«iqtisod-moliya»


 Давлат бюджети давлат молиясининг асосий бўлаги



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

2.3. Давлат бюджети давлат молиясининг асосий бўлаги 
Давлат бюджети давлатнинг пул даромадлари ва харажатлари
шунингдек, умумдавлат пул маблағларини ташкил қилиш ва ундан 
фойдаланишни кўзда тутувчи бош молия режасидир.
Давлат бюджети молия тизимининг энг асосий бўлагидир. Мам-
лакат иқтисодиётини маълум мақсадда ривожлантириш, турли мар-
казлашган ва марказлашмаган жамғармалар, ва аввало, умумдавлат 
пул маблағлари жамғармаси Давлат бюджетини тузиш йўли билан 
таъминланади. Айтиш мумкинки, давлат бюджети мамлакат молия 
тизимининг марказий бўғинидир.
«Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан, 
давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирил-
ган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан ту-
шумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсад-
лар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдор-
лари назарда тутилади”
1
. Бюджет – давлатнинг олдида турган мақ-
сад ва вазифаларини молиявий таъминлашга мўлжалланган пул 
маблағлари фондини шакллантириш ва харажат қилиш шаклини 
акс эттиради. Бюджетга мамлакат молиявий тизимида бошқарув-
чилик ҳолати тегишлидир. У умумдавлат молиявий ресурс фондини 
шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, бир томондан, 
давлат ўртасидаги тақсимлаш муносабатларининг бир қисмини, ик-
1
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. 3-модда. \\ Халқ 
сўзи. 2000 йил, 14 декабрь. 


35 
кинчи томондан корхоналар ва аҳоли ўртасидаги тақсимлаш муно-
сабатларининг бир қисмини англатади. Бюджетни шакллантириш 
бевосита мамлакат миллий даромадини шакллантириш ва уни қайта 
тақсимлаш билан боғлиқдир.
Бюджет ёрдамида давлат ва ҳудудий ҳукумат бошқарув аппа-
ратини, ҳарбий харажатларни, ижтимоий-маданий тадбирларни мо-
лиялаштиришни амалга ошириш, иқтисодий вазифаларни амалга 
оширишни таъминлаш, яъни уларга юклатилган вазифаларни ба-
жариш учун молиявий ресурсларни оладилар. Шу билан бирга бюд-
жетга аниқ иқтисодий муносабатларни англатадиган иқтисодий ка-
тегория сифатида қараш мумкин. Давлат бюджетдан бевосита ўз 
фаолиятини ҳамда иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оши-
ришнинг муҳим дастаки сифатида фойдаланади.
Бюджет - турли даражадаги марказлаштирилган пул маблағлари 
фондини вужудга келтириш, тақсимлаш ва фойдаланишга оид асо-
сий молиявий режа бўлиб, у тегишли давлат ёки маҳаллий идора 
томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган ҳуқуқий 
ҳужжатдан иборат. Бюджет асосий молиявий режа сифатида қуйи-
даги белгилар билан тавсифланади: 

бюджет универсал молиявий режа сифатида тегишли ҳудуд-
нинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг барча соҳалари ва йў-
налишларини тўла қамраб олади; 

бюджет бошқа турдаги молиявий режаларга нисбатан муво-
фиқлаштирувчи вазифани бажаради. 
Бошқача сўз билан айтганда, бюджет инглизча сўз бўлиб, дав-
лат, корхона, муассаса ва айрим шахсларнинг маълум муддатга ол-
диндан белгилаб қўйиладиган кирим-чиқим, яъни даромад ва хара-
жатлари мажмуини ифодалайди. 
Давлат бюджетининг иқтисодий тушунчаси, умумжамият миқё-
сида марказлашган ва давлат иштирокида тўпланадиган ва сарфла-
надиган молиявий ресурсларни англатади. Давлат ўз вазифаларини 
бажариш жараёнида бир қатор харажатлар қилиши зарур. Бу хара-
жатлар, энг аввало, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун 
турли тармоқларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган, аҳоли-
нинг турмуш даражасини кўтаришга қаратилган, ижтимоий ҳимоя 
вазифаларини бажаришга ажратилган, давлатни бошқариш, мудо-
фани таъминлаш каби аниқ мақсадларга режалаштирилган хара-
жатлардан иборат бўлади.


36 
Давлат бюджетининг асосий вазифаси молиявий воситалар ёр-
дамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат 
миқёсидаги ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш учун шароит яра-
тишдан иборатдир. 
Турли мамлакатларда давлат бюджетини тузиш ва ундан фойда-
ланишнинг бир қанча умумий хусусиятлари мавжуд. Шу билан 
бирга, уларнинг ҳар бирида, шунингдек, бир мамлакат доирасида 
жамиятни ривожлантиришнинг айрим босқичларида молиявий сиё-
сатнинг асосий қуроли бўлган давлат бюджети таркиби ва сарфла-
ниш мазмуни билан фарқланади. Демак, республика молиявий аҳ-
волининг кўзгуси давлат бюджетидир. 
Биринчи жадвалда Ўзбекистон Республикасининг 2004-2007 
йилги Давлат бюджетини харажатлари таркиби берилган. Шундай 
қилиб, миллий даромадни бюджет орқали қайта тақсимлаш нати-
жасида таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимо-
ий соҳалар ҳамда мамлакат мудофааа ва бошқарув органлари эҳти-
ёжлари молиявий ресурслар билан таъминланади. Ишлаб чиқариш 
соҳасини ривожлантиришга қилинадиган бюджет харажатларида 
корхоналарнинг фаолиятини пул билан таъминлаш ўрнига тармоқ-
лараро йирик лойиҳалар, янги ҳудудларни ўзлаштириш, транспорт 
шохобчаларини, алоқани ва ишлаб чиқариш инфраструктурасининг 
бошқа соҳаларини ривожлантиришга маблағ ажратиш ҳал қилувчи 
ўринни эгаллаб боради. Тегишли ҳудудда жойлашган корхоналардан 
олинадиган маҳаллий ва умумдавлат солиқлари ҳамда даромадлар-
нинг бир қисми қуйи звено бюджетларининг молиявий пойдево-
рини ташкил этади. Мазкур маблағлар ҳудуднинг ижтимоий соҳа-
сини, унинг ишлаб чиқариш иқтисодий қудратини ҳисобга олиб 
ривожлантириш учун сарфланади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish