режали, мақсадли ва қайтармаслик шарти билан бериш;
кредитлаштириш-маблағларни режали, мақсадли, ҳақ
эвазига ва қайтариб бериш шарти билан беришдан иборат бўлади.
Бозор муносабатларига ўтиш кўр-кўрона мақсад бўлмай, балки,
иқтисодни ўнглаш, жамиятни тубдан янгилаш, одамларга, хўжалик-
ларга иқтисодий эркинлик бериш йўли эди. Ўзбекистон ўз истиқлол
тараққиётининг ажралмас шарти, деб халқ манфаатларига жавоб бе-
рувчи мустақил иқтисодий сиёсатни амалга оширишдан бошланди.
Бозор иқтисодиётигина халқнинг ижодий ва меҳнат имконият-
ларини очиб беради, боқимандаликка хотима беради ва ташаббус-
корлик ҳамда ишбилармонликни ривожлантиради. Зотан, бозоргина
ишлаб чиқаришни истеъмолчиларнинг манфаатларига бўйсунди-
риш, маҳсулотга бўлган талабни аниқ ҳисобга олиш, конъюктура
ўзгаришларига қараб тезликда иш тутиш имконини беради. Фақат
бозоргина тежамли хўжалик юритишнинг кучли оқилона механизм-
ларини яратади, харажатларни камайтиради, талон-тарожликка, иқ-
тисодда манфаатпарасликка ва мансабпарастликка чек қўяди. Бу
соҳада давлат молиявий фаолиятининг уч йўналишини кўрсати-
шимиз мумкин:
1. Бозор тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлай-
диган ҳуқуқий база ва ижтимоий муҳитни таъминлайди.
2. Мамлакатимизда эркин рақобатни ҳимоя қилади.
3. Давлат айрим гуруҳ вазифаларини бажаришда бозор тизими
фаолиятини кучайтиради ва такомиллаштиради.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат олдида турган асосий
вазифалар қуйидагилардан иборат:
турли мулкчилик шакллари ҳуқуқининг ҳимоясини таъминлаш;
корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусий-
лаштириш;
инфляция суръатларини қисқартириш;
бозор иқтисодиётига мос солиқ ва пул-кредит сиёсатини
олиб бориш;
иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш;
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш;
бозорда рақобат бўлиши учун антимонополия сиёсатини
олиб бориш.
27
Демак, давлатнинг молиявий фаолияти давлат зиммасидаги
функцияларни бажарилишини таъмин этиш йўлида пул маблағла-
рини тўплаш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш соҳасидаги чора-
тадбирлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |