2
Ваҳобов А., Қосимова Г. Давлат молиясини бошқариш.
Ўқув қўлланма. -Т.: «IQTISOD-MOLIYA», 2008. 260 бет.
Мазкур ўқув қўлланмада молия
тизими таркибидаги давлат
молиясини бошқаришнинг моҳияти ва
конституционал таркиби,
давлат даромадлари, харажатлари ҳамда қарзларини бошқариш ка-
би масалаларнинг назарий жиҳатлари ёритилган.
Давлат молиясини бошқариш органлари ёрдамида иқтисодиёт-
даги барча соҳалар молиясини бошқариш,
молиявий режалаштириш
ишларини
амалга ошириш, ҳисоб ва таҳлил,
назорат ва тартибга со-
лиш, давлат бюджетини шакллантириш ва уни ижро қилишнинг ғаз-
начилик тизими масалалари кўриб чиқилади. Ушбу ўқув қўлланма
магистратура
талабалари, давлат молияси соҳасида
фаолият юритув-
чи мутахассислар, изланувчилар ва иқтисодчилар учун давлат молия-
сини бошқаришнинг асосий йўналишларидан маълумот беради.
Ўқув қўлланма Тошкент молия институти қошидаги олий ўқув
юртлараро илмий-услубий Кенгаш мажлисида муҳокама қилиниб,
нашрга тавсия этилган (2005 йил 16 апрелдаги 4-сонли
мажлис
Қарори).
Масъул муҳаррир: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан
арбоби, иқтисод фанлари доктори,
проф. Шодиев Р. Х